20.05.2022 йилдаги ПФ-139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 20.05.2022 йилдаги ПФ-139-сон
Date of entry into force
21.05.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доривор ўсимликлар хом ашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доривор ўсимликлар хом ашё базасидан самарали фойдаланиш, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда қўшимча қиймат занжирини яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманлар қизилмия, заъфарон, каврак, лаванда, стевия, мойчечак, наъматак, равоч, маврак, далачой, тоғрайҳон, бўймадарон, кийик ўти, ковул, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш бўйича ҳудудлар кесимида ихтисослаштирилади. Бунда, 2022 йилдан 2026 йилгача 36 000 гектар майдонда янги доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яратилаётган ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан республика бюджетидан тегишинча Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси орқали субсидия ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликларни маданий плантация ташкил қилиш орқали етиштириш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортбоп доривор ўсимликлар етиштиришни кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 августдаги «Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5214-сон қарори 4-бандида назарда тутилган имтиёз ва молиялаштириш тартиблари доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 июндан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 100 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга — доривор ўсимликларни етиштириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредитлар ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга — етиштирилган маҳсулотни харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада 12 ойлик «револьвер» кредитлар ажратилади. Бунда, ушбу кредит ҳисобидан кластер ва кооперацияларнинг тижорат банкларидан олинган бошқа кредитларини сўндиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлашни (доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни) молиялаштириш учун Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш», «Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш» лойиҳалари ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига ажратиш чораларини кўрсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу маблағлар миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада тижорат банкларига ресурс сифатида жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари 5 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 17 фоиз ставкада (шундан 3 фоизи банк маржаси) тижорат кредити ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Х. Кариев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокимлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир ҳудудда камида биттадан доривор ўсимликлар кластерини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2022-2023 йилларда доривор ўсимликларни қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 январга қадар доривор ўсимликларни етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган ер солиғи, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади. Бунда, мазкур хатбошига асосан солиқлардан озод қилинадиган маблағлар доривор ўсимликлар плантацияларини кенгайтиришга йўналтирилиши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар хом ашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, кимёвий препаратлар ҳамда ҳимоя воситаларини олиб киришда қўшимча қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 4-банд бешинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб дорихона сотув зали пештахталарининг камида 10 фоизига доривор ўсимликлар хом ашёсидан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар ва дори воситаларини жойлаштиришни дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишнинг лицензия талаблари ва шартларига киритиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов) ва Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) доривор ўсимликларни қайта ишлаш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарига доривор ўсимликларни табиий муҳитдан териб олишга квота ажратиш ва унинг шартларига қатъий риоя қилиниши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.А. Хаитов) билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришга оид материаллар, туркум телекўрсатувлар намойиш этилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Фармоннинг ижросини ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Б.Қ. Шарипов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 20 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-139-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 06/22/139/0442-сон; 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)