12.04.2006 йилдаги 64-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.04.2006 йилдаги 64-сон
Date of entry into force
12.04.2006
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХУСУСИЙ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИНИНГ ШИРКАТЛАРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТУРАР-ЖОЙЛАРГА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШНИНГ АНИҚ БОЗОРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойларни бошқариш, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантиришни тубдан яхшилаш, аҳолининг кўп квартирали уйларни сақлаш ва мукаммал таъмирлашдан манфаатдорлигини ошириш, шунингдек уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ўзини ўзи бошқариш институти сифатида ширкатларнинг нуфузини, ташкилий ва молиявий мустақиллигини ҳамда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда вилоятлар, шаҳарлар ва Тошкент шаҳри туманлари хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари уюшмалари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини тушунтириш, хонадонлар мулкдорларини уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириш мақсадида кўп квартирали уйларда яшовчилар билан йиғилишлар ўтказилишини ташкил этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил мобайнида вилоятлар, шаҳарлар ва Тошкент шаҳри туманлари хусусий уй-жой мулкдорларининг уюшмалари билан биргаликда кичик (умумий хонадонлари сони 250дан ортиқ бўлмаган 1 тадан 5 тагача уйлар) ширкатларнинг афзалликлари тўғрисида уй-жой мулкдорлари билан тушунтириш ишлари олиб борсинлар ҳамда шартнома асосида хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларига хизматлар кўрсатадиган, ихтисослаштирилган бошқариш ва хизмат кўрсатиш (сервис) ташкилотлари, шу жумладан қайта ташкил қилинаётган йирик ширкатлар негизида ташкил этилишига ёрдам кўрсатсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳудудларида хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув марказлари ҳамда аҳоли учун хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари фаолияти масалалари бўйича консультация маслаҳат пунктлари ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳар йили «Энг яхши шаҳар (туман, вилоят) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкати» танловларини ўтказиш, уларнинг натижаларини ҳамда энг яхши ширкатлар иш тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳокимликларга хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари ходимларини ўқитиш ва аҳоли учун консультациялар ўтказиш харажатларини Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари, шунингдек қонун ҳужжатларида рухсат этилган бошқа манбалар маблағларидан тўлашга рухсат берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йил 1 июнгача 1991 йилгача қурилган, 2002—2006 йилларда уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал таъмирлаш дастурига кирмаган кўп квартирали уйларни (шу жумладан 2002—2006 йиллар даврида маҳаллий ҳокимият органлари балансига берилган идораларга қарашли уйларни) пухта хатловдан ўтказиш асосида 1991 йилгача қурилган уйларни мукаммал таъмирлашни тугаллаш дастурини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 12 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 15-сон, 127-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.05.2018 й., 09/18/384/1266-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)