1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадбиркорликни ҳамда хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тадбиркорликни ҳамда хусусий секторни янада ривожлантириш, аҳолига кўрсатиладиган спорт-соғломлаштириш хизматлари сифатини яхшилаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг тижорат ташкилотлари томонидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, шу жумладан бўш турган ва фаолият кўрсатмаётган иншоотлари, шунингдек, сузиш ҳавзалари (кейинги ўринларда спорт иншоотлари деб аталади) базасида жисмоний тарбия-спорт ҳамда соғломлаштириш хизматларини (кейинги ўринларда соғломлаштириш хизматлари деб аталади) давлат-хусусий шериклик асосида кўрсатиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
2. Қуйидагилар соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш бўйича давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
иқтидорли болалар ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш орқали жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг юқори сифатини таъминлайдиган қулай шарт-шароитлар яратиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
соғлом рақобат муҳитини шакллантириш учун анъанавий хизматлар билан бир қаторда, сифатли ва оммабоп соғломлаштириш хизматларидан фойдаланишнинг муқобил имкониятларини тақдим этиш бўйича пулли соғломлаштириш хизматлари бозорини жадал ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун инновацион шакллар, услублар ва замонавий технологиялардан фойдаланиш асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида самарадорлик ва натижадорликни ошириш.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.10.00 Пуллик хизмат кўрсатиш]
а) давлат-хусусий шериклик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантиришга оид асосий йўналишлар ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда пулли спорт тўгараклари, секциялари ва бошқа спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш орқали Спорт иншоотларидан самарали ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари режасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот]
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда, давлат-хусусий шериклик асосида тақдим этиладиган спорт иншоотлари тўғрисида манфаатдор жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг кенг хабардор қилинишини таъминласин;
б) икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари]
спорт иншоотларининг намунавий штатларини;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
спорт иншоотларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ставкаларини ҳисоб-китоб қилиш методикаси тўғрисида, жумладан, биринчи навбатда, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган субъектларга муайян имтиёзлар бериш назарда тутилган низомни;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
ўн олти ёшгача бўлган болалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига имтиёзли шартлар асосида ёки бепул хизматлар кўрсатиш назарда тутилган спорт иншоотларида аҳолига соғломлаштириш хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга давлат мулки бўлган ва фойдаланилмаётган бинолар, объектлар ҳамда иншоотларнинг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, белгиланган тартибда сотилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
5. Соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда:
болаларда спортга муҳаббат ҳиссини, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланишнинг муҳимлиги, соғлом турмуш тарзини юритиш, маънавий ва жисмоний комиликка интилиш тушунчасини шакллантириш, уларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш ва зарарли одатлардан халос қилиш, болаларда қатъий феъл-атвор, Ватанга муҳаббат ва ўз мамлакати билан фахрланиш туйғуларини қарор топтириш;
жисмоний тарбия-спорт жараёнини замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда спорт кўникмаларини чуқур ўрганиш йўналишида ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.05.00.00 Аҳоли / 01.05.15.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши]
жисмоний тарбия-спорт жараёнига машғулотлар ўтказиш учун хорижий тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, илғор тажрибани жорий қилиш тавсия этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
6. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига янги ташкил этилаётган ва ўз фаолиятини кенгайтираётган нодавлат спорт ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тақдим этиладиган манзилли рўйхатлар асосида тадбиркорларга спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда замонавий спорт ускуналарини харид қилиш учун белгиланган тартибда кредитлар бериш тавсия этилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари барпо этиладиган ва реконструкция қилинадиган нодавлат спорт ҳамда спорт-соғломлаштириш иншоотларини барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан белгиланган тартибда таъминласинлар.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси аҳолини, айниқса, уюшмаган ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида соғломлаштириш хизматлари кўрсатувчи ташкил этилаётган ташкилотларни қўллаб-қувватлашга доир амалий чора-тадбирларни мунтазам амалга оширсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 март,
248-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 09/18/248/0969-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)