1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 сентябрь,
24/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 28 сентябрдаги 24/5-сон қарорига ИЛОВА
кредит (микроқарз) шартномаси бўйича тўловлар — кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати, фоизлар, шартномани тузиш вақтида маълум бўлган бошқа тўловлар, шу жумладан учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса;
ўртача ойлик тўловлар миқдори — қарз олувчи томонидан барча қарз берувчилар билан тузилган кредит (микроқарз) шартномалари, шунингдек қарз олувчи кафил ва/ёки биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этадиган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича тўловларнинг ўртача ойлик қиймати;
биргаликда қарз олувчи — қарз олувчи билан кредит (микроқарз) ва унинг фоизлари бўйича ойлик тўловларда қатнашувчи, шунингдек кредит (микроқарз) бўйича солидар жавоб берувчи жисмоний шахслар.
2. Қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан микроқарз ёки ломбардлар томонидан кредит (микроқарз) ажратишда унинг суммаси ва қарз олувчининг амалдаги кредит (микроқарз) шартномалари бўйича асосий қарз қолдиғи йиғиндиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошганда ҳисобланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратиш тўғрисида кўриб чиқилаётган мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган тақдирда, унинг барча кредиторлар билан тузилган ҳар бир кредит (микроқарз) шартномаси бўйича;
қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида қарз олувчи ва барча қарз берувчилар ўртасида тузилган ҳамда амалда бўлган кредит (микроқарз) шартномалари бўйича;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
қарз олувчи кафиллик шартномасига мувофиқ кафил сифатида иштирок этган кредитлар (микроқарзлар) бўйича, агар қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш санасида улар бўйича 30 кундан ортиқ муддати ўтган тўловлари мавжуд бўлса.
5. Қарз берувчи ўртача ойлик тўловларни кредит бюроси томонидан тақдим этиладиган кредит ҳисоботидаги ва қарз берувчи бошқа расмий манбалардан олган маълумотларидан фойдаланган ҳолда ҳисоблаб чиқади. Бунда қарз берувчи ўртача ойлик тўловлари миқдорини ҳисоблашда актуал (олинган санаси 7 иш кунидан ошмаган) маълумотлардан фойдаланиши лозим.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
7. Қарз олувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори қарз олувчи томонидан охирги 12 ой ичида олган даромадлари миқдорининг ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади.
Қарз берувчи томонидан кўриб чиқилаётган кредит (миқроқарз) ажратиш ҳақидаги мурожаатда биргаликда қарз олувчи назарда тутилган бўлса, унинг даромадлари ҳам ўртача ойлик даромади ҳисоб-китобига киритилади.
8. Қарз берувчи қарз олувчининг ўртача ойлик даромадларини аниқлашда қарз олувчининг даромадлари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ва/ёки кредит бюродан ёки бошқа расмий манбалардан мустақил равишда олинган, қарз олувчининг даромадларини аниқлаш имконини берувчи маълумотлардан фойдаланади.
11. Қарз берувчи томонидан жисмоний шахсларга ажратиладиган барча кредит (микроқарз) шартномалари бўйича кунлик энг юқори фоиз ставка 0,3 фоиздан ошмаслиги бироқ фоизлар, воситачилик ҳақи, пеня ва бошқа жавобгарлик чоралари миқдори йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп бўлмаслиги лозим.