Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2001 04.07.1995 йилдаги 254-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.07.1995 йилдаги 254-сон
Date of entry into force
04.07.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 05.03.2001
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 мартдаги 112-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш тўғрисида» 1995 йил 13 июндаги 219-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 36-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари мажбурий тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий фаолиятга тааллуқли йўриқномалар ва низомларнинг лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти билан келишиб оладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ва техник ёрдам бериш тўғрисида халқаро ташкилотларга бериладиган сўровларни фақат Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти орқали юборадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти томонидан сўралган зарур ахборотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 36-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистонда Овропа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси (ЎЗОИКБЮРО) Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг таркиби бўлинмаси ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 36-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар миссиялари томонидан сўраладиган ахборотни, шу жумладан, мутлақо махфий ахборотни белгиланган тартибда тақдим этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис сессияларининг материаллари (келишув бўйича) юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси статистика ҳисоботлари бюллетенлари юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 36-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 36-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментини Компьютер алоқаси халқаро тармоқларига, уяли телефон алоқаси ва сунъий йўлдош орқали ишлайдиган телевидение тизимига улаш, чет эл ва мамлакатимизнинг даврий матбуот нашрларига обуна бўлишни расмийлаштириш харажатларини тўлаш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси бир ҳафта муддатда Департаментни жойлаштириш масаласини ҳал қилсин, бунда тегишли инфраструктура билан таъминлаш ва экспертлик гуруҳларида ишлаш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг ишлашлари учун шароитлар яратиш зарурлигини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бошлиғи мақоми ва маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига, Департамент бошлиғининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ходимларнинг мансаб маошларига юксак малакалилиги, чет тилларни билганлиги ва компьютер техникаси билан ишлаш малакасига эга эканлиги учун белгиланган иш ҳақи фонди доирасида махсус устамалар белгилашга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 февралдаги 45-сон қарорининг 3-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 мартдаги 81-сон қарори 2-бандининг 3-хатбоши, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 октябрдаги 397—ф-сон фармойиши 4-бандининг 2-хатбоши ва фармойишга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1995 йил 4 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
254-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 январдаги 36-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)