1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Давлат мулки бўлган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — UZINFOCOM» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда Жамият деб аталади) Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 15-уй манзилида жойлашган Жамиятнинг 2,2 га ер майдони ва тугалланмаган қурилиш объектини Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда «Электромагнит мослашув маркази» ДУК деб аталади) баланс қийматида давлат улушини камайтириш ҳисобига бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 15-уй манзилида жойлашган Жамиятнинг 2,2 га ер майдони ва тугалланмаган қурилиш объектини белгиланган тартибда «Электромагнит мослашув маркази» ДУКга топширилишини ҳамда «Электромагнит мослашув маркази» ДУК томонидан қабул қилиб олинишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мобиль қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 октябрдаги 847-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 йил, 43-сон, 846-модда):
а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги «UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ» сўзлари «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги «уч ой муддатда» сўзлари «2019 йил 1 августгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 июлдаги 525-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Н.С. Жўраев зиммаларига юклансин.