Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш департаменти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият (ҳокимликлар) функция ва вазифалари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият (ҳокимликлар) функция ва вазифалари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
5. Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманлари ҳокимликлари:
бир ой муддатда Департамент ҳудудий бўлинмалари тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари биноларида жойлаштирилишини;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тавсиясига кўра белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига туристик йўналишлар ва асосий йўл ёқаларида йўлбўйи туристик инфратузилма объектлари қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан, кейинчалик улар таркибида ахборот марказларини бепул жойлаштириш шарти билан ер майдонлари ажратилишини таъминласинлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23, 24-моддалари.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Департаментга 4 та автотранспорт воситасини, шу жумладан 1 та енгил ва 3 та махсус (йўлтанламас) автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда йўлбўйи туристик инфратузилма объектларига қўйиладиган ҳамда туристлар учун барча зарур қулайликлар мажбурий бўлишини назарда тутадиган намунавий талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Тошкент вилояти ҳокими Ш.Х. Бабаев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)