Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026 03.09.2004 йилдаги 415-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 03.09.2004 йилдаги 415-сон
Date of entry into force
03.09.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ УЧУН ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 150-сон қарори билан тузилган Махсус комиссия томонидан қишлоқ хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларида тартиб ўрнатиш юзасидан катта ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004/2005 ўқув йилида қишлоқ хўжалиги соҳаси олий таълим муассасаларига талабалар қабул қилишни режалаштиришда Махсус комиссиянинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини такомиллаштириш бўйича таклифлари ҳисобга олинган — 28 бакалавриат йўналишидан 10 йўналишга ўзгартиришлар киритилди ва 7 мутахассислик бўйича талабалар қабул қилиш тўхтатилди. Шу билан бирга 7 янги истиқболли мутахассислик киритилди. Ўқитишнинг янги — фермер хўжалигини бошқариш йўналиши қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ишларнинг аҳволига танқидий баҳо бериш бир қанча камчиликлар ва бузилишлар мавжудлигини кўрсатди, эскирган, ўз долзарблигини йўқотган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш давом этмоқда. Профессор-ўқитувчилар таркибининг малака даражаси замонавий талабларга жавоб бермайди. Собиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ходимларининг 28 фоиздан ортиғи, шу жумладан факультетлар раҳбарларининг 44 фоизи ва кафедра мудирларининг 29 фоизи аттестациядан ўтмади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиётини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда, Махсус комиссиянинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда, Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари бўйича бакалавриат таълими ва магистратура мутахассисликлари йўналишлари классифакаторига ўзгартиришлар киритсин, уларни алоҳида «Қишлоқ ва сув хўжалиги» таълим йўналишига жамласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим йўналишларига қишлоқ ва сув хўжалигининг малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олиб тузатишлар киритган ҳолда бакалавриат таълими ва магистратура мутахассисликлари йўналишлари классификаторини ҳар уч йилда қайта кўриб чиқсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасаларида янгидан жорий этилган — фермер хўжалигини бошқариш мутахассислиги бўйича малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу муҳим устувор вазифани ҳал этиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004/2005 ўқув йили мобайнида замонавий талабларга жавоб берадиган, фермер хўжалигини юритиш назарияси ва амалиёти билан уйғунлашган сифатли ўқув режалари ва дастурлар ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчилар контингенти устун даражада ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўз малакасини контракт асосида оширишга тайёр бўлган фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари орасидан танлаб олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти негизида Тошкент ирригация ва мелиорация институти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг қайта ташкил этилган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетини тегишли кафедралар, профессор-ўқитувчилар таркиби сони, талабалар контингенти ва моддий-техник база билан биргаликда Тошкент давлат аграр университетига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтларининг уставларини белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари раҳбар ходимларини ва профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия (Р. Азимов) Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг ташкилий-кадрлар хизмати билан биргаликда қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларини бошқаришнинг янгидан тасдиқланган тузилмаларини ва аттестация якунларини ҳисобга олган ҳолда раҳбар кадрларни ва профессор-ўқитувчилар таркибини, биринчи навбатда, проректорлар, деканлар, кафедра мудирларини танлашни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига факультетлар ҳузурида илмий тадқиқотлар жараёнига қобилиятли талабаларни фаол жалб этган ҳолда аграр фаннинг устувор йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот марказлари (илмий-муаммоли лабораториялар) ташкил этишга доир таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, қишлоқ ёшларини қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларида ўқишга жалб этиш учун 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари ҳузуридаги академик лицейларнинг ўқувчилари контингентини устун даражада қишлоқ мактабларининг битирувчилари ҳисобига шакллантирсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари талабаларда мустаҳкам касб кўникмаларини шакллантириш, тажриба-ишлаб чиқариш синовлари ўтказиш ва илмий тадқиқотлар натижаларини жорий этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасалари қошидаги ўқув-тажриба хўжаликлари мақомини қайта кўриб чиқсинлар, уларга 300 гектардан ортиқ бўлмаган экин майдони бириктирилсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Эл-юрт умиди» жамғармаси қишлоқ ва сув хўжалиги олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркибини мақсадли стажировка орқали қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 511-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 3 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
415-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябрдаги 311-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 44-сон, 563-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 399-модда; 2015 й., 44-сон, 563-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)