14.01.2019 йилдаги ПФ-5629-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 14.01.2019 йилдаги ПФ-5629-сон
Date of entry into force
14.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамизда юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, энг аввало, Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ички бозорни ўзимизда, шу жумладан маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдириш, шунингдек, Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш асосида янги иш ўринларини яратиш ва республикамиз аҳолиси даромадларини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлигининг Андижон вилояти Андижон туманида «Андижон-фарм» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Андижон-фарм» ЭИЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Андижон-фарм» ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори қўшилган қийматли, шу жумладан «in-bulk» шаклида фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш учун энг аввало Ҳиндистон Республикаси етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар хом ашёсини қайта ишлаш ва тайёр дори воситалари, тиббиёт буюмлари, тиббий техникалар, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий ишлаб чиқариш ва қувватларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доривор ўсимликлар хом ашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш ва кейинчалик қайта ишлаш борасида Андижон вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зоналар ташкилотлари ҳамда республикамизнинг бошқа корхоналари ўртасида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ва саноат кооперациясини ривожлантириш орқали маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёси ва материаллари негизида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон-фарм» ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, шунингдек унинг ҳудудида сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон-фарм» ЭИЗнинг соҳа кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан уларнинг «Андижон-фарм» ЭИЗ ҳудудида жойлашган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташини ташкил этиш орқали тайёрлашда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон-фарм» ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон-фарм» ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон-фарм» ЭИЗ иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармони талабларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Андижон-фарм» ЭИЗ дирекциясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сон Фармонининг 8-банди қоидалари татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Андижон вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда «Андижон-фарм» ЭИЗга кирувчи ҳудудлар чегараларини белгилашни ва «Андижон-фарм» ЭИЗ дирекцияси фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, «Андижон-фарм» ЭИЗ дирекциясининг функциялари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тавсияларини инобатга олган ҳолда Андижон вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг қарорига асосан эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва бошқариш тажрибасига эга бўлган хорижий компанияларга, биринчи навбатда ҳинд компанияларига берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент фармацевтика институти билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига Андижон вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда саноат плантациялари ташкил қилиш учун доривор ўсимлик турлари рўйхатини, шунингдек, маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсидан фойдаланган ҳолда доривор моддалар (субстанциялар) ва дори воситалари ишлаб чиқариш соҳасидаги янги илмий тадқиқотлар натижаларини тизимли равишда тақдим этиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ «Андижон-фарм» ЭИЗ ҳудудини, шунингдек унинг иштирокчиларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган «Андижон-фарм» ЭИЗнинг бош режасига асосан «Андижон-фарм» ЭИЗ ҳудудида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йилга Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда «Андижон-фарм» ЭИЗнинг белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бош режаси асосида «Андижон-фарм» ЭИЗнинг транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда зарур марказлаштирилган инвестициялар ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Андижон-фарм» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК» ДУК — буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов асосида аниқланган лойиҳа ташкилоти — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар — молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Андижон-фарм» ЭИЗга, энг аввало Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин ҳамда 2019 йилнинг биринчи чорагида «Андижон-фарм» ЭИЗ тўғрисида Ҳиндистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда тақдимот ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги буюртманомаларига биноан «Андижон-фарм» ЭИЗда жойлашадиган корхоналарнинг инвестициявий ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига кириш, шу жумладан кўп марталик визаларни консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги буюртманомаларига биноан «Андижон-фарм» ЭИЗдаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик визаларни бериш ва муддатини узайтириш ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ва муддатини узайтириш давлат божи ундирмасдан амалга оширилишини таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги буюртманомаларига биноан республикага (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаган) ишчи кучини жалб этишга рухсат берилиши (узайтирилиши)ни, шунингдек ушбу фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқининг белгиланган тартибда берилиши (узайтирилиши)ни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 14 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5629-сон