1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 октябрь,
811-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисида
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси (кейинги ўринларда Махсус жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган текширишлар натижасида қўшимча ундирилган суммалар (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлар, шу жумладан, пенялар) ҳамда солиқ қонунчилигини бузганлик учун қўлланилган молиявий жазо чоралари суммаларининг 40 фоизи;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
давлат солиқ хизмати органлари томонидан мусодара қилинган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушадиган маблағларнинг 25 фоизи;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари фаолиятининг соф фойдасидан муассиснинг қарорига асосан ажратиладиган қисмлар;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
Махсус жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадлар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Махсус жамғармага тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган махсус шахсий ҳисобварағида жамланади.
Бунда Махсус жамғармага маблағларни ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасалари учун тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
3-боб. Махсус жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш
4. Махсус жамғарма тушумларининг прогноз кўрсаткичлари йил бошида кутилаётган Махсус жамғармадаги қолдиқ маблағлар ҳамда охирги икки йилдаги тушумлар динамикасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
5. Махсус жамғарма маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ ушбу жамғармадан молиялаштирилиши мумкин бўлган харажатлар бўйича эҳтиёждан келиб чиқиб, бюджет таснифига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳисоб-китоб қилинади.
6. Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат солиқ хизмати органлари бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликлари жадвали тегишли давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланиб, молия органларига молия йилининг 15 январига қадар рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасаларининг Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тузилади.
Бунда Махсус жамғарма ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасалари учун маблағлар уларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ажратилади.
9. Махсус жамғарма бўйича даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига қўшимча маблағ талаб этилганда, унга ўзгартиришлар тушумларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
10. Тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасидан ортиқча ҳақиқий тушумларни харажат қилиш сметаларга тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга оширилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг таркибидаги давлат унитар корхона ва таълим муассасаларининг раҳбарлари, улар бўлмаган тақдирда эса — уларнинг ўрнини босувчи шахслар тегишли равишда Махсус жамғарма маблағларини тасарруф этувчилар ҳисобланади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
12. Махсус жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга ишлатилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
а) давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантириш учун:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
солиқ текширувлари натижаси бўйича ундирилган солиқлар, йиғимлар ва (ёки) молиявий жарималар суммаларининг 10 фоизига қадар миқдорида мукофотлаш;
(12-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажариши, билим даражаси, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятлари ҳар йили тест синовидан ўтказилиши асосида берилган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни тўлаш;
Давлат бюджетига тўловлар тушумлари прогнози бажарилганлиги, шунингдек, давлат солиқ хизмати органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари натижалари бўйича ҳар чоракда лавозим маошининг икки баробари миқдоригача мукофотлаш;
иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлигини ҳисобга олиб, шунингдек, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида шахсий ҳиссасини қўшган, меҳнатда юқори натижаларга эришган, хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажараётган раҳбар ва ходимларга лавозим маошининг беш баравари миқдоригача шахсий устамалар бериш;
(12-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
алоҳида муҳим топшириқларни бажарганликлари учун якка тартибда лавозим маошининг беш баробари миқдоригача мукофотлаш;
байрам саналарида — Мустақиллик куни, Конституция куни, Хотин-қизлар куни, Наврўз, Янги йил, диний байрамларда («Рўза ҳайит» (Ийд-ал-Фитр) ва «Қурбон ҳайит» (Ийд-ал-Адҳа)) ҳамда касб байрамларида ходимларни ойлик лавозим маошининг икки баробари миқдоригача мукофотлаш;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.16.00 Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш]
давлат солиқ хизмати органларида камида 5 йил ишлаб пенсияга чиқиши муносабати билан пенсияга чиқаётганда ходимга лавозим маошининг уч баробари миқдоригача қимматбаҳо совғалар бериш ёки шу миқдорда пул мукофоти тўлаш;
Давлат мукофотлари ва республика аҳамиятидаги фахрий ёрлиқ билан тақдирлангани учун лавозим маошининг икки баробари миқдоригача ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирлангани учун лавозим маошининг бир баробари миқдоригача рағбатлантириш;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.21.00.00 Унвон ва фахрий унвонлар, орденлари, медаллар ва Фахрий ёрлиқлар]
давлат солиқ хизмати органининг юридик хизмат ходимларини ҳар чоракда судгача ва суд тартибида давлат солиқ хизмати органи фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағнинг 5 фоизи, бироқ қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда мукофотлаш;
(12-банд «а» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
б) давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланмаган давлат солиқ хизмати органлари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида уй-жойни ижарага бериш шартномасига мувофиқ уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ўрнатилган тартибда ҳар ойлик компенсация тўлаш;
жамоат транспортидан (маршрут ва йўналишли таксилардан ташқари) фойдаланиш харажатлари учун ҳар ойда жамоа шартномасига мувофиқ компенсация тўловларини тўлаш;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларнинг меҳнати самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда овқатланиш харажатларини қоплаш учун жамоа шартномасига мувофиқ компенсация тўловларини тўлаш;
(12-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
ходим вафот этганда ходимнинг ойлик лавозим маошининг ўн баробаридан ошмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам бериш. Бунда моддий ёрдам турмуш ўртоғига тўлаб берилади, агар ходимнинг турмуш ўртоғи бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўланади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам унинг ота-онаси ёки боқимандалари ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
алоҳида заруратга кўра (юбилей саналарида, ходимлар 50, 55 ва 60 ёшга тўлганда, бахтсиз ҳодиса, оғир касаллиги сабабли даволаниш, соғлиғини тиклаш, оиланинг кам таъминланганлиги ва молиявий ҳолатининг оғирлиги) лавозим маошининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш барвари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
(12-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.13.00 Бошқа кафолатлар ва компенсациялар]
ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан лавозим маошининг уч баробари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.04.00 Пенсионерларга имтиёзлар]
давлат солиқ хизмати органларида ишлаб пенсияга чиққан ходимларга байрамларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдоригача ва соғлиғини тиклаш учун бир йилда бир маротаба меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг уч баравари миқдоригача моддий ёрдам бериш;
(12-банд «б» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
ходимларнинг меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш ва меҳнатини муҳофаза қилиш;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан ходимларнинг хорижий мамлакатларда ва таълим муассасаларида тажриба ўрганишларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тижорат банкидан ипотека кредитлари олиш учун сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп квартирали уйдаги, квартира қийматининг 25 фоизи миқдоридаги фоизсиз ва қайтариш шарти билан дастлабки бадални ўтказиб бериш харажатлари;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
в) давлат солиқ хизмати органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш учун:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
давлат солиқ хизмати органларининг бино ва иншоотларини мукаммал ва жорий таъмирлаш, қўшимча объектларни (маъмурий бинолар ва бошқа объектлар) қуриш, реконструкция қилиш, сотиб олиш ҳамда объектларни сақлаш харажатлари;
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.09.00 Коммунал хизматларни тўлаш тартиби ва тарифлар ҳамда компенсациялар (имтиёзлар)]
давлат солиқ хизмати органлари иш фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ маъмурий ва хўжалик сарф-харажатларини, жумладан коммунал хизматлар харажатларини қоплаш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
ахборот-коммуникация технологияларини такомиллаштириш, инновацион ва илғор технологияларни жорий этиш, алоқа воситалари, ҳисоблаш техникаси, компьютер ва ташкилий техникани сотиб олиш, таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминот воситалари харид қилиш ва хизмат кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.07.00 Ҳуқуқий ахборот]
Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари тўпламларини, ўқув-методик қўлланмалар ва полиграфия маҳсулотларини сотиб олиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
давлат солиқ хизмати органларининг фаолияти учун инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бошқаларни сотиб олиш, шунингдек, уларни жорий ва мукаммал таъмирлаш;
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати]
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учун кийим-бош (жумладан спорт кийимлари ва формалари) сотиб олиш;
(12-банд «в» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
конференция, симпозиум, семинар, тренинг, йиғилиш, учрашув, байрам, маданий ва спорт тадбирларини ташкил қилиш ҳамда ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
г) давлат солиқ хизмати органларининг идоравий харажатлари учун:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва чет эл хизмат сафарлари харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарларининг хорижий давлатларга амалга оширадиган хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлари ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробаригача миқдорида эсдалик совғалари харид қилиш;
(12-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
иқтисодий, маънавий ва маърифий соҳаларга оид маъруза қилувчи мутахассислар, давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига жалб этилган бошқа давлат органлари ва ташкилотлар, шу жумладан хорижий ташкилотларнинг экспертлари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.03.00 Делегациялар, ташрифлар алмашуви]
хорижий делегацияларни кутиб олиш билан боғлиқ бўлган (меҳмонларни кутиб олиш, транспорт, таржимонларни ёллаш ва бошқа) харажатлар;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.17.00 Маъмурий жарималар қўллаш тўғрисидаги қарорларни ижро қилиш]
давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган, давлат даромадига ўтказиладиган товар ва бошқа моддий бойликларни сақлаш, баҳолаш, экспертизадан ўтказиш, шунингдек, суд харажатлари билан боғлиқ харажатлар;
д) солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органларига кўрсатилган амалий ёрдамлар учун фуқароларнинг манфаатдорлигини таъминлаш, жумладан, товарларни яширин ишлаб чиқариш, контрабанда ва контрафакт товарларни ташиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар (объектлар), тушумларни камайтириб кўрсатиш ёки солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари тўғрисида фуқаролар томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган маълумотлар асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижаси бўйича бюджетга тушган солиқлар ва мажбурий тўловлар ёки ундирилган молиявий жарималарнинг 5 фоизига қадар, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,52 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда Махсус жамғарма ҳисобидан мукофот пули тўлашга;
(12-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
е) Давлат солиқ қўмитасининг Ҳайъати қарорига асосан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа харажатлар учун.
(12-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
13. Мазкур Низомнинг 12-банди «а» кичик бандининг иккинчи, бешинчи ва олтинчи ҳамда «б» кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги тўловларнинг аниқ миқдори ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ёки жамоа шартномасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
Бунда, махсус унвон ва кўп йил хизмат қилганлик учун ҳар ойлик устамалар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф сеткаси бўйича оширилган тариф коэффициентлари билан бир қаторда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан устамалар, шахсий устамаларни белгилашда эса уларнинг йиғиндиси миқдорлари қўшиб ҳисоб-китоб қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 июндаги 359-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2020 й., 09/20/359/0726-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциялари томонидан Махсус жамғармага туширилган умумий тушумнинг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари фаолиятининг соф фойдасидан муассиснинг қарорига асосан ажратиладиган қисмлар ва Махсус жамғарманинг вақтинчалик бўш маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромадларнинг 5 фоизи миқдорида ҳар чоракда Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Махсус жамғарма маблағларидан давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторларга юклатилган ҳудудларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида сарфланиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
15. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ва пеняни ҳисоблаш, солиқ қонунчилигини бузганлик учун солиқ тўловчини жавобгарликка тортиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш якуни бўйича шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида илгари қабул қилинган давлат солиқ хизмати органларининг қарори, шунингдек, молиявий жарималар қўллаш тўғрисидаги суд қарори бекор қилинган тақдирда Махсус жамғармага ундириб олинган маблағлар. туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тегишли хулосаларига асосан тўловчига қайтарилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
16. Махсус жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди.
5-боб. Махсус жамғарманинг ҳисоботи ва назорати
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
17. Махсус жамғарма маблағлари тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботлар белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг II бўлими.
18. Махсус жамғарма маблағларининг шакллантирилиши ва мақсадли фойдаланилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибидаги давлат унитар корхоналари ва таълим муассасасининг раҳбарлари масъул ҳисобланади.
19. Махсус жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Ички аудит бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175-моддаси.