Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2021 23.11.2019 йилдаги 942-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.11.2019 йилдаги 942-сон
Date of entry into force
23.11.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Ғўза уруғчилиги маркази» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сонли «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос ғўзанинг серҳосил, эртапишар ва касалликларга чидамли истиқболли навларини яратиш, янги ва истиқболли ғўза навларининг уруғчилик ишларини олиб бориш ҳамда элита ва уруғчилик хўжаликларини юқори сифатли оригинал уруғлик чигит билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент давлат аграр университети ҳузурида бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 22 нафардан иборат «Ғўза уруғчилиги маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда экилган янги, истиқболли ва районлашган ғўза навлари бўйича мониторинг ҳамда кенг синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш, Марказга ажратилган ер майдонларида тўлиқ селекцион схема асосида янги ғўза навлари селекцияси бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва районлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга ажратилган ер майдонларида тўлиқ селекцион схема асосида ғўзанинг янги навларини яратиш ва районлаштириш, қишлоқ хўжалигининг турли экинлари уруғчилигини ташкил этган ҳолда алмашлаб экиш тизимини жорий этиш ва агротехнологиясини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори авлодли уруғликларини етиштириш бўйича илмий асосланган услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки элита-уруғчилик хўжаликларида кўпайтирилаётган эртапишар, тола ҳосили ва сифати юқори бўлган янги ва истиқболли ғўза навларининг оригинал уруғларини етиштириш, уруғчилик хўжаликларида кўпайтирилаётган янги ва истиқболли ғўза навлари орасидан Тошкент вилоятининг иқлим шароитига мос, эртапишар, тола ҳосилдорлиги ва сифати юқори бўлган ғўза навларидан етарли миқдорда уруғлик материал етиштиришни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги уруғчилик кластерлари ҳамда уруғчилик хўжаликларини белгиланган тартибда юқори сифатли оригинал уруғлик чигит билан таъминлаш, уруғлик ғўзаларининг генетик (навдорлик) тозалигини баҳолаш, синовлардан ўтказиш ҳамда экинбоплик сифатларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари мутахассислари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, бакалавр, магистр, докторантларнинг амалиёти ҳамда илмий тадқиқотларини ўтказиш, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги элита лабораториялари ва уруғчилик хўжаликларининг техник лаборантлари ҳамда уруғчи агрономларини қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари танловида иштирок этиш, соҳага доир долзарб илмий-тадқиқот мавзуларини асослаш ва танловларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлик пахта ва уруғлик чигитларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш, халқаро стандартлар ҳамда техник регламентларни фаол жорий этиш йўли билан ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага илғор хорижий тажрибалар, илмий, инновацион ишланмаларни жорий қилиш ҳамда илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига белгиланган тартибда ажратиладиган устама ҳақлардан келишувга асосан олинадиган ўтказмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, хорижий ва маҳаллий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти томонидан Марказда илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда зарур бўлган замонавий лаборатория жиҳозлари ва асбоб-ускуналарини харид қилиш учун Тошкент давлат аграр университетига 12,5 млрд сўм маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти жорий йил якунига қадар ушбу мақсадлар учун қўшимча 7,5 млрд сўм маблағ ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда Тошкент давлат аграр университети ректори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент давлат аграр университети бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказнинг тузилмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг уставини, шунингдек, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни юқори малакали мутахассислар ва илмий кадрлар билан тўлдириш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги ўн кун муддатда Марказда тажриба синовларини ўтказиш учун вилоят ҳудудидан 50 гектар суғориладиган ер майдонининг белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
942-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/942/4609-сон)