1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.04.00 Ўрмондан ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш / 11.06.04.02 Қўшимча фойдаланиш (пичан ўриш, мол боқиш, асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ёввойи ўсимликлар ва техник хом ашё, доривор хом ашёларини тайёрлаш, йиғиш ва озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ўсимликларни тайёрлаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
Яланғоч қизилмияни экспорт қилишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни етиштириш, йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлашни тизимли равишда ташкил этишни янада тартибга солиш, яланғоч қизилмияни хомашё сифатида экспорт қилишдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари яланғоч қизилмияни хомашё сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиққанликлари учун тўловлардан (1 тоннаси учун 225 АҚШ доллари) 2018 йил 31 декабргача озод қилинсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 апрель,
210-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 259-модда)