Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 июлдаги ПҚ-265-сон «Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 10/18/3030/1440-сон) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги
низомда:
1) қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
«201. Банк ўз кредит рекламасида кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик истеъмолчи учун молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришни жойлаштириши шарт.
Бунда огоҳлантириш босма ва электрон тасвирли рекламада реклама майдонининг, аудио ва видеорекламада эса реклама давомийлигининг камида ўн фоизини ташкил этиши лозим.»;
2)
366-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«кредит шартномасининг биринчи саҳифасида, шартнома матни бошланишидан олдин, ушбу саҳифа асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган тарзда мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ намунавий шаклдаги огоҳлантириш ахборотини жойлаштириши;»;
3) мазкур қўшимчаларнинг
иловасига мувофиқ таҳрирдаги 1б-илова билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 22 ноябрдаги 36/9-сон қарори (рўйхат рақами 3492, 2024 йил 23 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.01.2024 й., 10/24/3492/0067-сон) билан тасдиқланган Банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва кредит бюроларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
33-бандида:
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«банк томонидан таклиф этилаётган кредит маҳсулоти истеъмолчини чалғитувчи деб топилганда;»;