Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Божхона хизмати ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг божхона хизмати ходимларига Бош божхона бошқармаси тизимининг оддий ва бошлиқлар таркибига кирувчи барча тоифадаги шахсларни пул таъминоти, пул мукофотидан даромад солиғи, бўйдоқлар солиғи тўлашдан, ёлғиз ва кичик оилали фуқаролардан олинадиган солиқ тўлашдан, хизмат вазифасини бажариш муносабати билан улар оладиган бошқа тўловлардан солиқ тўлашдан озод қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 16 ноябрдаги 294-сон қарори 3-бандининг амал қилиши жорий этилсин.
2.Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифни белгиланган тартибда тақдим этсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.