Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.11.2003 йилдаги 493-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.11.2003 йилдаги 493-сон
Date of entry into force
07.11.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШКЕНТ—ЧИМЁН—ЧОРВОҚ ДАМ ОЛИШ ЗОНАСИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИНИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш масканларига олиб борадиган автомобиль йўлида автотранспортнинг хавфсиз юришини таъминлаш ҳамда ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек автосайёҳларнинг тобора кўпайиб бораётганлигини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2003 йил ва 2004 йилнинг биринчи ярмида Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини халқаро стандартлар даражасида мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-кўприк ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича — «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси бош буюртмачи ва бош пудратчи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр узатиш тармоқларини кўчириш ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича — «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бош пудратчи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа тармоқларини кўчириш ишларини лойиҳалаштириш ва уларни бажариш бўйича — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош пудратчи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини лойиҳалаштириш ва таъмирлаш-қурилиш ишларини молиялаштириш манбаси этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги (Республика йўл жамғармаси) «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаси асосида 2003 йилнинг охиригача Тошкент—Чимён—Чорвоқ дам олиш зонаси автомобиль йўлини лойиҳалаштириш, мукаммал таъмирлаш ва қайта қуриш ишлари аванслаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси 2003 йилнинг 15 декабригача бўлган муддатда белгиланган тартибда ишчи ҳужжатлар билан биргаликда техник-иқтисодий асослашларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлансин, улар асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Республика йўл жамғармасининг 2004 йилги харажатлар сметасида кўрсатиб ўтилган ишларни молиялаштиришни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 мартдаги 130-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган объект қурилишида бевосита ишлаётган барча тоифадаги ходимларнинг ойлик иш ҳақига 1,3 коэффициент белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 мартдаги 130-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар хокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз вақтида ер ажратилиши, иморатлар бузилишини ва автомобиль йўли бўйи ободонлаштирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган ходимлар учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини, улар жойлаштирилишини ва овқатланишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 мартдаги 130-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 7 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
493-сон