ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
ШНҚ 3.01.01-22 «Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 2 октябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 415]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 июндаги ПФ-104-сон «Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 3.01.01-22 «Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига (ҳисоб рақами 119, 2022 йил 28 ноябрь)
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари А. СУЛТОНОВ
Энергетика вазири Ш. ХОДЖАЕВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. ЭШҚУВВАТОВ
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 сентябрдаги 01/2-37-сон
буйруғигаИЛОВА
ШНҚ 3.01.01-22 «Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Қуйидаги мазмундаги 11-боб билан тўлдирилсин:
31. Мазкур ШНҚда ШНҚ 2.04.20-22 «Турар жой объектлари ва жамоат биноларининг муҳандислик ускуналари учун коммуникация ва диспетчерлаш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳавола қўлланилган.».
3.
3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бетон ишлари ҳамда бетон ва пўлат прокати маҳсулотлари (конструкциялари) ҳамда тўлдирувчи элементларнинг кириш назорати журналлари мазкур ШНҚнинг 11-иловасига мувофиқ электрон юритилиши лозим.».
4.
4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«кўринмайдиган зона — видеокузатув камерасининг кўриш майдонидан ташқарида жойлашган ёки тўсиқлар сабабли зарур тасвир сифатида кузатиш имкони бўлмаган ҳудуд.».
5. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Ушбу ШНҚда қуйидаги қисқартмалар қўлланилган:
ПТЗ-камера — бурилиш, эгилиш ва масштаблаш функцияларига эга видеокузатув камераси;
ҚМВВТ — қурилиш майдонининг вақтинчалик видеокузатув тизими;
ММТ — масофавий мониторинг тизими.».
6.
5,
13 ва
3-иловадаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7.
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Қурилиш майдонида бажариладиган тайёргарлик ишлари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
қурилиш учун геодезик режалашни;
муҳандислик тармоқлари ва йўлларни ётқизишни;
бинолар ва иншоотларни тиклаш учун геодезик режалаш ишларини топшириш-қабул қилишни;
қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун ҳудудни тайёрлашни (ҳудудни тозалаш, лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган фойдаланилмайдиган бино ва иншоотларни бузиш ва бошқаларни);
ҳудудни текислаш ҳамда зарур бўлганда грунт сувлари сатҳини пасайтиришни;
мавжуд муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки қайта қуриш, янги муҳандислик тармоқларини ётқизишни;
доимий ва вақтинчалик йўлларни барпо этиш, қурилиш майдонини тўсиш ҳамда зарур бўлганда кириш-чиқишни назорат қилиш режимини ташкил этишни;
вақтинчалик омборхона, ёрдамчи, маиший ва ижтимоий бинолар ҳамда иншоотларни жойлаштиришни;
очиқ ва ёпиқ омбор майдончаларини ташкил этишни;
тезкор-диспетчерлик бошқаруви учун алоқа тизимини ташкил этишни;
қурилиш майдонини ёнғинга қарши сув таъминоти, ёнғинга қарши бирламчи воситалар, ёритиш, сигнализация воситалари ва видеокузатув тизими билан таъминлашни.».
8. Қуйидаги мазмундаги 71-боб билан тўлдирилсин:
311. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 4 июндаги ПФ-104-сон «Қурилиш соҳасида натижага асосланган бошқарувни жорий этиш ҳамда соҳада давлат хизматларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 5-банди «а» кичик бандида назарда тутилган қурилиш объектларининг қурилиш майдонлари мазкур боб талабларига мувофиқ ҚМВВТ ва ММТ билан жиҳозланиши лозим.
ҚМВВТ ва ММТ қурилиш-монтаж ишлари бошлангунига қадар қурилишни ташкил этиш лойиҳаси ҳамда ишларни бажариш лойиҳасида назарда тутилиши лозим.
312. ҚМВВТ ва ММТ бўйича лойиҳа ечимлари қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:
ҚМВВТ ва ММТнинг схемасини;
ҳар бир видеокузатув камерасининг идентификация рақами, ўрнатиш жойи ва баландлиги, кўриш майдони, видеокузатув қамровидаги ҳудудлар ҳамда кўринмайдиган зоналар кўрсатилган жойлаштириш режасини;
электр таъминоти, узлуксиз қувват манбаи, ерга улаш ва ортиқча кучланишдан ҳимоя қилиш ечимларини;
қўлланиладиган ускуналарнинг номи, тури, сони ва техник кўрсаткичларини;
видеоархивнинг сиғими, видеоёзувларни сақлаш муддатини;
масофавий мониторинг учун маълумот алмашиш, масофадан уланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ечимларини.
313. ҚМВВТ ва ММТ ускуналарининг техник параметрлари мазкур ШНҚнинг 8-иловасида белгиланган минимал талаблардан паст бўлмаслиги лозим.
314. Қурилиш объектидаги ҚМВВТ ва ММТ қуйидагиларни таъминлаши лозим:
видеокузатув билан қамраб олиниши лозим бўлган зоналарни реал вақт режимида кузатишни;
видеоахборотни узлуксиз ёки ҳаракат аниқланганда ёзиб боришни ҳамда архивлашни;
масофадан уланиш имкониятини;
видеоёзувлар ва тизим ҳодисалари вақтининг ягона вақт манбаи билан синхронлаштирилишини.
315. ҚМВВТ ва ММТ ускуналари қурилиш-монтаж ишларини бажаришга, транспорт воситалари ҳаракатига, юк кўтариш механизмларининг хавфсиз ишлашига халақит бермайдиган, шунингдек ускуналарнинг хавфсиз ишлаши ва шикастланишдан ҳимояланишини таъминлайдиган жойларда ўрнатилиши лозим.
316. Видеокузатув камераларининг кўриш майдони қурилиш объектини, унинг кириш-чиқиш жойларини ҳамда лойиҳа ҳужжатларида белгиланган назорат зоналарини қамраб олиши лозим.
Қурилиш объектига алоқадор бўлмаган ҳудудларни асоссиз видеокузатув билан қамраб олишга йўл қўйилмайди.
317. Қурилиш майдонида мавжуд бўлган қуйидаги зоналар видеокузатув билан қамраб олиниши лозим:
қурилиш майдони периметри ҳамда асосий ва ёрдамчи кириш-чиқиш жойлари;
транспорт воситаларининг кириш-чиқиш, юкларни юклаш ва тушириш жойлари;
котлованлар, пойдеворлар, арматуралаш ва бетонлаш ишлари бажариладиган зоналар;
бино ва иншоотларнинг қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган қаватлари ҳамда асосий конструкциялар монтаж қилинадиган ҳудудлар;
кранлар, юк кўтариш механизмлари ва материаллар узатиладиган ҳудудлар;
материаллар, конструкциялар, ускуналар, ёқилғи ҳамда вақтинчалик электр қурилмалари жойлаштирилган ҳудудлар;
бузиш, баландликда бажариладиган, пайвандлаш, юк кўтариш, ер қазиш, ёпиқ маконларда бажариладиган, электр, газ, босим остидаги ускуна ва хавфли моддалар билан боғлиқ ишлар бажариладиган зоналар;
қурилиш-монтаж ишларининг умумий ҳолати ва бажарилиш жараёнини кузатиш учун зарур ҳудудлар.
318. Видеокузатув билан қамраб олиниши лозим бўлган ҳар бир назорат зонаси доимий видеоёзувни таъминлайдиган камида битта видеокузатув камераси билан жиҳозланиши лозим. ПТЗ-камералардан мазкур назорат зонасини кузатишнинг ягона воситаси сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
319. Видеокузатув камералари сони қурилиш майдонининг ўлчами ва конфигурацияси, назорат зоналарининг жойлашуви, тўсиқлар ҳамда кўринмайдиган зоналар мавжудлиги, бажарилаётган ишларнинг хусусияти ва хавф даражаси, шунингдек белгиланган тасвир сифатини таъминлаш заруратидан келиб чиқиб белгиланади.
3110. Қурилиш майдонидаги вақтинчалик видеокузатув камераларининг тури, сони ва жойлашуви қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади:
кузатув вазифаси (умумий кузатиш, қурилиш объектини аниқлаш, таниб олиш ёки идентификация қилиш);
назорат қилинадиган зонанинг ўлчамлари ва шакли, шунингдек видеокузатув камераси билан кузатиладиган объектгача бўлган масофа;
видеокузатув камерасининг тасвир ажратиш қобилияти, кўриш бурчаги, объектив фокус масофаси ва бошқа тасвир олиш параметрлари;
кундузги ва тунги вақтдаги ёритилганлик даражаси, қарши ёруғлик ҳамда тасвир сифатига таъсир қилувчи об-ҳаво шароитлари;
қурилиш конструкциялари, ҳавозалар, юк кўтариш кранлари, вақтинчалик бино ва иншоотлар, қурилиш материаллари ва бошқа тўсиқлар ҳосил қиладиган кўринмайдиган зоналар;
видеокузатув камерасига таъсир этувчи тебраниш, шамол, чанг, намлик, ҳарорат ва механик шикастланиш хавфи;
видеокузатув тизимининг ишончлилиги ва резервлаш (видеокузатув камераси ёки тизимнинг алоҳида элементи ишдан чиққанда муҳим назорат зоналарининг назоратсиз қолишига йўл қўйилмаслиги).
3111. Видеокузатув камераси объективининг фокус масофаси ҳамда горизонтал ва вертикал кўриш бурчаклари ШНҚ 2.04.20-22 талабларига мувофиқ аниқланади. Кўринмайдиган зоналарнинг ўлчамлари видеокузатув камерасини жойлаштириш режасини ишлаб чиқишда қурилиш майдонининг хусусиятлари ва мавжуд тўсиқлар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
3112. Қўшни видеокузатув камераси кўриш майдонларининг жойлашуви назорат зоналарини узлуксиз видеокузатув билан қамраб олишни таъминлаши лозим. Муҳим назорат зоналарида доимий кўринмайдиган зоналар бўлишига йўл қўйилмайди.
3113. Видеокузатув камераси барқарор таянчлар ва ишончли маҳкамлагичларга ўрнатилиши лозим. Таянчлар ҳамда маҳкамлагичлар шамол, тебраниш ва механик таъсирлар шароитида видеокузатув камерасининг хавфсиз ўрнатилишини ҳамда тасвирнинг барқарорлигини таъминлаши лозим.
3114. Қурилиш майдонларида масофавий мониторинг ва видеоахборотни тармоқ орқали узатишни таъминлайдиган ИП технологияси асосидаги видеокузатув камералари ёки функционал жиҳатдан уларга тенг ускуналардан фойдаланилади.
3115. Видеокузатув камераси кундузги ва тунги режимда ишлаш, видеоёзувларда рақамли сана ва вақт белгисини шакллантириш, кенг динамик диапазонни таъминлаш, инфрақизил ёритиш ёки ташқи ёритиш воситалари билан ишлаш, шунингдек ҳаракат ва видеокузатув камерасига рухсатсиз ташқи таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш функцияларига эга бўлиши лозим.».
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг
1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 1
1-илова билан тўлдирилсин.
10. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг
2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 8-илова билан тўлдирилсин.
ШНҚ 3.01.01-22 «Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва
қўшимчаларга1-ИЛОВА
«ШНҚ 3.01.01-22 «Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
11-ИЛОВА
|
Ишни бажариш санаси
|
Иншоот ва конструктив
элементнинг бетонланаётган қисмининг номи (координата ўқлари ва баландлик белгилари
кўрсатилади)
|
Олиб келинган бетон
қоришмасининг синфи (маркаси)
|
Лойиҳада белгиланган
бетон синфи (маркаси)
|
Бетон қоришмасининг
қуйиш пайтидаги ҳарорати, °С
|
Жойига қуйилган бетон
ҳажми (бир сменада), м³
|
Ташқи ҳаво ҳарорати,
°С
|
Назорат намуналарининг
тамғаси (маркировкаси)
|
Лаборатория синовлари
натижалари
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бетон ва пўлат прокати маҳсулотлари (конструкциялари) ҳамда тўлдирувчи элементларнинг кириш назорати журнали
|
Маҳсулот қабул қилинган
сана
|
Маҳсулотнинг номи,
тури ва маркаси
|
Маҳсулот сифатини
тасдиқловчи ҳужжатларнинг рақами ҳамда электрон нусхаси
|
Ишлаб чиқарувчи
ёки етказиб берувчи ташкилотнинг номи ва СТИРи
|
Товар-кузатув
ҳужжатининг (шартнома, ҳисобварақ-фактура, юк хати ва бошқалар) рақами ҳамда
электрон нусхаси
|
Маҳсулот миқдори
ва фотосурати
|
Лойиҳа ҳужжатлари
ҳамда норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулот миқдори
|
Бартараф этиш мумкин
бўлган нуқсонларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар
|
Номувофиқ маҳсулот
бўйича кўрилган чоралар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
ШНҚ 3.01.01-22 «Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва
қўшимчаларга2-ИЛОВА
«ШНҚ 3.01.01-22 «Қурилишда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
8-ИЛОВА
ҚМВВТ ВА ММТнинг минимал техник параметрлари
Техник кўрсаткич | I мураккаблик тоифаси | II мураккаблик тоифаси | III-IV мураккаблик тоифалари |
Видеокузатув камераси тури | доимий (стационар) ИП-камера | доимий (стационар) ИП-камера ва ҳисоб-китоб асосида ПТЗ-камера | доимий (стационар) ИП-камера ва ҳисоб-китоб асосида ПТЗ-камера ёки панорамали камера |
Тасвирнинг ажратиш қобилияти | камида 2 МП | камида 4 МП | камида 4 МП, идентификация талаб қилинадиган муҳим зоналарда камида 8 МП |
Кундузги ва тунги режим | автоматик кун/тун режими, ИҚ ёритиш ёки ташқи ёритиш ҳисоб-китоб асосида | автоматик кун/тун режими, ИҚ ёритиш ёки ташқи ёритиш ҳисоб-китоб асосида | автоматик кун/тун режими, ИҚ ёритиш ёки ташқи ёритиш ҳисоб-китоб асосида муҳим зоналарда захира ёритиш |
Ташқи муҳит таъсиридан ҳимоя | камида ИП66 | камида ИП66, етиб бориш мумкин бўлган жойда камида ИК08 | камида ИП66 ва ИК10 |
ПТЗ-камеранинг оптик масштаби | қўлланилганда камида 12х | қўлланилганда камида 20х | қўлланилганда камида 25х |
Видео сиқиш формати | Ҳ.264/Ҳ.265 ёки уларга тенг формат | Ҳ.264/Ҳ.265 ёки уларга тенг формат | Ҳ.265 ёки унга тенг самарали формат |
Тармоққа уланиш | этҳернет/ПоЭ, симли алоқа асосий канал сифатида | этҳернет/ПоЭ, 100 м дан ортиқ масофада оптик тола | асосий ва мустақил захира канал |
Видеоархивни сақлаш муддати | камида10 д (сутка) | камида 20 д (сутка) | камида 30 д (сутка) |
ҚМВВ ва ММТ ҳолатини назорат қилиш | видео сигнали йўқолиши ва хотира носозлигини аниқлаш | қўшимча равишда объектив ёпилиши, фокус ҳамда кўриш майдони ўзгаришини аниқлаш | қўшимча равишда алоқа, электр таъминоти, архив ва захира воситалари ҳолатини назорат қилиш |
Ахборот хавфсизлиги | алоҳида ҳисоб ёзувлари, завод паролларини алмаштириш, тармоқни мантиқий ажратиш, ТЛС ва/ёки ВПН | қўшимча равишда икки босқичли аутентификация ва тармоқ сегментацияси | қўшимча равишда захиралаш, марказлаштирилган журналлаш ва конфигурацияни назорат қилиш |