28.03.2019 йилдаги ПФ-5696-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 28.03.2019 йилдаги ПФ-5696-сон
Date of entry into force
29.03.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария хизматлари сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни самарали ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, чорва молларининг наслини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик йўналишидаги чорвачилик хўжаликлари фаолиятини ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштиришда йирик тадбиркорлик субъектлари кўпайтирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантиришни тизимли ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари орасидаги эпизоотик осойишталик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси) этиб қайта ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари сифатида белгилансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария ва чорвачилик соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ушбу соҳада давлат, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария соҳаси ва чорвачиликни барча тармоқларини, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, қоракўлчилик, эчкичилик, йилқичилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчиликни ривожлантириш, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштириш ҳамда ушбу йўналишлар бўйича мақсадли давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат ҳудудларини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳайвонлар касалликлари профилактикасининг ва уларни даволашнинг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлигини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмларини амалга ошириш, чорвачилик хўжаликларига озуқа етиштириш учун ажратилган ер майдонларида чорва озуқа экинларини жойлаштиришни ташкил этиш ҳамда юқори ҳосилдорликка эришишни мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик тармоқларида ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш ишларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария ва наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳамда ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласи юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария ва наслчилик-селекция соҳаларида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, ветеринария ва чорвачилик соҳаларига хорижий инвестициялар ва грант маблағларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа кадрларини тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш, раҳбар ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академияси таркибидаги қуйидаги муассасалар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси таркибига ўтказилишига розилик берилсин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг қошидаги академик лицей;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси эпизоотик осойишталикни таъминлаш, ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олиш, чорвачиликни барча тармоқларини ва наслчиликни ривожлантириш учун масъул республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, унинг тизими ва ҳудудий ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Илмий-тадқиқот ишлари, қўмита тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳа кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек ходимларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари этиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси ва транспортда давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказининг хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 75 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорвачилик фермер хўжаликларига сотиладиган уруғлар, сунъий уруғлантириш хизматини кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорва моллари бош сони 100 шартли ва ундан ортиқ бўлган чорвачилик ҳамда паррандалар сони 100 минг бош ва ундан юқори бўлган паррандачиликка ихтисослашган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва зоотехник мутахассисларнинг фаолият юритиши жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлар (бўрдоқичилик хўжаликлари бундан мустасно) ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар Агентлик томонидан ишлаб чиқилган селекция режасига асосан мазкур ҳудуд учун бириктирилган зотдаги наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ҳокимликлари ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига фермер хўжаликлари кесимида келгуси йил учун озуқа экинларини жойлаштириш режасини тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПФ-5898-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 06/20/5898/4258-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 28 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5696-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2019 й., 06/19/5696/2843-сон; 01.01.2020 й., 06/20/5898/4258-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 06/23/90/0352-сон)