30.01.2020 йилдаги 47-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.01.2020 йилдаги 47-сон
Date of entry into force
31.01.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ингичка толали пахта етиштиришни самарали ташкил қилиш, янги навларни кўпайтириш ва рағбатлантириш механизмини жорий этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда ингичка толали ғўзанинг тола сифати юқори бўлган, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, тезпишар, серҳосил навларини яратиш, уларнинг экин майдонларини кенгайтириш, янги ва истиқболли навлари уруғларини кўпайтириш ҳамда етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқишни рағбатлантириш механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил ҳосилидан бошлаб Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида ингичка толали ғўза навларини жойлаштириш ва етиштиришни кенг йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ингичка толали ғўзанинг “истиқболли нав” сифатида экиб келинаётган навларини уларнинг ишлаб чиқаришдаги кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига (кейинги ўринларда давлат реестри деб аталади) киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятида 40 минг гектар майдонда ингичка толали ғўза навларини илмий асосланган ҳолда жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қашқадарё вилоятида 6 500 гектар, Бухоро вилоятида 5 000 гектар, Навоий вилоятида 1 000 гектар майдонга ингичка толали ғўза навларини жойлаштириш ва кенг ишлаб чиқариш синовини олиб бориш, ижобий натижалар олинган тақдирда етиштирилган пахта ҳосилини қайта ишлаш учун замонавий технологиялар билан жиҳозланган қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига ҳар йилги талабдан келиб чиққан ҳолда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 апрелдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки элита-уруғчилик хўжаликларида кўпайтирилаётган ингичка толали ғўзанинг эртапишар, тола ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган навларининг оригинал уруғларини изчил кўпайтириш ҳамда янги ва истиқболли навлар орасидан энг яхшиларини танлаб бориш. Бунда экиш учун тавсия қилинаётган ингичка толали ғўза навларининг нав тозалигига алоҳида эътибор қаратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитига мос, эртапишар, тола ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган ингичка толали ғўза навларидан етарли миқдорда уруғлик материалларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғликларни етиштириш схемаларининг технологик талабларига мувофиқ ингичка толали ғўза навларининг сифатли уруғлик пахта хомашёсини ва чигитларини ишлаб чиқариш вазифалари юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида «Ингичка толали ғўза навлари селекцияси ва уруғчилиги» лабораториясини ташкил этсин ва унинг фаолиятини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бир ой муддатда ингичка толали ғўза навлари генетикаси, селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларини ва ингичка толали пахта хомашёсини тозалаш ускуналарини такомиллаштириш бўйича давлат илмий дастурлари грант танловларини ўтказсин ва танлов ғолиби бўлган илмий лойиҳаларнинг 2020 йилдан бошлаб молиялаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бир ой муддатда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлар билан илмий-тадқиқот институтлари ўртасида илмий ва амалий ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома тузиш механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда республикада яратилган ғўза навлари оригинаторлари тизимидаги дастлабки элита уруғчилик хўжаликлари ҳамда ингичка толали ғўзанинг давлат реестрига киритилган ва истиқболли навлари уруғларини кўпайтириш билан шуғулланувчи элита уруғчилик хўжаликларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларнинг лабораторияларини замонавий асбоб-ускунлар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ – овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 30 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 09/20/47/0096-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон)