1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Андижон вилоятида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва Андижон вилоятида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Андижон вилоятида бўш турган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкалари хатловдан ўтказилганлиги ва улардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.04.00 Оммавий мулк / 03.08.04.02 Республика мулки]
2. Андижон вилоятидаги ишламай турган, фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан ва ер участкаларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқлансин, ушбу Дастурда қуйидагилар назарда тутилсин:
самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан «нол» харид қийматида сотишга тавсия этилаётган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
улар негизида янги кичик саноат зоналари ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ.
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.02.00 Жисмоний ва юридик шахсларни электр энергияси билан таъминлаш;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.03.00 Жисмоний ва юридик шахсларни табиий газ билан таъминлаш. Газдан фойдаланувчи истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш]
3. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ кичик саноат зоналари ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини электроэнергия ва табиий газ билан узлуксиз таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.03.00.00 Коммунал хўжалик / 08.03.07.00 Жисмоний ва юридик шахсларни ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларни оқизиш]
4. Андижон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Андижон шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги ва Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ «Бобур»ОАЖга қарашли «Сув тозалаш» бино ва иншоотларини собиқ «Бобур» АЖ ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларига сув тозалаш иншоотлари ва ташкилотларга хизмат кўрсатиш фаолиятини тиклаш шарти билан музокаралар ўтказиш ҳамда ижтимоий шартларни бажариш шарти билан «нол» харид қиймати бўйича тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари тузиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
5. Андижон вилоят ҳокимлиги бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари билан музокаралар олиб борилишини ва белгиланган тартибда собиқ «Бобур» ОАЖга қарашли «Сув тозалаш» бино ва иншоотларини «нол» харид қиймати бўйича ушбу қарорнинг 4-бандида кўрсатилган шартларда сотиш тўғрисида Андижон вилояти ҳудудий танлов комиссиясининг қарори қабул қилинишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
6. Андижон вилояти туман (шаҳар)лари ҳокимларига «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун республика давлат бошқаруви органи тасурруфида бўлган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларини), тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли мурожаатидан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларни ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, истисно тариқасида, бир йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин, бунда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда балансда сақловчиларга ажратмалар тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.
7. Андижон вилояти ҳокимига вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари — балансда сақловчилар билан келишган ҳолда фойдаланилмаётган ва бўш турган давлат мулки объектларини, хусусийлаштирилмайдиган ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига биноан хусусийлаштириладиган объектлардан туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг оператив бошқарувига қабул қилиш бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 август,
588-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 811-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 09/18/741/1889-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)