Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон ва «Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити;
1. Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 октябрь,
873-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 октябрдаги 873-сон қарорига ИЛОВА
Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (кейинги ўринларда Бош прокуратура деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) бошқарув ходимлари, шунингдек, прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз (кейинги ўринларда қарз деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
иш берувчи — Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Департамент, Бюро ҳамда Инспекциянинг марказий аппаратлари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари;
ходим — Бош прокуратура, Академия, Департамент, Бюро, Инспекция органларида аттестациядан ўтиш талаб этиладиган лавозимларда хизматни ўтаётган, шунингдек, бошқа лавозимларда ишлаётган даражали унвонларга эга ходимлар.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
3. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
4. Ходимга қарз бериш тартиби ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Аризаларни кўриб чиқиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
5. Қарз бериш масаласини кўриб чиқиш учун иш берувчи раҳбарининг буйруғи билан етти нафар аъзодан иборат таркибда комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари;
Академия, Марказ ва Жамғарма ходимлари, шунингдек, прокуратура органларининг амалдаги кадрлар захирасига киритилган ходимларнинг аризалари бевосита Бош прокуратура комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
6. Ходим қарз олиш учун комиссияга ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
фуқаролик паспорти нусхаси;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
уй-жой ёки автотранспорт воситасини сотиб олиш юзасидан тузилган шартнома нусхаси;
кафилнинг паспорти нусхаси ва даромадлари тўғрисидаги маълумотнома.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
7. Комиссия йиғилиши заруратга кўра, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Комиссия ходимнинг аризасини кўриб чиқиш натижасига кўра аризани қаноатлантириш ёки қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
8. Комиссия қарори унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
9. Комиссия томонидан аризани қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, икки кун муддатда тегишли раҳбарнинг буйруғи билан қарз беришга тақдим этиладиган ходимлар рўйхати тасдиқланади.
Ушбу рўйхат бир ҳафта муддатда Бош прокуратура комиссиясига тақдим қилинади.
10. Бош прокуратура комиссияси комиссиялар томонидан тасдиқланадиган рўйхатларни ўрганиб чиқиб, якуний рўйхатни тасдиқлайди.
Бунда, ўрганиб чиқишда ва рўйхатда ходимларнинг навбати кетма-кетлигини белгилашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
ходимнинг уй-жой ва автотранспорт воситасига бўлган эҳтиёжи;
ходимнинг уй-жой шароитларини яхшилашга ва автотранспорт воситасини янгилашга бўлган эҳтиёжи;
ходимнинг кўп йиллик хизмати;
хизмат вазифаларини виждонан ва намунали бажариши, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга муносиб ҳисса қўшганлиги.
3-боб. Қарзни бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
11. Қарз ходимларга якуний рўйхатдаги навбат бўйича берилади.
Якуний рўйхатда иш берувчининг номи, ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, сотиб олинадиган уй-жойнинг манзили ёки автотранспорт воситасининг русуми кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
12. Қарз миқдори сотиб олинадиган уй-жой ва автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
13. Қарз шартномаси Жамғарма ва ходим ўртасида тузилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
14. Қарз шартномаси, қоида тариқасида, автотранспорт воситаси бўйича 5 йил ва уй-жой бўйича 10 йил муддатга тузилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
15. Комиссия тавсиясига кўра қарз шартномаси кредитни қайтариш муддатидан кам бўлмаган бошқа муддатга тузилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека]
16. Қарз ходимнинг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.04 Истеъмол кредити]
18. Қарз фақат ходимга уй-жой ва автотранспорт воситасини сотиб олиш юзасидан расмийлаштирилган кредитнинг дастлабки бадалини киритиш учун берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик]
19. Қарз учинчи шахс кафиллиги тақдим этилган ҳолда берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
20. Кафиллик шартномаси Жамғарма ва кафил ўртасида оддий ёзма шаклда тузилади. Кафиллик шартномасини нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди.
21. Жамғарма номидан қарз ва кафиллик шартномасини тузиш (имзолаш) ваколати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иш берувчига берилиши мумкин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш]
22. Ходимнинг эҳтиёжини инобатга олиб, муайян кредит тури (уй-жой ёки автотранспорт воситаси) учун қарз берилган вақтдан 3 йил ўтгач ва қарз тўлиқ қайтарилган тақдирда айни шу кредит тури бўйича такроран қарз берилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.16.00 Банк ҳисобварағи]
23. Жамғарма қарзлар ва уларнинг қайтарилиши бўйича тушумларнинг ҳисобини алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритади.
4-боб. Қарзни қайтариш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
25. Ходим қарз шартномасида белгиланган тўловларни белгиланган муддатдан олдин амалга ошириш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Бошқа давлат жамғармалари]
26. Қарзни қайтариш Жамғарманинг ғазначиликдаги шахсий ғазна ҳисобварағига иш ҳақи, пенсия, омонат ва бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш ҳамда нақд пул топшириш йўли билан амалга оширилади.
27. Ходим прокуратура органлари тизимида бошқа ҳудудга ёки бошқа органга ўтган ёхуд хизматни ўташни тугатган ҳолларда иш берувчи бу ҳақда 1 ой ичида Жамғармага маълум қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.12.00 Қарз]
28. Ходим ёки иш берувчининг ташаббуси билан прокуратура органларида хизматни ўташ тугатилганда ходим қарзни 3 ой ичида бир йўла тўлиқ қайтаради.
29. Жамғарма ва иш берувчи қарздан фойдаланишнинг бутун даври давомида берилган маблағларни қайтариш муддатларига риоя қилиниши юзасидан биргаликда доимий мониторинг олиб боради.
30. Қарз бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки тўлиқ қайтарилмаслик хавфи юзага келганда, Жамғарма қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарзни ундириш чораларини кўради.