Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.06.1997 йилдаги 329-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.06.1997 йилдаги 329-сон
Date of entry into force
27.06.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БИЗНЕС-МАРКАЗ ҚУРИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА «ДЭУ — ТОШКЕНТ» ЎЗБЕКИСТОН — КОРЕЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада халқаро бизнес ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «ДЭУ» корпорацияси (Жанубий Корея) иштирокида Тошкент шаҳрида Бизнес-марказ қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 февралдаги 81-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 февралдаги 81-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 февралдаги 81-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Бизнес-марказ қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қурилиш майдонида божхона бўлими ташкил этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қўшма корхона Бизнес-марказ мажмуи қурилиши даврида солиқлар, божхона пошлиналари ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар бош бошқармасининг буюртманомасига кўра Бизнес-марказ қурилишига жалб қилинадиган «ДЭУ» корпорацияси ходимларининг ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган рухсатномалар ўз вақтида берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Инвестициялар бош бошқармасининг буюртманомасига кўра қўшма корхона ва жалб қилинадиган хорижий шериклар хизматчилари ва мутахассисларига кўп марталик визалар берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қўшма корхона масалалари юзасидан ишга келувчи хорижий мутахассисларга визаларни расмийлаштириш, республика ҳудудида яшаш ва транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 27 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
329-сон