1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Dori-Darmon» акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва «Oʼzmedimpeks» давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Dori-Darmon» АКда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий қилиш, «Oʼzmedimpeks» ДУКнинг молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек, республика аҳолиси ва тиббиёт муассасаларининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1 ― 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 февралдаги 141-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2019 й., 09/19/141/2634-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн беш кунда «Dori-Darmon» АКга 150 млрд сўм миқдорида 2 фоизли бюджетдан ссудани белгиланган тартибда икки йиллик имтиёзли давр билан беш йил муддатга берсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 мартдаги 187-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 09/20/187/0379-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар]
7. «Dori-Darmon» АКга 2017 йил якунлари бўйича олинган даромадни, истисно тариқасида, дивидендлар ҳисобламасдан компаниянинг молиявий барқарорлигини ошириш ва кейинчалик «Dori-Darmon» АК устав капиталини капиталлаштириш учун йўналтиришга рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Oʼzmedimpeks» ДУКнинг:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чекланган савдо устамаларини қўлламаган ҳолда 300 млрд сўм миқдорида ажратилган фоизсиз бюджет ссудаси ҳисобидан «Oʼzmedimpeks» ДУК харид қилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини, истисно тариқасида, Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарув органлари, шунингдек, давлат тиббиёт ташкилотлари ўртасида дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини сотиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Молия вазирлиги томонидан ажратилган 300 млрд сўм миқдордаги фоизсиз бюджет ссудасининг 260 млрд сўмини 2019 йил 1 июлгача, қолган 40 млрд сўмини 2019 йил 1 декабргача бўлган муддатда қоплаши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 642-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2019 й., 09/19/642/3626-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
9. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 8-бандига мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобрақамида жамланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва давлат тиббиёт бошқармаларининг расмий талабларига кўра, улар томонидан ушбу қарорнинг 8-бандида назарда тутилган тартибда етказиб берилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун ҳисоб-китоб қилишга зарур бюджет маблағлари бўйича уларнинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.04.00 Соғлиқни сақлаш муассасаларини, аҳолини медикаментлар, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш. Дорихона]
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва «Oʼzmedimpeks» ДУК билан биргаликда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тасдиқланган тақсимот асосида қабул қилиш-топшириш ҳамда икки ой муддатда уларнинг республика, вилоят ва туман даражасидаги давлат тиббиёт ташкилотларига етказиб берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:
«Oʼzmedimpeks» ДУКнинг фоизсиз бюджет ссудасидан мақсадли ва самарали фойдаланишини ўрганиш;
«Oʼzmedimpeks» ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилишини таъминласин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.