Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.04.1993 йилдаги 174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.04.1993 йилдаги 174-сон
Date of entry into force
07.04.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАМОА ЧОРВАЧИЛИГИ ФЕРМЕРЛАРИ, ДЕҲҚОН (ФЕРМЕР) ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДА БЎЛМАГАН БОШҚА ТУЗИЛМАЛАРГА ТЕХНИК ҲАМДА ЗООВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янгидан ташкил этилаётган хусусий жамоа чорвачилиги фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликларига ва давлат тасарруфида бўлмаган мулкчилик шаклидаги бошқа бўлинмаларга кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш, нормал ишлаб чиқариш фаолиятлари учун уларга шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Деҳқончилик саноати комплексини моддий-техникавий таъминлаш ва техникани тузатиш давлат-кооператив қўмитаси («Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш») ҳузурида Ўзбекистон Республикасининг вилоят ва туманларида тегишли бўлинмаларга эга бўлган жамоа аъзоларига хусусий мулк сифатида берилган чорвачилик фермалари, шунингдек, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва давлат тасарруфида бўлмаган мулкчилик шаклидаги бошқа тузилмаларга хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги Республика бирлашмаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика бирлашмасининг асосий вазифалари қилиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоа чорвачилиги фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун техника, асбоб-ускуналар ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар учун машина ва механизмлар, эҳтиёт қисмлар ҳамда тузатиш материаллари келтириш ва сотиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқончилик ва чорвачиликдаги ушбу тоифа хўжаликларнинг техника воситаларини тузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ишларини бажариш, жамоа чорвачилиги фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва мулкчиликнинг бошқа шаклидаги бўлинмаларнинг буюртмаларига кўра қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоа мулкида бўлган деҳқон (фермер) хўжаликлари ва фермаларга хизмат кўрсатувчи зооветеринария пунктларини жиҳозлар ҳамда махсус техникалар билан бутлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Республика бирлашмаси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ўз фаолиятларини хўжаликлар билан тузилган шартномалар асосида хўжалик ҳисоби принципларида амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хўжалик ҳисобидаги Республика бирлашмаси аппаратининг ходимлари сони, хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари, 20 кишидан иборат қилиб белгилансин ва у Тошкент шаҳрида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат қўмитаси ўн кун муддат ичида жамоа чорвачилиги фермалари, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигидаги давлат тасарруфида бўлмаган бошқа тузилмаларга хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги Республика бирлашмаси тўғрисидаги низомни, шунингдек, унинг вилоят ҳамда туман бўлинмаларининг намунавий тузилмасини тайёрласин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумот учун қабул қилинсинки, Республика бирлашмасининг туман бўлинмалари туман қишлоқ хўжаликтаъмимоттузатиш бирлашмалари ҳузурида фаолият кўрсатаётган сервис ижара пунктлари, махсус магазинлар ва чорвачилик фермалари ускуналарига техник хизмат кўрсатувчи станцияларнинг негизларида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоа фермалари мулкидаги, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва қишлоқ аҳолисининг чорва молларига зооветеринария хизмати кўрсатишни ташкил этсин. Шу мақсадларда туманлар ветеринария бўлинмалари ҳузурида давлат ветеринария органларининг услубий раҳбарлиги остида ишловчи малакали мутахассислардан иборат ихтисослаштирилган идоравий ва хусусий зооветеринария хизматлари ташкил этилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 20 январдаги 21-сон қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ бош бошқармаси ўн кун муддат ичида Республика бирлашмасининг бўлинмаларига имтиёзли солиқ солиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ҳокимликлари янгидан ташкил этилаётган Республика бирлашмасининг вилоят ва туман бўғинларини тузиш ва уларнинг ишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 7 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174-сон