Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011 26.12.1994 йилдаги 621-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.12.1994 йилдаги 621-сон
Date of entry into force
26.12.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АҲОЛИ БИЛАН ПУЛ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИНИ МАЖБУРИЙ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сонли «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар ва хизматлар ҳақи сифатида аҳолидан тушадиган нақд пул маблағларини қабул қилиш ҳамда ҳисобга олишни тартибга солиш, пул муомаласини мустаҳкамлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1995 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, 1995 йилнинг 1 июлгача назорат-касса машиналари ўрнатмаган мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг фаолиятлари тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра савдо корхоналари, ташкилотлари, муассасаларининг айрим тоифаларига жорий этилмайди. Булар ўз фаолиятлари хусусиятига қараб аҳоли билан ҳисоб-китобни назорат-касса машиналарисиз амалга оширишлари мумкин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, турғун савдо тармоқлари орқали савдо қилувчи жисмоний шахслар назорат-касса аппаратларидан фойдаланишга мажбурдир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 декабрдаги 575-сонли қарорига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги ўн кун муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан ҳисоб-китобларини назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган савдо корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг алоҳида тоифалари рўйхатини аниқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, 2010 йил 1 октябрдан бошлаб аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан қўлланилаётган назорат-касса машиналари ягона техник талабларга мувофиқ бўлиши керак ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатга эга бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланиш, шунингдек бундай машиналардан фойдаланган ҳолда чек берилиши айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июндаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 186-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг назорат-касса машиналарининг 1995 йилдан бошлаб «Фотон» ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан босқичма-босқич ишлаб чиқариш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бутловчи, технология ва назорат-синаш асбоб-ускуналарини хорижий фирмалардан сотиб олиш учун «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан тақдим этилган техник-иқтисодий асослашлар бўйича белгиланган тартибда кредит ажратиш имкониятини кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўзмаишийхизмат» уюшмаси, Ўзбекбирлашув назорат-касса машиналарига техника хизмати кўрсатиш бўйича минтақавий марказлар ва шохобчалар барпо этишни, ушбу шохобчаларнинг ташкил қилиниш ва фаолият кўрсатишини тартибга солувчи норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва чиқаришни 1995 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда назорат-касса машиналарига техника хизмати кўрсатувчи минтақавий марказлар ва пунктларни барпо этишда ёрдам кўрсатсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрига киритилмаган назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилмаслиги устидан қаттиқ назорат ўрнатилсин
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бузуқ назорат-касса машинаси тузатишда бўлган даврда савдо-сотиқ фаолиятини турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар савдо-сотиқда ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот берилувчи ҳужжат ҳисобланувчи квитанциялар ёзиш, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар бериш йўли билан амалга оширишга мажбурдирлар.
(8-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 апрелдаги 195-сон қарори 15 бандининг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б. С. Ҳамидов, Ю. Ф. Пайгин ва М. З. Усмонов зиммасига юклансин.
(8 ва 9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 19 майдаги 219-сонли қарорига мувофиқ 9 ва 10-бандларга ўзгартирилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 26 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
621-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)