(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 68-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-2, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон)
1. Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 февраль,
9-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 17 февралдаги 9-сонли буйруғига ИЛОВА
Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 68-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-2, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон)
1-боб. Суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шакли
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
1. Суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб]
Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 217-модда) мувофиқ тузилган суғурталовчиларнинг йиллик молиявий ҳисобот шакллари;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-3, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2564-3/0261-сон)
мажбурий аудиторлик текшируви натижалари бўйича тузилган аудиторлик хулосаси.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ йиллик молиявий ҳисоботни тузувчи суғурталовчи, уни Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилганидан кейин эълон қилади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 13 мартдаги 03-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-3, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/2564-3/0261-сон)
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
2. Суғурталовчи қўшимча равишда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ахборотни ҳам эълон қилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
2-боб. Суғурталовчилар томонидан йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиш тартиби ва муддатлари
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
3. Суғурталовчи йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий аудиторлик текшируви якунланганидан кейин ўн беш кун ичида, лекин суғурталовчининг юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин, ўзининг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 25 июлдаги 68-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-2, 23.08.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб]
4. Суғурталовчи ўзи томонидан эълон қилинган йиллик молиявий ҳисоботдаги маълумотлар ўзгарган тақдирда беш иш куни ичида ўзгартирилган маълумотлар, ўзгартириш сабаблари ҳамда олдин эълон қилинган ахборотни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги маълумотларни мажбурий равишда кўрсатган ҳолда ўзгартирилган йиллик молиявий ҳисоботни эълон қилиши шарт.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот]
5. Суғурталовчи ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ ўзи томонидан йиллик молиявий ҳисобот (ўзгартирилган йиллик молиявий ҳисобот) эълон қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигини хабардор қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
3-боб. Якуний қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб]
6. Суғурталовчи ўзи томонидан эълон қилинган йиллик молиявий ҳисоботнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгардир.
7. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1751-моддаси.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 9-сон, 102-модда; 2016 й., 9-сон, 96-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 25.08.2023 й., 10/23/2564-2/0653-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 19.03.2026 й., 10/26/2564-3/0261-сон)