07.11.2017 йилдаги ПФ-5229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.11.2017 йилдаги ПФ-5229-сон
Date of entry into force
08.11.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги вақтларда аҳолини ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминлашни яхшилашга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, фармацевтика тармоғидаги ишларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш тиббиёт муассасалари ва аҳолининг дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминланиши устидан тизимли мониторинг ва назорат, давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт техникаси ҳолатининг лозим даражадаги ҳисоби ва таҳлили мавжуд эмаслигини кўрсатди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантиришнинг ягона стратегияси ишлаб чиқилмаган ҳамда маҳаллий фармацевтика корхоналарининг фаолиятини, шу жумладан тегишли маҳсулотларни аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг уларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини лозим даражада мувофиқлаштириш таъминланмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деярли тайёр маҳсулот бўлган импорт хом ашёсидан фойдаланган ҳолда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқаришнинг кенг тарқалган амалиёти ҳамда технологик жараёнларнинг паст даражада эканлиги юқори сифатли ва рақобатбардош фармацевтика маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этишга тўсқинлик қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши, олиб кирилиши ва сотилишини мувофиқлаштиришнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат марказини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институтини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институтини Агентликка бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 06/19/5707/2923-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик мустақил юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор томонидан бошқарилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директорининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарлари бўлади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги ПФ-20-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2024 й., 06/24/20/0063-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директори мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентликка куйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мамлакат фармацевтика тармоғини ривожлантиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича ишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини, шу жумладан чет элдан импорт қилинаётганларини ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан тўғридан-тўғри маълумот алмашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика тармоғининг эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш ва фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, уларни бошқариш масалаларини келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика корхоналарини GMP қоидаларига мувофиқлиги юзасидан сертификациядан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармацевтика тармоғи мутахассисларининг малакасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ташкилий тузилмасини, Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик фаолиятини молиялаштиришга маблағларни 2017 йилда асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича ажратсин ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети харажатларида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда Агентликни унга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бино билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзфармсаноат» ДАК аъзоларининг концерн мулки ва бошқа товар-моддий бойликларини Агентликка ўтказиш билан уни тугатиш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Oʻzmedeksport» республика ташқи иқтисодий давлат корхонасини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Oʻzmedimpeks» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «Oʻzmedimpeks» ДУК деб юритилади) этиб қайта номлаш;
(10-банд б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 06/19/5707/2923-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзмедлизинг» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини «Oʻzmedimpeks» ДУКга давлат улуши бўйича акциядор функциясини берган ҳолда оператив бошқарувга бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПФ-5460-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2018 й., 06/18/5460/1380-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Oʻzmedimpeks» ДУК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2018 йил 1 январга кадар муддатда ижтимоий дорихоналарни давлат соғлиқни сақлаш муассасалари (туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, қишлоқ оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари), давлат мулкида бўлган бўш турган бино ва иншоотлар негизида 2018 йил 1 декабрга қадар муддатда зарур ҳолларда капитал-таъмирлаш ишларини ўтказиб, кейинчалик уларнинг ҳамма жойда фаолият кўрсатишини таъминлаган ҳолда жойлашувини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017-2018 йилларда ижтимоий дорихоналарни тасдиқланган нормативларга мувофиқ равишда жиҳозлаш учун Бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағларни йўналтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Oʻzmedimpeks» ДУК буюртмалари бўйича давлат мулки бўлган иншоотлардан ва бошқа мулклардан беғараз фойдаланишга, шу жумладан ижтимоий дорихоналар ташкил этиш учун тақдим қилишни таъминлаб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари ҳисобидан ижтимоий дорихоналарни капитал таъмирлаш, шунингдек, муҳандислик инфратузилмаларини жойлаштириш, ҳудудларини ободонлаштириш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга маблағлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурида ижтимоий дорихоналарнинг қурилиши ва реконструкция қилиниши учун тасдиқланган ва экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ марказлаштирилган капитал маблағлар лимитларини ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон қарори билан ташкил этилган Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари билан таъминлашни назорат қилиш республика комиссияси унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклаган ҳолда тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.04.2019 й., 06/19/5707/2923-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Oʻzmedimpeks» ДУК 2023 йил 1 январга кадар барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашдан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмалари бўйича дори воситалари, тиббиёт буюмлари, тиббиёт техникалари ва махсус тиббиёт автотранспорти етказиб бериш шартномалари юзасидан божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш, нархини белгилаш тартибини такомиллаштиришни, қонунчиликка «in bulk» маҳсулотнинг аниқ белгиланган тушунчасини киритишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг қатъий нархини, шунингдек, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг тартибга солинадиган нархларини белгилаш тартибини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини уларнинг халқаро ва миллий стандартларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар деб топиш мезонларини тасдиқлаш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар деб топиш мезонларини тасдиқланган кундан бошлаб дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотлар деб топиш нуқтаи назаридан уларнинг ишлаб чиқарилишини технологик аудитдан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини олиб кириш бўйича ягона логистика марказини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида яратилган лойиҳаларни бажариш гуруҳлари фаолиятининг самарадорлигини ўргансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фаолияти ва тузилмаси танқидий қайтадан кўриб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ишлар жараёнида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетни шакллантириш, тақсимлаш ва бюджет маблағларини сарфлашдаги мустақиллигини оширишни инобатга олган ҳолда соғлиқни сақлаш идоралари ва муассасаларининг молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Oʻzmedimpeks» ДУКга олиб кирилаётган дори воситалари, тиббиёт буюмлари, тиббиёт техникалари ва махсус тиббиёт автотранспортларини «Oʻzmedimpeks» ДУК раҳбарияти томонидан уларни сақлаб туришнинг зарур шарт-шароитларини таъминлаш бўйича мажбуриятларни қабул қилган ҳолда «вақтинча сақлаш» ва «божхона омбори» божхона режими остида шахсий ҳамда ижарага олинган омборларга жойлаштиришга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда «Oʻzmedimpeks» ДУКни унга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бино ва хоналар билан таъминлаш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 7 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5229-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2017 й., 06/17/5229/0222-сон, 21.06.2018 й., 06/18/5460/1380-сон; 11.04.2019 й., 06/19/5707/2923-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2022 й., 06/22/55/0055-сон; 24.01.2024 й., 06/24/20/0063-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)