Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2020 10.03.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 910
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Низоми, 10.03.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 910
Date of entry into force
20.03.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2000 йил 5 февралдаги 461-сон қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Фан ва технологиялар
давлат қўмитаси билан

«КЕЛИШИЛГАН»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг автоматлаштирилган банк тизимларидаги антивирус ҳимояси тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 10 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 910]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 25 январдаги 2/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари автоматлаштирилган банк тизимларида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3224, 10.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва банк фаолиятига доир бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Низом Ўзбекистон Республикаси банк тизимида антивирус ҳимоясининг асосий мақсадини, вазифасини, ишларни ташкил этишни ва шахсларни масъулиятини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. Антивирус ҳимояси бўйича олиб бориладиган ишлардан асосий мақсад автоматлаштирилган банк тизимида ахборот йўқолишининг олдини олишдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Антивирус ҳимояси вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антивирус ташхис воситалари таркибини ва уларни қўллаш, тафтишдан ўтказиш ва янгилаш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антивирус ташхис воситаларини қўллаган ҳолда профилактика ишларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автоматлаштирилган банк тизимини ишлатишнинг барча босқичларида зарар келтирувчи дастурлар таъсиридан узлуксиз тарзда ахборот ҳимоясини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Компютер вируси — деструктив хусусият, ўз нусхасини кўпайтира олиш (асл нусха билан тўлиқ мос бўлмаслиги ҳам мумкин) ва фойдаланувчи билмаган ҳолда уларни компютер тизимлари, тармоқлари турли ресурслари ва шу борада жорий этиш қобилиятига эга бўлган дастурдир (бажариладиган кодлар тўплами). Бунда нусхаларнинг ўзи ҳам кейинчалик тарқалиш хусусиятига эга бўлиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Антивирус дастури — компютер тизимлари, тармоқлари ресурсларида ва ҳоказоларда компютер вирусларини топиб, зарарсизлантириб ва уларни йўқотиб ташлайдиган дастурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. Антивирус ҳимояси — антивирус дастурлари ёрдамида компютер вируслари таъсирининг олдини олиш, вирусларни топиш ва зарарсизлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Антивирус химоясига доир ишлар иштирокчилари — шахсий компютердан фойдаланувчилар, антивирус ҳимояси билан шуғулланувчи мутахассислар, ахборот ҳисоблаш тармоқлари (АҲТ) маъмурлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Антивирус ҳимояси бўйича ишларни ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Банк раҳбарияти антивирус ҳимояси бўйича ишларни ташкил этишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Банкларда антивирус ҳимояси бўйича чора-тадбирни режалаш ва ўтказиш билан ахборотлаштириш бўлинмаларининг бу ишлар учун махсус ажратилган мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида эса (кейинги ўринда — Марказий банк), Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаменти ҳамда Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаментининг мутахассислари шуғулланадилар. Зарур бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Давлат унитар корхонаси «Ахборотлаштириш Бош маркази»нинг мутахассислари жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Банк ахборот антивирус ҳимояси бўйича лицензияли воситаларга ёки ваколатли давлат органлари томонидан аттестациядан ўтган бошқа антивирус ҳимояси воситаларига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. Антивирус ҳимояси бўйича барча чора-тадбирлар якка тартибда ва марказлашган ҳолда олиб борилади. Якка тартибдаги тадбирлар ҳар бир фойдаланувчи томонидан, марказлашган ҳолдаги тадбирлар эса, антивирус ҳимояси мутахассислари ва АҲТ маъмурлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5. Якка тартибдаги чора-тадбирлар компютер ишга туширилганда, шунингдек зарур бўлганда компютернинг ишлаш жараёнида операцион тизим ва унинг элементлари ҳолатини текширишдан иборатдир. Антивирус ҳимояси воситалари антивирус ҳимояси мутахассислари томонидан чора-тадбирлар режаси асосида марказлашган тарзда ойига камида бир марта ўрнатилади ва янгиланади. Сўнгра антивирус ҳимояси воситаларини инсталляция ва янгилаш дафтарида қайд этилади. Антивирус ҳимояси бўйича мутахассислар иш жойларида ўрнатилган антивирус дастурининг актуал ҳолатда бўлиши учун жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.6. Марказлашган ҳолдаги тадбирлар банк автоматлаштирилган тизими сервери учун антивирус ҳимояси бўйича профилактик ишлар, танлаб олинган шахсий компютерлар текширувидан, ташқи ташувчиларда ўрнатилган архивларни режали текшириш ишларидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.7. Умумий фойдаланишдаги серверлар антивирус ҳимояси бўйича профилактик текшириш ишлари антивирус ҳимояси мутахассислари томонидан АҲТ маъмурлари билан келишилган ҳолда олиб борилади. Уларни ўтказиш даври узоқ муддат сақланадиган архив тузиш даврига мос келиши шарт, лекин бу ишларни ўтказиш хафтада бир мартадан кам бўлмаслиги керак. Антивирус ҳимояси базаларини янгилаш ишлари антивирус ҳимояси мутахассислари зиммасига юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.8. Ташқи ташувчиларда сақланувчи архивларни режали текшириш ишлари антивирус ҳимояси мутахассислари ва АҲТ маъмурлари билан биргаликда тасдиқланган жадвал асосида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.9. Танлаб олинган айрим компютерларни текшириш ишларини антивирус ҳимояси мутахассислари олиб борадилар. Ўтказилган текширув натижаси махсус дафтарда қайд этилади. Компютер вируси аниқланганда, антивирус ҳимояси мутахассиси вирусларни йўқ қилиш бўйича ҳамма чора-тадбирларни кўради ва олиб борилган иш, йўқотилган ахборот ва вируснинг юзага келишининг тахминий сабаблари ҳақида далолатнома тузади. Мазкур далолатнома компютердан фойдаланувчи ходим ва антивирус химояси мутахассиси, ҳамда мазкур компютер бириктирилган бўлим бошлиғи ҳамда банкдаги ахборот хавфсизлиги хизмати раҳбари томонидан имзоланади. Банкдаги ахборот хавфсизлиги хизмати раҳбари белгиланган тартибда компютер вирусининг келиб чиқиши сабаблари бўйича хизмат текширувини ўтказади ва тегишли таъсир чораларни кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.10. Банк бўлимларида компютер вируси борлиги аниқланганда, вируснинг келиб чиқиши ва унинг тури ҳақида Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Бош бошқармаларига тезкор ахборот берилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.11. Антивирус ҳимояси бўйича чора-тадбирлар қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антивирус ҳимояси бўйича чора-тадбирлар режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антивирус ҳимояси бўйича якка тартибда олиб бориладиган қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антивирус ҳимоясини марказлашган ҳолда олиб бориш услуби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
антивирус ҳимояси бўйича ишлар қатнашчиларининг лавозим йўриқномалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳужжатлар ҳар бир тижорат банки томонидан мустақил равишда тузилади ва Марказий банкнинг техникавий-дастурий мажмуалари билан ахборот алмашинувида, ахборот хавфсизилигини таъминлаш қисми Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш департаменти билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.12. Чора-тадбирлар режаси ҳар йили ишлаб чиқилади. Ушбу режа ўзида қуйидагиларни жамлаши керак: профилактик ишлар, танлаб олинган текширувлар, ҳисоботлар тайёрлаш ва банкда антивирус ҳимояси воситаларини тарқатиш чора-тадбирлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Антивирус ҳимоясига доир ишлар иштирокчиларига қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Антивирус ҳимояси мутахассисининг лавозим йўриқномасида мутахассисга қўйиладиган талаблар, яъни махсус антивирус ҳимояси технологияларини билиши ва антивирус ҳимояси воситалари билан ишлаш тажрибасига эга эканлиги акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. АҲТ маъмурининг лавозим йўриқномасида антивирус ҳимоясини марказлашган ҳолда олиб бориш бўйича вазифалари белгиланган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Антивирус ҳимоясига доир ишлар иштирокчиларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Мазкур Низом талабларини бузган антивирус ҳимояси иштирокчилари амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис ўринбосари Ш.Й. ПУЛАТОВ