Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
буйруғи
Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 2.1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 860-5]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 19 февралдаги 15-сонли «Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3610, 28.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон «Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1999 йил 21 декабрда тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 860, 1999 йил 28 декабрь) 2.1-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 октябрь,
2019-59-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/860-5/3982-сон)