07.12.2021 йилдаги 741-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.12.2021 йилдаги 741-сон
Date of entry into force
09.12.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида раҳбар ва педагог ходимларни узлуксиз касбий ривожлантириш, миллий ва халқаро баҳолаш соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон қарорининг 11-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилганлиги;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида» 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сон Фармонига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта номланганлиги, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги ҳамда тузилмаси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари учун давлат таълим стандарти, ўқув режалари, таълим дастурлари ва дарслик мажмуаларини ишлаб чиқиш ҳамда харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари битирувчиларини якуний давлат аттестациясидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ўқитувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва сертификатлашни хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раҳбар ва педагог кадрларни узлуксиз касбий ривожлантириш, уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда малака ошириш курсларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва нодавлат умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг билимини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий-тадқиқот соҳаларига доир инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрларга малака тоифаси бериш синовларини ташкил қилишда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўмаклашиш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ давлат муассасаси ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлади ва унинг фаолияти Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг устав фонди миқдори Агентлик томонидан белгиланади ҳамда Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг маъмурий-бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари ҳамда методистларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори Агентлик томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан, шу жумладан, таълим хизматларидан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик директорига зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг устави ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни илмий салоҳиятга эга бўлган юқори малакали раҳбар, мутахассис ва педагог ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказ Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қарашли IT-парк биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги директори Х.Ў. Умарова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 7 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
741-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 463-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2021 й., 07/21/741/1142-сон; 19.08.2022 й., 09/22/463/0758-сон; 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)