Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.05.1998 йилдаги 216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.05.1998 йилдаги 216-сон
Date of entry into force
16.05.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БОЗОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЮЗАСИДАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ўтказилган текширишлар жойлардаги ҳокимликлар ва бозор раҳбарларининг лоқайдлиги туфайли Республика Президентининг «Бозорларнинг фаолиятини ташкил этишни ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 5 мартдаги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 5 мартдаги 82-сон қарори ҳамда «Бозорлардан фойдаланишдан тушадиган даромадларни шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом» ижролари қониқарсиз ташкил қилинганлигини кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илгаридек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бозорларида деҳқон ва фермерларга етиштирилган маҳсулотларини сотиш учун зарур шароитлар яратилмаган. Олибсотарлар, турли жиноий тизимлар ҳамда бозорлар маъмурияти ходимлари ва раҳбарларининг ўзлари томонидан товламачилик, қонунсиз йиғимлар, тазйиқ ўтказиш ҳолатлари ўрин олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулот етказиб берувчилар билан бевосита шартномаларни тузиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларга олиб келиш, сақлаш ва қўриқлаш масалалари ташкил қилинмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан бозор раҳбарлари лавозимларига ҳалол, соф виждонли одамларни танлаш масалалари ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Кўпинча бу лавозимларда ўз мансабига текин бойлик ва даромад орттириш воситаси сифатида қаровчи тасодифий одамлар қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозорлар фаолиятидан тушадиган маблағ ва даромадлар назоратсиз тасарруф этилмоқда ва ўзлаштирилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро, Андижон вилоятлари, Тошкент шаҳри бозорларини акциядорлик жамиятларига айлантириш ҳамон пайсалга солиниб, чиқарилган акцияларнинг кўп қисми сотилмай қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон вилоятларидаги бозорлар раҳбарларининг масъулиятсизлиги оқибатида хўжаликлар, фермерлар ва аҳоли билан фьючерс шартномаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш суст амалга оширилаётир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб-сотиш, валютафурушлик, спиртли ичимлик ва тамаки маҳсулотларини ғайриқонуний сотиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларнинг камайишига ҳанузгача эришилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатиб ўтилган жиддий камчиликларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда Республика Прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва уларнинг жойлардаги идораларининг юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорини бажариш, республика бозорларида зарур тартиб ўрнатиш борасидаги ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин. Улар ишнинг ушбу соҳаси учун шахсан масъул эканликлари ҳақида огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимлари зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорлар фаолиятини ташкил қилишда масъулиятсизликка йўл қўйган туман, шаҳар ҳокимларини интизомий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда деҳқон бозорлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш юзасидан комиссия тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорларнинг лаёқатсиз, нопок раҳбарларини ўз вазифаларидан озод қилиш, уларнинг бозор маъмуриятларидаги бошқа лавозимларда қолишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозорларни ободонлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини қишлоқ хўжалиги, чорвачилик маҳсулотлари ва бошқа кенг истеъмол товарлари билан таъминлаш, бозор маъмуриятлари ходимлари ўртасида интизомни мустаҳкамлаш юзасидан қатъий чоралар кўриш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кўрилган чоралар ҳақида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Б. Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов) ва Давлат солиқ қўмитаси (В. Беганов)га бозорлар фаолиятини ташкил қилиш устидан назоратни янада кучайтириш, аниқланган қонунбузарликлар юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган қаттиқ чоралар кўриш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (С. Мирсафоев), Олий хўжалик суди (М. Абдусаломов) бозор маъмуриятлари томонидан маҳсулот етказиб бериш ҳақида тузиладиган шартномаларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан амалий тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 16 май.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
216-сон