Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг
Қарори
РУХСАТНОМАЛАР, ТАРҚАТИШ ВЕДОМОСТЛАРИ ВА ЛИМИТ КИТОБЧАЛАРИ БЎЙИЧА АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИГА ЁНИЛҒИ ҚУЙИШ УЧУН НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ, СУЮЛТИРИЛГАН ВА СИҚИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗНИ БЕРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 542-сонли «Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газ сотиш тизимини тартибга солиш, улардан фойдаланиш ва автотранспорт воситаларининг ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги қарор қилади:
1. Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан 1999 йил 21 январда 17-1-8/193-сон, «Ўзавтотранс» корпорацияси томонидан 1999 йил 26 январда 01/8-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 1999 йил 21 январда 41-1-15-сон билан тасдиқланган «Тарқатиш ведомостлари ва лимит дафтарчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва табиий газни бериш тартиби» (рўйхат рақами 613, 1999 йил 30 январь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
«Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи Ш. МАҲМУДОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 декабрь,
01/07-1220-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари М. ЭСАНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 декабрь,
7/2-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 25 декабрь,
1/141-сон
«Ўздавнефтгазинспекция», Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2009 йил 25 декабрдаги 01/07-1220,7/2,1/141-сон қарорига ИЛОВА
Рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 542-сонли «Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газ сотиш тизимини тартибга солиш, улардан фойдаланиш ва автотранспорт воситаларининг ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ рухсатномалар, тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича ёнилғи қуйиш шохобчалари, газ тўлдириш шохобчалари ва компрессор станциялари (бундан кейинги ўринларда ёнилғи қуйиш шохобчаси деб юритилади) хизматидан фойдаланувчи ташкилотларга нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш тартибини белгилайди.
маҳсулот етказиб берувчи — нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газ (бундан кейинги ўринларда нефть маҳсулотлари ва газ деб юритилади) сотишни амалга оширувчи юридик шахслар;
реестр — нефть маҳсулотлари ва газни олиш учун расмийлаштирилган тарқатиш ведомостларини рўйхатга олиш ҳужжати;
3. Маҳсулот етказиб берувчининг ҳудудий ташкилоти омборларига келиб тушган бланкаларни қабул қилиш улар келиб тушган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида ташкилот раҳбари чиқарган буйруқ билан тайинланган доимий ишчи комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссия пакетни очишдан олдин ўрамнинг бутлигини, йўлловчи ҳужжатларини ва юк хатининг мавжудлигини текширади. Бланкалар қабул қилинганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади, шундан далолатноманинг биринчи нусхаси юк хати билан бирга бухгалтерияга топширилади ва қатъий ҳисобда турувчи бланкалар сифатида кирим қилиш учун асос ҳисобланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси бланкаларни сақлаш учун қабул қилган жавобгар шахсда сақланади.
III. Нефть маҳсулотларини олиш учун рухсатномаларни расмийлаштириш
4. Нефть маҳсулотларини бериш маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Мазкур шартномада лимит бўйича ажратилган нефть маҳсулотларининг миқдори, шу жумладан, тарқатиш ведомостлари ва хизмат сафарига юборилган автотранспорт воситаларига лимит китобчалари орқали бериладиган миқдорлар кўрсатилади. Шартномага асосан маҳсулот етказиб берувчи истеъмолчига нефть маҳсулотлари учун амалдаги нархларидан келиб чиққан ҳолда, олдиндан пул ўтказиш учун ҳисоб рақамини тақдим қилади.
5. Истеъмолчи амалга оширилган тўловлар бўйича маҳсулот етказиб берувчига тўлов ҳужжатларининг нусхалари ва нефть маҳсулотини олиш учун ишончномани тақдим қилади. Ишончномада маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси ва маркетинг бўлими томонидан истеъмолчидан келиб тушган пул маблағлари ва лимитлар мавжудлиги тўғрисида маълумотлар қайд қилинади ва шу асосида нефть маҳсулотларини бериш учун уч нусхада рухсатномалар расмийлаштирилади, шундан рухсатноманинг:
6. Нефть маҳсулотларини бериш рухсатномаси маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки унга ваколатли шахс томонидан имзоланади, шунингдек маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган рўйхатга биноан бухгалтерия ва маркетинг бўлими ходимлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги рухсатномалар бериш реестрига киритилади ҳамда истеъмолчига ва ёнилғи қуйиш шохобчасига тақдим қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 1, 1, 2/1, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2072-1, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2072-1/0293-сон)
7. Истеъмолчининг лимит карточкасида рухсатномаларни расмийлаштиришда (мазкур Қоидаларнинг 6-иловаси) нефть маҳсулотининг миқдори шу турдаги нефть маҳсулотининг ўтган ой давомидаги ўртача зичлигидан келиб чиққан ҳолда ҳажм (литр) ва масса (тонна) оғирлик ўлчов бирликларида кўрсатилади.
8. Рухсатномани расмийлаштириш учун истеъмолчи олиши лозим бўлган газ учун тўловни амалга ошириши лозим. Тўлов истеъмолчи ва маҳсулот етказиб берувчи томонидан тузилган шартномага асосан амалга оширилади.
9. Истеъмолчи тўловларни амалга оширганидан кейин маҳсулот етказиб берувчига тўлов ҳужжатларининг нусхалари ҳамда газ олиш учун ишончномани тақдим қилади. Маҳсулот етказиб берувчи унинг банкдаги ҳисоб варағига пул маблағлари келиб тушганлигини текшириб, ишончномада маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси ва маркетинг бўлими томонидан пул маблағлари ҳамда лимитлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар қайд қилинади ва шу асосида газ бериш учун уч нусхада рухсатнома расмийлаштирилади.
10. Газ бериш рухсатномаси маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ёки унга ваколатли шахс томонидан имзоланади, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ бухгалтерия ва маркетинг бўлими ходимлари томонидан мазкур Қоидаларнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги рухсатномалар бериш реестрида расмийлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 1, 1, 2/1, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2072-1, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2072-1/0293-сон)
11. Ёнилғи қуйиш шохобчасидан нефть маҳсулотларини тарқатиш маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтерияси томонидан берилган рухсатнома асосида амалга оширилади.
12. Ҳайдовчининг йўл варақаси автотранспорт воситасига ёнилғи қуйиш учун асос ҳисобланади ва йўл варақасининг «ёнилғи берилсин» сатрида берилиши лозим бўлган нефть маҳсулотининг миқдори сўз билан ёзиб кўрсатилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 1, 1, 2/1, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2072-1, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2072-1/0293-сон)
14. Нефть маҳсулотлари берилганда ёнилғи қуйиш шохобчасида тарқатиш ведомости ҳар бир истеъмолчи бўйича алоҳида икки нусхада тузилади, улардан бири маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширилади, иккинчиси эса ёнилғи қуйиш шохобчасида қолади. Тарқатиш ведомости ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳар бир навбатчилик бўйича юритилади. Навбатчилик тугаши билан оператор берилган нефть маҳсулотларининг миқдор ва пул билан ифодаланган жамини ҳисоблаб, имзолайди ва тарқатиш ведомостини штамп билан муҳрлайди.
Ёнилғи қуйиш шохобчасининг бошлиғи (катта оператори) ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширганидан кейин ва истеъмолчининг лимити ва пул маблағлари, нефть маҳсулотларининг қолдиғи мавжуд бўлганда, уларни кейинги навбатчилик кунига ўтказади. Истеъмолчи пул маблағларининг тугаши ёки ҳисобот ойининг тугаши билан маҳсулот етказиб берувчидан тарқатиш ведомости нусхасини солиштириш учун олади.
16. Ёнилғи ёки портлаш хавфи бўлган моддалар билан юкланган автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш метал канистрлар орқали ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудидан 25 метрдан кам бўлмаган масофада амалга оширилади.
17. Ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолияти техник ёки бошқа сабабларга кўра тўхтатиб қўйилган тақдирда, автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш ушбу шохобчанинг ҳудудида кўчиб юрувчи шохобчалар томонидан амалга оширилади.
VI. Ёнилғи қуйиш шохобчаларида тарқатиш ведомостлари бўйича газ бериш
19. Ҳайдовчининг йўл варақаси автотранспорт воситасига ёнилғи қуйиш учун асос ҳисобланади ва йўл варақасининг «ёнилғи берилсин» сатрида газ миқдори сўз билан ёзиб кўрсатилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 1, 1, 2/1, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2072-1, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2072-1/0293-сон)
21. Газнинг берилишида ёнилғи қуйиш шохобчасида тарқатиш ведомости ҳар бир истеъмолчи бўйича алоҳида икки нусхада тузилади, улардан бири маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширилади, иккинчиси ёнилғи қуйиш шохобчасида қолади. Тарқатиш ведомости ёнилғи қуйиш шохобчасида ҳар бир навбатчилик бўйича юритилади. Навбатчилик тугаши билан оператор берилган газнинг миқдор ва пул билан ифодаланган жамини ҳисоблаб, имзолайди ва тарқатиш ведомостини штамп билан муҳрлайди.
Ёнилғи қуйиш шохобчасининг бошлиғи (катта оператори) ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширганидан кейин ва истеъмолчининг лимити ва пул маблағлари, газ қолдиғи мавжуд бўлганда,уларни кейинги навбатчилик кунига ўтказади. Истеъмолчи пул маблағларининг тугаши ёки ҳисобот ойининг тугаши билан маҳсулот етказиб берувчидан тарқатиш ведомости нусхасини солиштириш учун олади.
22. Газ берилганда ёнилғи қуйиш шохобчасида оператор томонидан автотранспорт воситаси ҳайдовчисига берилган газ миқдори суммасига назорат касса машинасининг чеки берилади.
23. Газни бериш бўйича тарқатиш ведомостлари мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги Тарқатиш ведомостларини рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинади.
24. Берилган газнинг миқдор ва пул билан ифодаланган ҳисоби тарқатиш ведомостларига мувофиқ навбатчилик тугаши билан ёнилғи қуйиш шохобчаси бошлиғи (катта оператори) томонидан амалга оширилади.
25. Ёнилғи қуйиш шохобчасида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйишга берилган газнинг тезкор ҳисоби мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги Навбатчилик давомида берилган газ ҳисобини юритиш китобида юритилади, унда ҳар бир навбатчилик давомида берилган газнинг ҳажми кўрсатилади.
26. Ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолияти техник ёки бошқа сабабларга кўра тўхтатиб қўйилган тақдирда, автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш рухсатнома маҳсулот етказиб берувчи бухгалтерияси томонидан бошқа ёнилғи қуйиш шохобчасига қайта расмийлаштирилгандан кейин амалга оширилади.
VII. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш
27. Истеъмолчи буюртмаси ва шартномага асосан маҳсулот етказиб берувчи истеъмолчини хизмат сафаридаги автотранспорт воситаларига нефть маҳсулотлари ва газ олиш учун лимит китобчаси билан таъминлайди.
28. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситаларига нефть маҳсулотлари ва газнинг берилиши корпоратив банк пластик карталари асосида амалга оширилиши мумкин.
Корпоратив банк пластик карталари асосида берилган нефть маҳсулотлари ва газ учун ҳисоб-китобини амалга ошириш тартиби «Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғриси»даги низомга (рўйхат рақами 1470-сон, 2005 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 15-16-сон, 121-модда) мувофиқ амалга оширилади.
29. Шаҳарлараро қатновни амалга оширувчи истеъмолчига хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари (маршрут автобуслари бундан мустасно) учун нефть маҳсулотлари ва газ олиш учун нақд пул маблағларини бериш истеъмолчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан истеъмолчининг буюртма ва тақдим этиладиган бир хизмат сафарига кетадиган нефть маҳсулоти ва газга бўлган эҳтиёжи, уларнинг сарф меъёрини ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоби, маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги шартнома нусхаси, шунингдек хизмат сафарига чиқиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси бўйича амалга оширилади. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари учун зарур бўлган пул маблағларининг ҳисоб-китоб тартиби мазкур Қоидаларнинг 10-иловасида келтирилган.
30. Истеъмолчи ҳисобдорлик асосида хизмат сафарини амалга оширувчи автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига лимит китобчалари ҳамда нефть маҳсулоти ва газ олиш учун нақд пул кўринишида бўнак беради.
31. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари учун нефть маҳсулоти ва газни нақд пулда берилиши фақат тарқатиш ведомости бўйича нефть маҳсулоти ёки газни сотадиган ёнилғи қуйиш шохобчаларида ҳайдовчи томонидан хизмат сафари гувоҳномаси, йўл варақаси ва лимит китобчаси тақдим этилган тақдирда амалга оширилади.
33. Нефть маҳсулоти ва газни харид қилиш учун банкдан олинган нақд пул маблағларининг мақсадли ишлатилиши бўйича жавобгарлик «Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари»га (рўйхат рақами 565, 1998 йил, 17 декабрь) мувофиқ истеъмолчининг раҳбари ва бош бухгалтери зиммаларига юклатилади.
34. Шаҳарлараро маршрут автобусларига ёнилғи қуйиш истеъмолчининг ёнилғи қуйиш шохобчасида уларнинг идоравий ташкилотлари ўртасидаги келишувга мувофиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга оширилади.
VIII. Ҳисобот юритиш
35. Ёнилғи қуйиш шохобчаси бошлиғи (катта оператори) томонидан мазкур Қоидаларнинг 11 ва 12-иловаларига мувофиқ шаклдаги нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчиларининг реестрини илова қилган ҳолда икки нусхада навбатчилик ҳисоботи тузилади.
36. Ёнилғи қуйиш шохобчаси бошлиғи (катта оператори) навбатчилик ҳисоботини реестр билан бирга маҳсулот етказиб берувчининг бухгалтериясига топширади. Бухгалтерия томонидан ҳисоботлар текширилганидан кейин ҳисоботнинг реестр билан бир нусхаси ёнилғи қуйиш шохобчасига сақлаш учун қайтарилади.
37. Истеъмолчининг ишлатилган тарқатиш ведомостлари, лимитларни ҳисобга олиш карточкалари ва лимит китобчалари асосида ҳар ой шу турдаги нефть маҳсулотларининг ўтган ойдаги ўртача зичлигидан келиб чиққан ҳолда, тарқатилган нефть маҳсулотларининг миқдори солиштирилади ҳамда ҳар ойда маҳсулот етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро якуний ҳисоб-китоб ўтказишга асос бўлиб ҳисобланувчи далолатнома тузилади.
38. Тарқатиш ведомостлари, рухсатномалар, навбатчилик ҳисоботи ва лимит китобчалари сиёҳли ёки шарикли ручкада аниқ ва тушунарли, янглишсиз тўлдирилиши керак. Бўяш, ўчириш ва тузатишга йўл қўйилмайди.
39. Тарқатиш ведомостлари, рухсатномалар, навбатчилик ҳисоботи ва лимит китобчалари, шунингдек, бошқа қатъий ҳисобда турувчи бланкаларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддат давомида сақланиши учун маҳсулот етказиб берувчи раҳбари ёки у томонидан белгиланган тартибда аниқланган шахс жавобгар бўладилар.
Китоблар рақамланган, тикилган, маҳсулот етказиб берувчининг раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган бўлиши лозим. Бланкаларни рўйхатга олиш китобидаги уларнинг кирим қилинганлиги ва ҳисобдан чиқарилганлиги бўйича ёзув расмийлаштириш куни амалга оширилади.
(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 1, 1, 2/1, 1-сонли қарори (рўйхат рақами 2072-1, 12.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 10/20/2072-1/0293-сон)
X. Якуний қоидалар
42. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 декабрь,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 декабрь,
«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув Раиси У. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 декабрь,
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 декабрь,
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 1-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 2-ИЛОВА
«_____________________ »
(Таъминотчининг номи)
АЁҚШ № _______
«Истеъмолчи»нинг номи ____________________
№___ ТАРҚАТИШ ВЕДОМОСТИ
200 йил ___________ ойида нефть маҳсулотини бериш ҳисобини юритиш
Нефть маҳсулотининг тури ва русуми______________________________
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 3-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 4-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 5-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 6-ИЛОВА
«Истеъмолчи»нинг лимит карточкаси
«Маҳсулот етказиб берувчи»
«Истеъмолчи» __________________________
«_________ корхона ёки муассаса
Корхона ва муассаса
№________________АЁҚШ
Манзил:_______________________________
Тел:___________________________________
Жамғарма хабарномаси рақами, нефть маҳсулотини тарқатиш рухсатномаси рақами ва унинг санаси
Нефть маҳсулотларига бўлган лимит
Рухсатнома берилган сана
Ишончнома №_______ ва берилган санаси
Рухсатнома бўйича бериладиган нефть маҳсулотлари миқдори
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 7-ИЛОВА
Суюлтирилган ва сиқилган табиий газни тарқатишга рухсатнома бериш
РЕЕСТРИ
«______»_________________20__ й.
Суюлтирилган ва сиқилган табиий газни бериш рухсатномаси №
Ишончнома №_______ ва берилган санаси
«Истеъмолчи»нинг номи
Берилган суюлтирилган ва сиқилган табиий газнинг миқдори
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 8-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 9-ИЛОВА
_____________________________________
АГҚШ (АЁҚШ) номи
Навбатчилик давомида берилган газ ҳисобини юритиш КИТОБИ
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 10-ИЛОВА
Хизмат сафаридаги автотранспорт воситаси учун ажратиладиган пул маблағлар ҳисоб-китоби
Тартиби
1. Хизмат сафаридаги автотранспорт воситалари учун ёнилғи-мойлаш материаллари олишга керакли пул-маблағлар миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:
П = Н * З, бунда:
П — пул маблағлари;
Н — нефть ёки газнинг нархи (1 литр ёки м.куб. учун сўмда);
З — автотранспорт воситаси (механизм) нинг ишлаши учун керакли ёнилғига бўлган эҳтиёж (литр ёки м.куб.да).
2. Автобензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газда ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари учун ёнилғига бўлган эҳтиёж қуйидаги формула асосида аниқланади:
Э = (М х N) / 100 (литр), бунда:
Э — ёнилғига бўлган эҳтиёж;
М — автомобиль ўтган масофа, км (топшириққа асосан);
N — ёнилғи сарфланишининг белгиланган меъёри.* (литр 100 км ёки м3).
3. Сиқилган табиий газда ҳаракатланадиган автомобиллар учун ёнилғига бўлган эҳтиёж қуйидаги формула асосида аниқланади:
Э = (М х N)/ 100 (куб.м.), бунда:
Э — ёнилғига бўлган эҳтиёж;
М — автомобиль ўтган масофа, км (топшириққа асосан);
N — ёнилғи сарфланишининг белгиланган меъёри.* (куб.м./ 100 км.).
4. Механизмлар ишлаши учун сарфланадиган ёнилғига бўлган эҳтиёж қуйидаги формула асосида аниқланади:
Э = (В х N) (литр), бунда:
Э — ёқилғига бўлган эҳтиёж;
В — механизмнинг ишлаш вақти, маш.соат. (топшириқ асосида);
N — ёнилғи сарфланишининг белгиланган меъёри* (л/маш.соат).
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш Комиссияси томонидан 2001 йил 28 июнда маъқулланган ва «Ўзстандарт» агентлиги томонидан 2003 йил 28 июлда 05-20-сон билан рўйхатга олинган OʼzRH 88.20.01:2003 «Маълумот-меъёрий ҳужжат. Ҳаракатланувчи автомобиль воситалари ва йўл-қурилиши машиналари томонидан ёқилғи ва мойлаш маҳсулотларини сарфлаш меъёри»га асосан ёқилғи сарфланишининг меъёрлари қўлланилади.
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 11-ИЛОВА
Нефть маҳсулотлари «Истеъмолчи»лари реестри
(навбатчилик ҳисоботига илова қилинади)
_______________ Корхона ёки ташкилотнинг _________________-сонли АЁҚШ (ФАЁҚШ)
«____»___________20__ й.га
Навбатчилик_______дан __________ гача
№ т/р
Корхона ва ташкилот номи («Истеъмолчи»)
Навбатчилик бошида нефть маҳсулотларига бўлган қолдиқ лимит, литр
Навбатчилик давомида нефть маҳсулотларига қўшимча лимитлар келиши, литр
Ведомость бўйича берилган нефть маҳсулотлари, литр
Навбатчилик охирига лимит бўйича ажратилган нефть маҳсулотларнинг қолдиғи
автобензин
дизель ёнилғиси литр
мой
автобензин
диз. Ёқилғи
мой
автобензин
диз. ёқилғиси литр
мой
автобензин
диз. ёқилғиси литр
мой
Жами:
АЁҚШ раҳбари __________________
Навбатчи операторлар_________________________
(имзо,Ф.И.Ш)
(имзо Ф.И.Ш.)
Ҳисоботни текширган ва қабул қилган ҳисобчи __________________
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 12-ИЛОВА
_______-сонли АГҚШнинг газ «Истеъмолчи»лари реестри
(навбатчилик ҳисоботига илова қилинади)
навбатчилиқ вақти _________дан _____гача
________________________20__ й.га
№ т/р
«Истеъмолчи» нинг номи
Тарқатиш ведомости рақами
Тўлов топшириқномаси ёки бошқа ҳужжатлар №__________ ва санаси
Ишончнома №_________ ва берилган санаси
Тарқатиш варақа берилган сана
Тарқатиш ведомостни ёпилган санаси
Берилган газ миқдори м3 ёки кг
Пул ҳисобида
Изоҳ
сўм
сўз билан
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
АГҚШ раҳбари ___________________________
Навбатчи операторлар______________
(имзо,Ф.И.Ш)
(имзо Ф.И.Ш.)
Ҳисоботни текширган ва қабул қилган бухгалтер __________________________
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 13-ИЛОВА
Бухгалтерия томонидан текшириб чиқилганлиги тўғрисида белги, имзо ва сана
Миқдори (дона)
№_______ дан №_______ гача
Миқдори (дона)
№______дан №______ гача
Миқдори (дона)
№_______ дан №________ гача
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 14-ИЛОВА
Бухгалтерия томонидан текширилганлиги тўғрисида белги, сана, имзо
Миқдори (дона)
№_______ дан №_______ гача
Миқдори (дона)
№______ дан №______ гача
Миқдори (дона)
№_______ дан №________ гача
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Автотранспорт воситаларига ёнилғи қўйиш учун нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган табиий газни рухсатномалар тарқатиш ведомостлари ва лимит китобчалари бўйича бериш қоидаларига 15-ИЛОВА