Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 27.11.1998 йилдаги 496-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.11.1998 йилдаги 496-сон
Date of entry into force
27.11.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИ ТЕКШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мансабдор шахсларни молия-хўжалик фаолиятини текширишларни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларни ўтказишга қўйиш ҳуқуқи бўйича аттестациядан ўтказсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишга қўйилган мансабдор шахслар малакасини ҳар йили ошириш режаларини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишларни ўтказишга доир идоравий йўриқномаларни ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аудитор ташкилотларга ва хўжалик юритувчи субъектларга молия-хўжалик фаолияти аудитини ўтказиш юзасидан шартномалар тузишда аудитор хулосасининг тўғрилиги ва унинг республика қонунчилигига мувофиқлиги учун аудиторнинг жавобгарлиги шартларини мажбурий тартибда назарда тутиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, аудиторлик текширишлар натижалари бўйича хулосаларда корхона молиявий аҳволининг ҳақиқий ҳолатини атайлаб бузиб кўрсатганлик учун аудитор фирмалар аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан, етказилган зарарни хўжалик юритувчи субъектга ундириб берган ҳолда, белгиланган тартибда маҳрум этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 27 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
496-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 12-сон, 83-модда)