Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЯРМАРКА САВДОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 13 НОЯБРДАГИ 391-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорига 1, 3 ва 4-иловаларга қисман ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидагилар:
«Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг ноозиқ-овқат товарлар бошқармаси бошлиғи С.Л. Хожиберганов Ярмарка савдолари ўтказиш бўйича республика кенгашининг котиби этиб тасдиқлансин, М.Р. Азаматов бу вазифадан озод қилинсин;
«Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг озиқ-овқат товарлари бошқармаси бошлиғи Н.Т. Аҳмаджонов Озиқ-овқат товарлари бўйича ярмарка қўмитасининг котиби этиб тасдиқлансин, М.М. Ҳакимов бу вазифадан озод қилинсин;
«Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси Савдони ташкил этиш ва улгуржи ярмаркалар фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг ноозиқ-овқат товарлар бошқармасининг етакчи мутахассиси Р.Ш. Абдуллаев Енгил саноат товарлари бўйича ярмарка қўмитасининг котиби этиб тасдиқлансин, С.С. Азизов бу вазифадан озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 16 май,
218-сон