29.09.2020 йилдаги ЎРҚ-639-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.09.2020 йилдаги ЎРҚ-639-сон
Date of entry into force
30.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 22 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 11 сентябрда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) қуйидаги мазмундаги 2611-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2611-модда. Давлат ўрмон хўжалиги органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекс 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 80, 83-моддаларида, 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима солиш тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга қуйидагилар ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг бош давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваригача миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг давлат инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг, вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармаларининг, давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон-ов хўжаликларининг, ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликларининг, давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхоналарининг давлат инспекторлари ва миллий табиат боғларининг ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 287-модда қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«51) ушбу Кодекснинг 77-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 83, 84-моддаларида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 289-модданинг учинчи қисми «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларининг» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 291-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги в1-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в1) ушбу Кодекснинг 78-моддасида, 79-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 84-моддасида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида), 90-моддасининг биринчи қисмида (ўрмон фонди ерларига оид қисмида) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органларининг мансабдор шахслари томонидан».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 24-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ижарага берилган ер участкасини ёки унинг бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тақиқланади, бундан ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) қуйидаги мазмундаги 241, 242 ва 243-моддалар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«241-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ва ўрмон фонди ерларини инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерлар — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари — жисмоний ва юридик шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтлар — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторларга уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
242-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага берилиши (уларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг муддати ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган ҳолларда, тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ва у қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккиламчи ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартлари ва муддатлари тарафларнинг келишувига кўра белгиланади ҳамда шартнома билан мустаҳкамланади. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага берганлик учун ҳақ ундириш тартиби ва миқдорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ иккиламчи ижара шартномасида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу шартномани муддатидан илгари бекор қилиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг бекор қилинишига сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суднинг қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
243-модда. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда ер участкасини вақтинча фойдаланишга бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгалари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки ушбу ер участкаларининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланишга бериши мумкин. Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади. Бунда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгаларининг ушбу ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 39-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 9-кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иккиламчи ижарага бериш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 44-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди, бундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ ерларни ажратиш ҳоллари мустасно»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 45-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлари алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 76-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга ижарага бериши, шу жумладан кимошди савдолари ўтказиш орқали ижарага бериши мумкин. Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 4, 199-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «ва иккиламчи ижарага берилиши» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фермер хўжалигига берилган ер участкалари ушбу Қонун 16-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда юридик ва жисмоний шахсларга бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — ўнинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун иккиламчи ижарага бериш (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи — ўн еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-475-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 423-модда; 2019 йил, № 8, 470-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 13-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисидаги «шунингдек асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 31-модда қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 40-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат ўрмон фонди участкалари юридик ва жисмоний шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан шартнома асосида берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги 710-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 1,1-модда) 38-моддасига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисм «Рекреация зоналари» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат ўрмон фонди участкаларидаги рекреация зоналари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 майда қабул қилинган «Яйловлар тўғрисида»ги ЎРҚ-538-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 263-модда) 13-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «ижарага» деган сўз «ижарага, шу жумладан иккиламчи ижарага» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фойдаланишдан чиқиб кетган яйловлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мақсадида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишга киритилган яйловларни иккиламчи ижарага бериши (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 29 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-639-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон; 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)