Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024 03.06.2019 йилдаги 454-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.06.2019 йилдаги 454-сон
Date of entry into force
03.06.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 10.05.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жисмоний тарбия ва спорт» ягона ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли «Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрсида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 13 февралдаги 118-сон қарорига мувофиқ спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар, таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабларининг спорт фанлари бўйича топширган синов имтиҳонлари натижаларини тизимлаштириш, шунингдек, республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги маълумотларнинг тизимли мониторингини олиб бориш, бундай маълумотлар билан алмашиш ва уларни таҳлил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, тасарруфида таълим ташкилотлари ҳамда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари бўлган вазирликлар ва идораларнинг спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар, таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонларининг тизимлаштирилган натижалари, шунингдек, республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган «Жисмоний тарбия ва спорт» ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда Ягона тизим деб аталади) яратиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона тизим идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, давлат ва нодавлат мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими, олий таълим ташкилотларида, шунингдек, мактабдан ташқари спорт таълими ташкилотларида (кейинги ўринларда таълим ташкилотлари деб аталади) жорий қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг «Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази» давлат корхонаси (кейинги ўринларда Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази деб аталади) томонидан спортчиларни рўйхатга ва уларнинг фаолиятини ҳисобга олиш бўйича «Skm sportsmen», тренерлар ҳақидаги маълумотлар базаси юритилишини таъминловчи «Skm trener» ҳамда республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини паспортлаштиришни таъминловчи «Skm sportinshoot» кичик ахборот тизимларини ўз ичига олган «Skm tizim» ахборот тизими (кейинги ўринларда АТ деб аталади) ишлаб чиқилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчилар, тренерлар, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари), шунингдек, республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳақидаги маълумотларнинг тизимли мониторингини олиб бориш, бундай маълумотлар билан алмашиш ва уларнинг таҳлил қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонларини топшириш натижаларини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчилар, тренерлар ва республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотларини рўйхатга ва фаолиятини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
www.sport.uz ягона маълумотлар порталида жойлаштириладиган спортчилар, тренерлар, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳамда республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги маълумотларнинг долзарблигини таъминлаш, шунингдек, маълумотлар Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Ягона тизимни яратиш ва жорий қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 481-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш марказининг ўз маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз тасарруфида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли таълим ташкилотларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайрия маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирлик ва идораларнинг таълим ташкилотлари контингенти тўғрисидаги мавжуд маълумотлар базалари билан интеграциялаштириш ҳамда маълумотлар алмашиш ҳисобга олинган ҳолда, Ягона тизимни яратиш бўйича техник топшириқлар ва технологик хусусиятларни, шунингдек, Ягона тизимнинг фаолият кўрсатиш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона тизимни тасдиқланган техник топшириқларга мувофиқ 2019 йил 1 сентябрга қадар жорий қилсин ва ишга туширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интернет тармоғидан доимий фойдаланиш ва маълумотларнинг белгиланган квоталар доирасида ахборот ҳимоясини таъминлаган ҳолда, www.sport.uz ягона ахборот порталини бир ой муддатда «Uzinfocom» МЧЖнинг Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор сервер майдонида жойлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК билан биргаликда яратилаётган Ягона тизимни икки ой муддатда «Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланилувчиларини идентификация қилиш ягона ахборот тизими, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги — Ягона ахборот тизимининг юритилиши, ушбу тизимга маълумотлар мунтазам киритилиши ва уларнинг долзарблиги таъминланиши мониторингини амалга оширадиган давлат органи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази — Ягона тизимни ишлаб чиқувчи ва оператор этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона тизимни ишлаб чиқишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчилар, тренерлар ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ҳамда спорт иншоотлари ҳақидаги маълумотлар бўйича «Skm tizim» АТ билан автоматлаштирилган ҳолда маълумотлар алмашинуви таъминлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар базасини, шунингдек, таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларининг таҳлилини ўз ичига олган алоҳида кичик тизим яратилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) томонидан таълим ташкилотлари ўқувчилари ва талабаларининг спорт фанлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларини, шунингдек, спорт мусобақалари ташкилотчилари томонидан спортчиларнинг мусобақаларда эришган спорт натижаларини www.sport.uz ахборот портали орқали киритиш имконияти инобатга олинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт мактаблари ўқувчи-спортчиларининг бевосита тренер-ўқитувчиларига қонунчиликда белгиланган тартибда устамалар белгилаш ҳуқуқини берадиган спортдаги натижаларини www.sport.uz ягона ахборот порталида ҳисобга олиш ва улар билан танишиш имконияти таъминлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчилар, тренерлар, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари), республикадаги жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳақидаги маълумотлар www.sport.uz ягона ахборот порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталида жойлаштирилиши таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ҳалқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар, шунингдек, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ҳақидаги маълумотлар ҳамда ўқувчиларнинг (талабалар) спорт фанлари бўйича синов имтиҳонлари натижаларини Ягона тизимга киритиш учун масъул бўлган тегишли мутахассислари учун семинарлар ташкил этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона тизимга маълумотларни киритишга масъул бўлган жисмоний тарбия ўқитувчилари (йўриқчилари) ва спорт тадбирлари ташкилотчилари тегишли шахсларининг шахсий жавобгарлиги белгиланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона тизимдаги маълумотларни мунтазам равишда янгилаб бориш учун ўқитувчилар (йўриқчилар) ва масъул шахсларнинг Интернет тармоғи, тегишли ускуналар ва компьютер техникасидан фойдаланиш шароитларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона тизимнинг узлуксиз ишлашини ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тадбирлари ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 3 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
454-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.06.2019 й., 09/19/454/3233-сон; 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон)