08.02.2021 йилдаги ЎРҚ-670-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 08.02.2021 йилдаги ЎРҚ-670-сон
Date of entry into force
09.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 29 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 5 февралда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 4-модда; 1994 йил, № 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 162-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 100-модда, № 12/1, 343-модда; 2014 йил, № 4, 85-модда; 2017 йил, № 4, 134-модда, № 5, 200-модда, № 8, 383-модда; 2018 йил, № 10, 674-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 3, 162-модда, № 9, 588-модда) 117-моддасининг иккинчи қисмидаги «декабрь» деган сўз «октябрь» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги 350-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 12/1, 344-модда; 2012 йил, № 4, 104-модда; 2019 йил, № 9, 588-модда) 3-моддасининг матнидаги «декабрь» деган сўз «октябрь» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги 617-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 86-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 12, 452-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8-модда. Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «Қонунчилик палатасига ва давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик органларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағлари шу партиядан кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинганидан кейин рўйхатга олинган номзодлар сонига мувофиқ ҳажмда сиёсий партиянинг ҳисоб-китоб варағига белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайловда сиёсий партияларнинг иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар сиёсий партия томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташвиқот олиб боришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзодларнинг ишончли вакиллари ва ташвиқот ўтказиш учун жалб қилинадиган бошқа фаоллар ишини ташкил этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга сарфланиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сиёсий партия ҳар йили қонунчиликда белгиланган муддатларда ҳамда тартибда молия органларига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига ҳисобот даврида олинган ҳамда сарфланган молиявий ва бошқа маблағлар тўғрисида молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт. Сиёсий партия сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ўзига ажратилган давлат маблағлари юзасидан сайлов кунида оралиқ ҳисоботни, сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин эса якуний ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сиёсий партиянинг молиявий ҳисоботида давлат маблағларининг келиб тушиши ва сарфланиши алоҳида қисмда назарда тутилади. Бунда сиёсий партия томонидан сайловда иштирок этиш учун сарфланган маблағлар алоҳида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш тўғрисидаги ҳисобот шакли ва уни тақдим этиш муддати Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сиёсий партиянинг ҳисоботлари унинг расмий веб-сайтида ва босма нашрида эълон қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 17-модданинг иккинчи қисмидаги «Қонунчилик палатасига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 18-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан сиёсий партияларнинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июнда қабул қилинган ЎРҚ-544-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 6, 327-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмидаги «округ комиссиялари» деган сўзлар «округ сайлов комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 19-модданинг иккинчи қисмидаги «етти — ўн беш» деган сўзлар «ўн бир — йигирма бир» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «комиссияси» деган сўз «сайлов комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссияси мазкур Кодекснинг 22, 23, 31, 32, 59, 60 ва 95-моддаларида назарда тутилган округ сайлов комиссиясининг ваколатларини ҳам амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан» деган сўзлар «Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмидаги «вилоят Кенгашига» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчи хатбошисидаги «туман, шаҳар» деган сўзлар «Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 25-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 27-модданинг олтинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) қуйидаги мазмундаги 271-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«271-модда. Чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхатларига киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан ўн беш кун олдин ёзма шаклда ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларнинг уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва фуқарони сайловчилар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Чет давлатларда турган фуқароларга сайловчилар рўйхатидаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали ҳам таъминланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмидаги «уч кун» деган сўзлар «беш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) 31-модданинг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сайлов бюллетенларини Брайль алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларидаги сайловчилар сони ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Марказий сайлов комиссияси сайлов бюллетенларининг тайёрланиши ва етказиб берилишини таъминлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «ўн беш кун» деган сўзлар «ўн кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кузатувчилар ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин участка сайлов комиссиясини хабардор қилиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) 41-модданинг иккинчи қисмидаги «сайловни ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) 42-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Номзод сайловга қадар вафот этган, сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлган ёхуд номзодликдан чақириб олинган тақдирда нашр этилган сайлов бюллетенларидан ушбу номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилган сатр ўчирилади. Муддатидан олдин овоз бериш жараёнида бундай номзодни ёқлаб берилган овозлар участка сайлов комиссиялари томонидан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳақиқий эмас деб топилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) 44-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қуйидагиларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориши тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сайлов комиссиялари аъзоларининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) 46-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ташвиқот мақсадида оммавий ахборот воситаларидан бепул фойдаланиш тартиби, ҳажми ва вақти сиёсий партияларнинг фикрини инобатга олган ҳолда тегишли сайлов комиссияси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) 48-модданинг иккинчи қисмидаги «мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни олдиндан хабардор қилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) 50-модданинг биринчи қисми:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сайлов қутилари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) 54-модда учинчи қисми иккинчи хатбошисининг ўзбекча матни «овоз бериш» деган сўзлардан кейин «учун» деган сўз билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) қуйидаги мазмундаги 561-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«561-модда. Сайловчининг чет давлатда турган жойида овоз бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва чет давлатларнинг ваколатли давлат ҳокимияти органлари билан келишувларга мувофиқ чет давлатларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин овоз бериш сайловчининг турган жойида ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда сайловчиларни, кузатувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайловчиларнинг турган жойида овоз бериш Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхонаси ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Овоз бериш тугаганидан кейин участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма овоз бериш қутисини очади, унинг ичидаги сайлов бюллетенларини санамасдан махсус қопга жойлайди, қопни сурғучлайди ва бу ҳақда далолатнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайлов бюллетенлари солинган қоп сурғучланган ҳолда далолатнома билан бирга сайлов участкасига олиб борилади ва сайлов куни овозларни санаб чиқиш жараёни бошлангунига қадар сақланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «тегишли округ сайлов комиссияси» деган сўзлар «Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмидаги «ва овоз берувчининг имзоси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) 58-модданинг олтинчи қисми «округ сайлов комиссиясига» деган сўзлардан кейин «халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига сайловда эса тегишли туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссияларига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) 86-модданинг матнидаги «ўн кун» деган сўзлар «беш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) 95-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Округ бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланади ва баённомага киритилади. Баённома комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби, бошқа аъзолари томонидан имзоланади ҳамда тегишли сайлов комиссиясига тақдим этилади. Мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун дарҳол участка сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга осиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳри мустасно) Кенгашларига округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш ушбу моддада белгиланган тартибда туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Марказий сайлов комиссияси, вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларининг ўзига келиб тушган баённомалари асосида, туман, шаҳар сайлов комиссияси эса ўзига келиб тушган участка сайлов комиссияларининг баённомалари асосида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи қисмидаги «ўн кун» деган сўзлар «беш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи қисмидаги «ўн кун» деган сўзлар «беш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) 99-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сайлов комиссияларининг аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасида кўрсатилган миқдорда транспорт, овқатланиш харажатларининг ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш мақсадида компенсация тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сайлов комиссиясининг доимий иш жойига эга бўлмаган аъзоларига, шу жумладан пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ иш ҳақи тўланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) 100-модданинг иккинчи қисмидаги «ва бошқа тегишли сайлов комиссиялари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) 102-модданинг матнидаги «ўн кун» деган сўзлар «беш кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) қуйидаги мазмундаги 1021-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1021-модда. Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг транспортдан фойдаланиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси аэропортлар ва аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларининг расмий шахслар ва делегацияларга хизмат кўрсатиш залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой бериши шарт. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисига бораётганда унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса камида бир сутка олдин берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 8 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-670-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 03/21/670/0089-сон)