1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат герби. Давлат мадҳияси. Давлат байроғи. Давлат тили. Пойтахт. Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲАВО ФЛОТИ КУНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакат қудратини ва иқтисодиётини мустаҳкамлашда, халқаро ва ички қатновни таъминлашда Ҳаво Флотининг муҳим аҳамиятини эътиборга олиб, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўп минг кишилик жамоаларининг, Ҳарбий Ҳаво Кучлари ҳарбий хизматчиларининг ва ўқув юртлари профессор-ўқитувчилар таркибининг авиацияни, авиация саноатини ривожлантиришга ҳамда кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссасини назарда тутиб: