toggle_night_mode
Ҳужжат 07.10.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
«Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-911-сон қарори билан ташкил этилган Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузурида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича 30 ўринга мўлжалланган Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат ва дори воситалари билан таъминлаш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий мослаштириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган ҳудудий марказларининг одам савдосидан жабрланган шахсларга реабилитация хизматларини кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг директори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Республика реабилитация марказини жиҳозлашга ва унинг жорий таъминотига маблағ ажратсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2009 йилдан бошлаб республика бюджети параметрларида Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг фаолият кўрсатиши учун зарур маблағлар ажратсин.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати талабларига мувофиқ Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини жойлаштириш учун маҳаллий бюджетни ижро этишда қўшимча равишда олинган даромадлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига зарур таъмирлаш ишларини бажариб, бино ажратсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 5 ноябрь,
240-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига
ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, фаолиятининг асосий тамойиллари, вазифалари ва функциялари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимида одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича реабилитация ташкилоти ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
4. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг буйруқларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз Уставига амал қилади.
5. Марказ Агентлик билан келишган ҳолда ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин ҳамда улар Марказ хизматларидан фойдаланувчилар ҳисобланади.
7. Марказ ўз фаолиятини қуйидаги асосий тамойиллар асосида амалга оширади:
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг камситилишига йўл қўймаслик;
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг шахси ва шахсий ҳаёти махфийлигига риоя қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда якка тартибда парвариш қилиш.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат ва дори воситалари билан таъминлаш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий мослаштириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган ҳудудий марказларининг одам савдосидан жабрланган шахсларга реабилитация хизматларини кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
9. Марказ зиммасига юкланган асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат ва дори воситалари билан таъминлаш соҳасида:
(9-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
яшаш учун бошпана билан таъминлайди;
белгиланган тартибда ва меъёрларга мувофиқ озиқ-овқат билан таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда тиббий хизматлар кўрсатилишини ташкил этади;
(9-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
б) одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий мослаштириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш соҳасида:
тиббий, ижтимоий реабилитация қилишнинг янги услуб ва механизмларини ишлаб чиқади ва татбиқ қилади;
ишлаб чиқилган услуб ва механизмларини хорижий мамлакатларнинг илғор методикалари асосида доимий равишда янгилайди;
в) одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш соҳасида:
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг ижтимоий реабилитациясига ва мослашувига кўмаклашади;
касбга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлашни ташкиллаштиради;
г) нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилиш соҳасида:
оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
д) одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш соҳасида:
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг хавфсизлигини таъминлайди;
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг қариндошлари билан мулоқот ўрнатишига кўмаклашади;
одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга уларнинг қариндошларига ва васийларига одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Аёллар ва болаларни реабилитация қилиш республика марказининг одам савдосидан жабрланган шахсларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган ҳудудий марказларининг одам савдосидан жабрланган шахсларга реабилитация хизматларини кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
ихтисослаштирилган ҳудудий марказлар фаолиятини услубий жиҳатдан мувофиқлаштиради;
ихтисослаштирилган ҳудудий марказларда одам савдосидан жабрланган шахслар билан ишлаш бўйича ягона ёндашув ва хизмат кўрсатиш сифатини таъминлайди, реабилитация, ижтимоий, психологик, ҳуқуқий ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнларини мониторинг қилади;
ихтисослаштирилган ҳудудий марказлар томонидан одам савдосидан жабрланган шахсларга кўрсатилган хизматлар натижадорлигини таҳлил қилади, мавжуд муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
одам савдосидан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш соҳасида ихтисослаштирилган ҳудудий марказлар ходимларининг касбий салоҳиятини ошириш чораларини кўради, ўқув-семинарлар, супервизия, методик тавсиялар ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқишни таъминлайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
3-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
10. Марказ одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга комплекс хизматлар кўрсатади.
11. Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши мумкин.
Марказ томонидан кўрсатилган жами пуллик хизматлар учун тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни Марказга жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
15. Марказда одам савдосидан жабрланганлари, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлари бўлган эркаклар ва аёллар, шунингдек болалар алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
20. Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар реабилитация марказида бўлган даврда уларга, агар бу одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар манфаатларига зид бўлмаса, яқин қариндошлари, қонуний вакиллари билан муносабатлар ўрнатиш ва уларни сақлаб туриш учун зарур шарт-шароитлари таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
24. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Агентликнинг ҳудудий органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Марказнинг буюртманомалари бўйича одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга:
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи мавжуд суд тартиб-қоидалари ва маъмурий тартиб-қоидалар тўғрисида мақбул шаклдаги ахборотни тақдим этадилар ва бошқа зарур юридик ёрдамни кўрсатадилар;
унинг фарзандлари таълим муассасаларига қатнашини учун зарур шароитларни таъминлайдилар;
тиббий кўрикдан ўтиш ва мутахассис томонидан кўрик ўтказилиб, маслаҳат олиш орқали малакали психологик ва тиббий ёрдам берадилар;
профессионал жиҳатдан реабилитация қилинишда ва ишга жойлашишда кўмаклашадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 6 октябрдаги 539-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)
4-боб. Марказни бошқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Марказ директори Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
27. Марказ директори:
Марказнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда ходимларнинг штат жадвалини, уларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш миқдори ва шаклларини тасдиқлайди, таклиф этиладиган мутахассисларга ҳақ тўлаш миқдорларини белгилайди;
Марказ ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ Марказ ходимларининг узлуксиз билимларини ошириб бориши ва мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йил якунлари бўйича Агентликка Марказнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
28. Агентлик директори Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Молия-хўжалик фаолияти
29. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
30. Марказнинг мол-мулкини асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма маблағлар, шунингдек қиймати Марказнинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ташкил этади.
31. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ҳамда бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини тегишли органларга тақдим этади.
32. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
33. Марказнинг ходимлари одам савдоси жабрдийдалари тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилинганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46-моддаси
34. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 55-моддалари.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 44-45-сон, 445-модда; 2014 й., 52-сон, 624-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 990-модда, 23.01.2018 й., 09/18/39/0608-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон; 07.10.2026 й., 09/26/539/1004-сон)