25.06.2024 йилдаги 20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.06.2024 йилдаги 20-сон
Date of entry into force
25.06.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар томонидан фуқаролик ишларини тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, фуқаролик ишларининг тафтиш тартибида қайта кўрилиши суд ҳужжатларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини, судлар томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилишини ва процессуал қонун талабларига риоя этилишини таъминловчи ҳуқуқий институтнинг муҳим қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 4194-моддасида кўрсатилган суд ҳужжатлари устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш ҳуқуқи қуйидагиларга берилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогар (аризачи), жавобгар, учинчи шахс, алоҳида тартибда юритиладиган ишлар бўйича манфаатдор шахсга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогар (аризачи), жавобгар, учинчи шахсларнинг қонуний вакиллари ва ҳуқуқий ворисларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига палата аъзоларининг манфаатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прокурорга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этувчи шахснинг вакили, шу жумладан адвокат, суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилишга, башарти бундай ҳуқуқ ваколат берувчи томонидан берилган ишончномада махсус кўрсатилган бўлгандагина ҳақли (ФПК 69-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг қонуний вакили (ота-она, фарзандликка олганлар, васий, ҳомий ва ҳоказо.) ўз вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилиши талаб қилинади (ФПК 66-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишда иштирок этувчи шахснинг ҳуқуқий вориси томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятга ҳуқуқ ўтганлиги фактини ёки бундай ҳуқуқ ўтиши мумкинлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, васиятнома ва ҳоказо.) илова қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, вилоят прокурори, унга тенглаштирилган прокурор ва уларнинг ўринбосарлари прокурор иштирокида кўрилган ҳамда қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест келтиришга ҳақли. Прокурор иштироки назарда тутилмаган ишлар бўйича тафтиш тартибидаги протест ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлганда, келтирилиши мумкин.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 16 декабрдаги 39-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 52-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар (масалан, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ва ш.к.) ва айрим фуқаролар фақат даъво ариза (ариза) улар томонидан берилган ҳолдагина суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят бериши мумкин. Улар даъвогар бўлмаган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжати устидан тафтиш тартибидаги шикоят берилган ҳолда шикоятни қабул қилиш ФПК 41911-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари улар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ёки қилмаганлигидан қатъи назар, суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикоят бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. ФПК 4195-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди (бундан буён матнда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва Раёсати тафтиш инстанцияси судлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шунингдек, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьясининг апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қайтариш ёки иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятлар (протестлар) тегишинча вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўрилган фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳудудий ҳарбий судлар томонидан қабул қилинган ишлар бўйича суд ҳужжатлари, шу судлар судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш ёки иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримлари устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятлар (протестлар), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжатлари устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятлар (протестлар) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг протестлари Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ФПК 4196-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар суди томонидан қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжати, шунингдек, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьясининг апелляция ёки кассация шикоятини (протестини) қайтариш ёки иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) вилоят ёки унга тенглаштирилган суднинг номига йўлланади, лекин суд ҳужжатини қабул қилган судга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатини қабул қилган суд шикоятни (протестни) у келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда тафтиш инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, суд ҳужжатини қабул қилган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) процессуал қонуннинг бирор-бир талабларига мос эмаслиги асоси билан қайтаришга ёки уни қабул қилишни рад қилишга ҳақли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят ва унга тенглаштирилган суд томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича суд ҳужжати устидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати номига йўлланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг тафтиш тартибида кўрилган ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжати устидан протест келтириш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ёки Бош прокурорнинг номига йўлланади ва тегишинча, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Бош прокуратурасига берилади. Ушбу суд ҳужжати устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатига йўлланган протест бевосита Ўзбекистон Республикаси Олий судига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қонунга мувофиқ, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин (ФПК 4196-моддасининг бешинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бериш муддати биринчи инстанция судининг суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вилоят ва унга тенглаштирилган судларга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати кассация инстанцияси суди томонидан ажрим чиқарилгунига қадар ўтган тақдирда, шикоят (протест) кассация инстанцияси суди томонидан ажрим қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин (ФПК 4196-моддасининг олтинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш муддати вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида ажрим чиқарилгунига қадар ўтган тақдирда, шикоят (протест) ушбу судлар томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича ажрим қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин (ФПК 4196-моддасининг еттинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест киритиш тўғрисидаги ариза тафтиш шикояти бериш муддати ичида, мазкур муддат Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан ишни тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилгунга қадар ўтган тақдирда, ушбу судлов ҳайъатининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича суд (судья) томонидан, агар илтимоснома шикоятни (протестни) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин (ФПК 4196-моддасининг тўққизинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу муддатнинг ўтиши муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани рад қилишга асос бўлади, шикоят (протест) эса, кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тушунтирилсинки, тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш масаласи шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси асосида вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг судьяси томонидан якка тартибда ҳал қилинади ва бу ҳақда шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ёки уни қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилган тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш масаласи алоҳида ажрим ёхуд шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрим билан ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилганлиги сабабли (ФПК 41911-моддаси биринчи қисмининг 6-банди) уни қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажримда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш қайси асосларга кўра рад этилганлиги, ажримнинг хулоса қисмида эса, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилганлиги кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бериш муддати узрли деб топилган сабабларга асосан тикланганда, шикоят (протест) бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахслар томонидан ўтказиб юборилган муддатни, ўтказиб юборилиши сабабларидан қатъи назар, тиклаш тўғрисидаги масала қўшимча равишда кўриб чиқилиши талаб этилмайди. Шикоят (протест) бу шахслар томонидан процессуал қонун талабларига риоя этган ҳолда суд муҳокамаси тугагунига қадар тафтиш инстанцияси судига берилиши мумкин ва умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома шикоят (протест) билан бирга берилади. Процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги илтимос бевосита шикоят (протест) матнида ҳам баён қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят (протест) бериш муддати ўтишини узрли сабабларига процессуал ҳаракатни амалга оширишга объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (масалан, фавқулодда ҳолатлар, сув тошқинлари, пандемия, карантин, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахснинг суд ҳужжатидан бехабарлиги ва бошқалар) киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахснинг касаллиги, унинг оилавий шароити (масалан, оила аъзосининг ўлими ёки оғир касаллиги), шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда тафтиш шикоятини беришни истисно этган ёхуд жиддий равишда қийинлаштирган бўлса, узрли сабаблар деб топилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вакилнинг ёрдами учун ёки давлат божи тўлаш учун пул маблағларининг мавжуд эмаслиги, юридик шахс вакилининг хизмат сафарида ёки меҳнат таътилида бўлиши, ҳуқуқшуноснинг йўқлиги каби ҳолатлар тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бериш муддати ўтказилганлигининг узрли сабаблари деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тушунтирилсинки, белгиланган муддат ўтганидан кейин ўтказиб юборилган шикоят (протест) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасиз берилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ФПК 41910-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ қайтаришга, ўтказиб юборилган муддатни тиклаш рад этилганлиги эса, уни ФПК 41911-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ иш юритишга қабул қилишни рад этишга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 41910, 41911-моддаларида келтирилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш, иш юритишга қабул қилишни рад этиш асосларининг рўйхатлари тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судлар шуни инобатга олиши лозимки, агар тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш учун бир нечта асослар мавжуд бўлса, суд ажримида ушбу асосларнинг ҳар бири кўрсатиб ўтилиши ва улар бартараф этилгач, шикоят (протест) берган шахс тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли эканлиги тушунтирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисидаги ажримда кўрсатилган айни бир хил камчилик билан такроран шикоят (протест) билан мурожаат қилинганда, айни бир асослар билан шикоятни (протестни) қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилмасдан, шикоят (протест) берган шахсга ажримда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳақида ёзма тушунтириш бериш ҳамда шикоят (протест) ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ҳақидаги масалани ҳал қилишда судлар шикоят (протест) берган шахс томонидан ФПК 4197-моддасининг ҳар бир талабига риоя қилинганлигини чуқур текшириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонуннинг ушбу моддаси мазмуни тафтиш тартибидаги шикоят (протест) битта иш доирасида қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан берилишини назарда тутади. Айнан қайси суд ҳужжати устидан шикоят (протест) берилганлиги ноаниқ ёки шикоят (протест) бир нечта иш бўйича қабул қилинган турли суд ҳужжатлари устидан берилган бўлса, шикоят (протест) ФПК 41910-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига асосан қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс томонидан давлат божи тўлашнинг қонун билан белгиланган тартиби ва миқдорларига оид талабларга риоя қилинганлиги ҳақидаги масалани ҳал қилишда тафтиш инстанцияси судининг судьяси Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни 5-моддасининг 1-банди, 8-моддаси ва ушбу Қонуннинг иловаси бўлган «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари»га амал қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божи тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки унинг миқдорини камайтириш ҳақидаги илтимоснома судья томонидан тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилишда ҳал қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тафтиш инстанцияси судининг судьяси суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномани ҳал қилишда, агар бундай чорани кўрмаслик суд ҳужжатининг қайтарма ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин деб ҳисобласа, унинг ижросини тўхтатиб туришга ҳақли, бундан дарҳол ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақида тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда ёки алоҳида ажримда кўрсатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатининг ижроси тафтиш инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб турилади. Агар шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижасида суд ҳужжати ўз кучида қолдирилган бўлса, унинг ижросини тиклаш ҳақида алоҳида процессуал ҳужжат қабул қилиниши талаб қилинмайди ва ёзма кўрсатма юборилиши етарли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Шуни инобатга олиши лозимки, суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш масаласи суднинг ташаббуси билан ҳал қилинмайди. Бу масала нафақат шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, балки шикоят (протест) бериш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахсларнинг илтимосномаси асосида ҳам ҳал қилиниши мумкин. Илтимоснома тафтиш инстанциясида иш юритишнинг ҳар қандай босқичида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоят (протест) судлов ҳайъатида кўрилаётганда берилган суд ҳужжатининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимоснома шу ҳайъат таркиби томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тафтиш инстанцияси суди ФПКнинг 105-моддасига асосан ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан тафтиш инстанцияси судида иш юритиш тамомлангунига қадар ФПК 106-моддасида назарда тутилган даъвони таъминлаш чораларини кўришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тушунтирилсинки, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш, иш юритишга қабул қилишни рад этиш ёки қабул қилиш масаласини якка тартибда шикоят (протест) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажримда шикоятни қайтариш, иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари билан бирга шикоят беришда тўланган давлат божини қайтариш масаласи ҳам ҳал этилиши лозим. Бунда почта харажатларини қайтариш қонунда назарда тутилмаганлиги боис, улар қайтарилмаслиги тушунтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФПКда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилган ҳолда берилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда уни кўриб чиқиш вақти ва жойи кўрсатилади (ФПК 41912-моддасининг биринчи, иккинчи қисмлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган бўлса, бу ҳақда суднинг ажримида кўрсатилиб, ушбу ажрим ишда иштирок этувчи шахсларга ва видеоконференцалоқа ўтказилишида кўмаклашадиган судга юборилади (ФПК 209-моддаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш тафтиш тартибида кўрилаётганда бошқа шахсдан шикоят (протест) келиб тушган тақдирда уни иш юритишга қабул қилиш, қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш масаласи судлов ҳайъати таркиби томонидан ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси ФПКнинг 4194 — 4198-моддаларида белгиланган қоидаларга мувофиқ берилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) унга илова қилинган ҳужжатлар асосида, зарур бўлганда эса, ФПКнинг 41914-моддасига мувофиқ ишни талаб қилиб олиб ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ўрганиш натижалари бўйича қуйидаги ажримлардан бири чиқарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ФПК 41910-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра қайтариш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) ФПК 41911-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) суд ҳужжатларини тафтиш тартибида текшириш асослари мавжуд бўлмаса, тафтиш тартибидаги шикоятни судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш масаласини якка тартибда шикоят (протест) келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш тафтиш тартибида кўрилаётганда бошқа шахсдан шикоят (протест) келиб тушган тақдирда уни иш юритишга қабул қилиш, қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш масаласи судлов ҳайъати таркиби томонидан ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судья тафтиш тартибидаги шикоятни судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш ёки шикоятни иш юритишга қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш масаласини якка тартибда шикоят келиб тушган кундан эътиборан бир ой ичида, иш талаб қилиб олинган тақдирда эса, икки ой ичида ҳал қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, ФПКда белгиланган шакл ва мазмун талабларига риоя қилинган ҳолда келтирилган тафтиш тартибидаги протест ФПК 41915-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига асосан иш юритишга қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажрими шикоят (протест) берган шахснинг аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьясининг тафтиш тартибидаги шикоятни судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрими қонуний ва асослантирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари судьянинг шикоятни судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажрими билан келишмасликка ҳамда шикоятни берган шахснинг аризасига асосан уни бекор қилиш, шикоятни иш юритишга қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли (ФПК 41916-моддасининг олтинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосарининг тафтиш тартибидаги шикоятни иш юритишга қабул қилиш ва судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақидаги ажрими чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмай ФПКнинг 41917-моддаси тартибида шикоятни кўриб чиқишга тайинлаш ҳақида ажрим чиқариши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, тафтиш тартибидаги шикоятни кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан шикоят қилиш учун белгиланган муддат ичида берилиши мумкин. Ушбу муддат ўтганидан кейин берилган ариза кўриб чиқилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ажримни бекор қилишга асослар мавжуд бўлмаганда бу ҳақда тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахсга ёзма хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қонунда ишда иштирок этувчи шахсларни иш тафтиш инстанцияси судида кўрилишининг вақти ва жойи тўғрисида суд томонидан хабардор қилиниши мажбурийлиги белгиланганлиги сабабли, ушбу шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганда, улардан бирининг суд мажлисига келмаганлиги, ишни кўришни кейинга қолдиришга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлганда ҳам, агар улардан бири келмаганлиги сабабини узрли деб топса, ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд муҳокамасининг ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди (ФПК 41912-моддасининг учинчи қисми, 41918-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Судларга тушунтирилсинки, ФПК 41919, 41920-моддаларида кўрсатилган тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш, у бўйича иш юритишни тугатиш асослари шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилганидан сўнг аниқланган бўлишини назарда тутганлиги сабабли, шикоятни (протестни) кўрмасдан қолдириш, у бўйича иш юритишни тугатиш масаласи судлов ҳайъати таркиби томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. ФПКнинг 41923-моддасига мувофиқ, тафтиш инстанцияси суди маслаҳатхонага киргунига қадар шикоят берган шахс уни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки ундан воз кечишга, протест келтирган прокурор, шунингдек, юқори турувчи прокурор протестни тўлдиришга, ўзгартиришга ёки қайтариб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоятдан воз кечилиши (протест қайтариб олиниши) муносабати билан тафтиш тартибида иш юритишни тугатиш масаласи суд мажлисида шахснинг шикоятдан воз кечишга (протестни қайтариб олишга) ваколати борлиги текширилганидан сўнг ҳал қилинади. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, ФПКнинг 69-моддаси мазмунига кўра, вакилнинг ишончномада кўрсатилган суд ҳужжати устидан шикоят бериш ҳуқуқи ўз-ўзидан, башарти бу ҳолат ишончномада махсус кўрсатилган бўлмаса, шикоятдан воз кечиш ҳуқуқини бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоятдан воз кечилганда (протест қайтариб олинганда) суд ушбу шикоят (протест) бўйича тафтиш тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради. Суд ҳужжатига нисбатан шикоят (протест) қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс томонидан иш бўйича шикоят (протест) берилган бўлса, у умумий асосларда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. ФПКнинг 47-моддасига асосан процессуал ҳуқуқий ворислик суд процессининг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, тарафларнинг бири, учинчи шахс ёки уларнинг қонуний вакили низоли ёхуд суднинг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (фуқаронинг ўлими, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ва ҳоказо.) тафтиш инстанцияси суди бундай шахсларни уларнинг ҳуқуқий ворислари билан алмаштиради ҳамда уларга ишга доир барча материаллар билан танишишга имкон беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий вориснинг процессга киришганлиги ҳақида тафтиш инстанцияси суди ажрим чиқаради ва процессдан чиқиб кетган иштирокчининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтишини тушунтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. ФПКнинг 41925-моддасига мувофиқ, вилоят ва унга тенглаштирилган судларда тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш тафтиш инстанцияси суди томонидан шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бўйича иш шикоятни (протестни) кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказиш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида ҳолларда тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин. Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш муддати узайтирилганлиги тўғрисида ажрим чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тафтиш инстанцияси судида ишни кўриб чиқиш ФПКнинг 397-моддасида назарда тутилган тартибда, ФПКнинг 46-бобида назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тафтиш инстанцияси суди томонидан иш юритишни тўхтатиб туриш ФПКнинг 10-бобида назарда тутилган асослар ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш юритиш тикланганлиги тўғрисида тафтиш инстанцияси суди ажрим чиқаради ва ишда иштирок этувчи шахсларни иш кўриладиган вақт ва жой тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. ФПКнинг 41927-моддасига мувофиқ, тафтиш инстанцияси суди ишни тафтиш тартибида кўраётганида суд ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда текшириб қуйидагиларни аниқлаши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланганлиги ва исботланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча билдирилган талаблар бўйича суд ҳужжати қабул қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлиги ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлиги (ФПКнинг 3722-моддаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжати унинг мазмуни ва шаклига нисбатан қонунда белгиланган талабларга мувофиқлигини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтирилсинки, ишни тафтиш тартибида кўришда суд янги далилларни ўрганиб чиқиши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори биринчи инстанция судида муҳокама предмети бўлмаган янги талаблар, шу жумладан, тарафнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги талаби, тафтиш инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилмаслигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тафтиш инстанцияси суди тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ажрим чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди ажрими иш муҳокамаси тугаганидан кейин дарҳол чиқарилади. Алоҳида ҳолларда, асослантирилган ажримни тайёрлаш беш кунгача бўлган муддатга кечиктирилиши мумкин, бироқ ажримнинг хулоса қисми суд томонидан тафтиш муҳокамаси тамомланган мажлисда эълон қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тафтиш инстанцияси судининг эътибори тафтиш тартибидаги шикоятда (протестда) келтирилган ҳар бир важни унинг асосли ёки асоссизлиги ҳақидаги хулосани ажримда кўрсатган ҳолда муҳокама қилиш зарурлигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди ажримининг хулоса қисмида шикоятни (протестни) кўриш натижалари тўғрисидаги хулосалар, шу жумладан, суд харажатлари тақсимланиши кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш инстанцияси суди ажримни эълон қилганидан сўнг, ишда иштирок этувчи шахсларга қабул қилинган ажримнинг мазмун-моҳиятини, унинг устидан шикоят қилиш тартибини, шунингдек, суд мажлиси баённомаси билан танишиш муддатини тушунтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. ФПКнинг 3722-моддасига мувофиқ, тафтиш тартибида суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартиришга қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ҳужжатида баён этилган суд хулосаларининг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
билдирилган талаб бўйича қарор қабул қилинмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларнинг эътибори мазмунан тўғри бўлган суд ҳужжатини фақат расмий асосларга кўра бекор қилинишига йўл қўйилмаслигига қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш деганда, судлар томонидан қўлланилиши лозим бўлган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилмаганлиги, қўлланилиши лозим бўлмаган қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжати қўлланилганлиги, қонун ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг нотўғри талқин қилинганлиги тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуни назарда тутиш лозимки, процессуал ҳуқуқ нормалари бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши, башарти бу ишнинг нотўғри ҳал этилишига олиб келган бўлса, суд ҳужжатини бекор қилишга асос бўлади. Шу билан бирга, процессуал ҳуқуқ нормаларнинг ФПКнинг 3724-моддасида назарда тутилган ҳолларда бузилиши ҳар қандай ҳолда суд ҳужжатини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судларга тушунтирилсинки, агар қонунда низоли ҳуқуқий муносабат вужудга келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжати қўлланилиши назарда тутилган бўлса, ўз кучини йўқотган қонун ҳужжати қўлланилганлиги суд ҳужжатини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тафтиш инстанцияси суди, агар суд ҳужжатлари қонунга мувофиқ қабул қилинган деган хулосага келса, тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) қаноатлантирмасдан, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тафтиш инстанцияси суди ФПКнинг 122 ва 124-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича суд ҳужжатларини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга, аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тушунтирилсинки, тафтиш инстанцияси суди ФПК 3722-моддаси биринчи қисмининг 4-банди ва 3724-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда суд ҳужжатларини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд ҳужжатлари бекор қилинганда ишни биринчи инстанция судига янгидан кўришга юборишга қонун йўл қўймаслигига судларнинг эътибори қаратилсин, бундан биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилмаган ажримлари бекор қилинган ҳоллар мустасно (масалан, иш юритишни тугатиш, аризани кўрмасдан қолдириш ва ҳоказо.).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. ФПК 3722-моддаси биринчи қисмининг 4-бандини қўллашда шуни инобатга олиш лозимки, ушбу асос бўйича ишни янгидан кўриш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга арз қилинган талаб бўйича суд томонидан суд ҳужжати қабул қилинмаган ҳолларда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биринчи инстанция суди томонидан даъво талабларининг асоси ёки предметини ёхуд даъво миқдорини ўзгартириш тўғрисидаги аризани (ФПК 44-моддасининг иккинчи қисми), шунингдек, қарши даъво аризани (ФПКнинг 200-моддаси) иш юритишга қабул қилишни асоссиз рад этилиши апелляция ёки кассация инстанцияси суди ажримини бекор қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. ФПК 3-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, ФПК 3724-моддаси биринчи қисмининг 4-бандини қўллашда шуни инобатга олиш лозимки, ушбу асос бўйича ишни янгидан кўриш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга суд ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги масалани ҳал қилганда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Шуни назарда тутиш лозимки, суд харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаганлиги ёки нотўғри ҳал этилганлиги ўз-ўзидан суд ҳужжатини бекор қилишга ёхуд ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда тафтиш инстанцияси суди ажримнинг хулоса қисмида суд харажатларини ФПКнинг 138 — 141-моддаларида назарда тутилган қоидалар бўйича тақсимланишини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. ФПКнинг 261 — 263-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда тафтиш инстанцияси суди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажрим ёзувида йўл қўйилган хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча ажрим чиқаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажримни тушунтиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу масалалар суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларни уни ўтказилиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилган ҳолда кўрилади. Бироқ мазкур шахсларнинг келмаганлиги бу масалаларни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўрилган биринчи инстанция судининг ажрими устидан, агар унга нисбатан шикоят (протест) бериш қонунда назарда тутилган ёки у ишнинг кейинги ҳаракатланишига тўсқинлик қиладиган бўлса, тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўрилган биринчи инстанция судининг ажрими устидан тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) бериш ва уни кўриш, ҳал қилув қарори устидан тафтиш тартибидаги шикоят (протест) бериш ва кўриш учун назарда тутилган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан иш тафтиш тартибида кўрилганидан сўнг шикоят келиб тушганда, уни берган шахсга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатига протест киритиш ҳақидаги ариза билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки Бош прокурорига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилади (ФПК 4195-моддасининг иккинчи қисми).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тафтиш инстанцияси суди давлат органи ёки бошқа орган, ташкилот, мансабдор шахс ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилиши факти аниқлаганда, уларнинг суд процессида иштирокидан қатъи назар, ФПКнинг 275-моддасига мувофиқ хусусий ажрим чиқаришга ҳақли. Агар суд шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун бу ҳақда тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий ажрим чиқарилганлиги ва хабарнома юборилиши ҳақида суд мажлисида эълон қилинади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Процессуал қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилиши амалиётини шакллантириш мақсадида вилоят ва уларга тенглаштирилган судларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига фуқаролик ишларини тафтиш тартибида кўриш суд амалиётини умумлаштириб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-сон