Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 26.04.2018 йилдаги 306-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.04.2018 йилдаги 306-сон
Date of entry into force
27.04.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорининг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 мартдаги 48-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, истисно ҳолларда, 500 нафардан кам аҳоли, лекин камида 100 оила яшайдиган бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ҳам ташкил этилиши мумкинлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда) 2-банди учинчи хатбошисининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор талаблари тегишли туманлар бюджетларининг 2018 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида бажарилишини, 2019 йилдан бошлаб улар бюджетларини шакллантиришда ушбу қарор талаблари инобатга олинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.С. Жавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 26 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
306-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 09/18/306/1111-сон)