toggle_night_mode
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг 351-бандига қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3030-13]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 10/18/3030/1440-сон) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомнинг 351-бандида:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномага мувофиқ кредит ва (ёки) кафиллик тўловлари бўйича мижознинг топшириғисиз унинг барча банк карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги маблағни сақламаган ҳолда пул маблағларини ечиб олиш;»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 15 сентябрь,
24/5-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2026 й., 10/26/3030-13/1016-сон)