10.09.2019 йилдаги ЎРҚ-566-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 10.09.2019 йилдаги ЎРҚ-566-сон
Date of entry into force
11.09.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги 915-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 96-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда, № 10, 674-модда, № 12, 781-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 10-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 11-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари» деган сўзлар «шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи қисмининг йигирма иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасига аъзолар қабул қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 14-модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан биргаликда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари фаолияти устидан назоратни амалга оширади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 25-модданинг тўртинчи қисмидаги «ҳамда Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасининг раҳбари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9–10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда) 283-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ушбу Кодекснинг 193-моддасида назарда тутилган депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатлари бузилган тақдирда, тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари котибиятлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузмасдан ўзининг аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти ҳақидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2008 йил, № 12, 641-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2018 йил, № 10, 673-модда; 2019 йил № 1, 3-модда, № 5, 267-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 31-модда қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги 763-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 115-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 4, 106-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) 8-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги 120-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 4, 98-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 22-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4-5, 72-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 40-модда, № 10, 671-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 6-модданинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 10-модданинг номи ва биринчи хатбошисидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг» ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» деган сўзлар тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» ва «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган «Экологик назорат тўғрисида»ги ЎРҚ-363-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 12, 352-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) 11-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси — саноат хавфсизлигига, радиациявий ва ядровий хавфсизликка, ер қаъридан фойдаланилаётганда ишларнинг бехатар олиб борилишига риоя этилиши юзасидан».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 5, 267-модда) 21-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан биргаликда «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси аъзолари фаолияти устидан назоратни амалга оширади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 5, 267-модда) 15-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи қисмидаги «ва инспекторларидан» деган сўзлар, «инспекторларидан ва уларнинг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи қисмидаги «жамоатчилик тузилмалари» деган сўзлар «жамоатчилик тузилмалари аъзолари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги ЎРҚ-427-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 4, 135-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 5-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш раисининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва у бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабини бошқаради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига номзодларнинг захирасини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ва раис ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг раисларини ва судьяларини лавозимга тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялик лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қонунга мувофиқ хулосалар (тақдимномалар) киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига кўра судьяларни уларнинг ваколатлари муддати даврида ўз аризаларига асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг раислари ва судьялари лавозимларига қайтадан тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига кўра судьяларни ўз аризаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьялари лавозимларига қайтадан тайинлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимнома киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси судларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ёхуд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланадиган судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар (таклифлар) киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунда назарда тутилган ҳолларда, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг раислари ва судьяларини лавозимидан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига хулосалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялар ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади ва материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан хулоса беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми кўриб чиқиши учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини текширади, судьяларнинг малака ҳайъатлари раислари ҳисоботларини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларнинг фаолиятини уларнинг касбига муносиблиги нуқтаи назаридан ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьяларни касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга доир дастурни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директорининг мазкур департамент фаолияти тўғрисидаги ахборотини ҳар йили эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларнинг, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларнинг шахсий ва касбий сифатлари даражасини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек мансабдор шахслардан ҳамда фуқаролардан Кенгаш фаолияти билан боғлиқ зарур ахборотни, ҳужжатларни ва бошқа материалларни сўраб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг Регламентини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошисидаги «Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказини» деган сўзлар «Судьялар олий мактабини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 17-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«номзоднинг кўрсатилган судьялик лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги ҳақида ёхуд номзоднинг такрорий танловда иштирок этиши учун рухсат бериш ҳуқуқини қолдириш тўғрисида»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) 18-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш судьялик лавозимига биринчи марта, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида бўлишнинг кейинги муддатсиз даврига тайинланадиган (сайланадиган) номзоднинг муносиблигини аниқлашда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раҳбарлик лавозимларига номзодни тайинлашда (сайлашда) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан зарур ахборотни сўраб олиши мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Кенгашнинг сўрови олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда тегишли хулосани тақдим этиши керак»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) 20-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кенгаш судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасини (бундан буён матнда захира деб юритилади) шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирага киритилиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Кенгашга ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Мазкур ариза икки ой ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирага судьялик лавозимлари учун зарур билимга, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлган юқори малакали юристлар орасидан ўттиз уч ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидаги шахслар захирага киритилиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муқаддам судланганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одил судловни амалга оширишга монелик қиладиган касалликларга ёки жисмоний нуқсонларга эга бўлганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун ваколатлари олдинги иш жойи бўйича белгиланган тартибда тугатилганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судьялик лавозимига муносиб эмаслиги туфайли захирага киритишни рад этиш ҳақида Кенгаш хулосаси қабул қилинганидан кейин бир йил ўтгунига қадар захирага киритиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирага киритиш судьялик лавозимига номзоднинг ушбу Қонунда назарда тутилган мезонларга муносиблигини ўрганиш ва Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда ўтказиладиган имтиҳондан муваффақиятли ўтиш натижаларига кўра, Кенгашнинг қарори билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялик лавозимига номзод қуйидаги ҳолларда захирадан чиқарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захирадан чиқариш тўғрисида ўзи ариза берганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг ўқиш натижалари қониқарсиз баҳоланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унда одил судловни амалга оширишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар пайдо бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вафот этганда ёки у суд қарори билан вафот этган деб эълон қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят ёки ўзининг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи бошқа хатти-ҳаракатлар содир этганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг судьялик лавозимига номуносиблиги ҳақида хулоса чиқарилганда»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 24-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«24-модда. Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни танлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўш судьялик лавозимлари тўғрисидаги ахборот Кенгашнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодларни кўриб чиқиш муқобиллик асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирага киритилган судьялик лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида ўқишни муваффақиятли тамомлаганидан кейин бўш судьялик лавозимларини тўлдириш учун танловда иштирок этиш тўғрисида бевосита Кенгашга ариза бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлашда Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда турли ўрганиш усулларидан — суҳбат ўтказишдан, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказишдан, берилган муаммолар бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлашдан, экспресс сўровлардан фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялик лавозимига номуносиблиги туфайли ўзига нисбатан Кенгашнинг захирага киритиш рад этилганлиги тўғрисидаги хулосаси чиқарилган шахс бир йил ўтгач, захирага киритиш тўғрисидаги ариза билан Кенгашга такроран мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Захирага киритиш бошқа сабабларга кўра рад этилган шахс рад қилиш сабаблари бартараф қилинганидан кейингина захирага киритиш тўғрисидаги ариза билан Кенгашга такроран мурожаат қилиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) қуйидаги мазмундаги 241-модда билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«241-модда. Судьянинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин уни судьялик лавозимига ва бошқа судьялик лавозимига тайинлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ваколат муддатига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья ваколатлари муддати тугашига камида олти ой қолганда аризани ва зарур ҳужжатларни тегишли судьяларнинг малака ҳайъатига беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа судьялик лавозимига ўз номзодини кўрсатиш истагини билдирган судья, бунинг сабаблари ва асосларини кўрсатган ҳолда Кенгашга ариза беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьялар олий малака ҳайъати судьяни янги муддатга ёки бошқа судьялик лавозимига тайинлаш мумкинлиги ҳақида Кенгашга хулоса тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси, туманлараро, туман, шаҳар судлари, ҳарбий судлар раислари ва судьялари лавозимларига номзодлар бўйича жамоатчилик фикрини Кенгаш томонидан тасдиқланадиган тартибга кўра ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьянинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин Кенгаш уч ой ичида номзоднинг судьялик лавозимига муносиблиги ёки номуносиблиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар судья ўзи даъвогар бўлган лавозим талабларига жавоб бермаса, Кенгаш уни қуйи турувчи судьялик лавозимига кўриб чиқиш масаласини кун тартибига киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илгари судьялик лавозимида ишлаган шахсларни судьялик лавозимига кўрсатиш тўғрисидаги масала янги ваколатлар муддатига ва бошқа судьялик лавозимларига тақдим этилган судьялар учун қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 8 сентябрда қабул қилинган «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-444-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 508-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 8-модданинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 25-моддадаги «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 10 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-566-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)