29.09.2017 йилдаги ПҚ-3295-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3295-сон
Date of entry into force
29.09.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сон Фармони билан валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва валюта сиёсатини либераллаштириш, нархлар шаклланишининг бозор механизмларини жорий этиш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасида тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш бўйича таъсирчан чоралар белгиланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ўтказилган ўрганишларда биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида ўзаро ҳисоб-китобларни ҳуқуқий тартибга солишда норасмий хорижий валюта бозорининг фаолият кўрсатишига шароит яратаётган ҳамда валюта ва молиявий тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган айрим бўшлиқлар аниқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Валютани тартибга солиш соҳасида давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек, биржа ва кўргазма-ярмарка битимлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг шаффоф механизмларини шакллантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари орқали ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар фақатгина биржалар ва ярмаркаларда рўйхатдан ўтган битимлар бўйича амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан фойдаланган ҳолда, пул талабномасидан воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт шартномалари бўйича товар-хом ашё биржалари ёки ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталарида норезидент-сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар фақатгина биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган экспорт шартномалари, божхона божлари, суд харажатлари ҳамда биржа шартномаларини тузиш ва ижро этиш билан бевосита боғлиқ хизматлар (воситачилик йиғимлари, брокерлик ҳақлари, транспортировка ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа харажатлар) тўловлари учун ишлатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа брокерлари тижорат банкларига мижоз — норезидент номидан товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида маҳсулотларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)га талабнома бериш, норезидент — юридик шахслар эса Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида ҳисоб рақамлари очиш ва товар-хом ашё биржасининг очиқ электрон савдоларида маҳсулотларни сотишдан олинган маблағлар ҳисобидан хорижий валютани сотиб олиш (сотиш)ни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5420-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонунчиликка биржа ва ярмарка савдоларининг аниқ чегарасини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифларни, шунингдек, Биржаларда ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржалар томонидан биржа савдолари қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 29 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3295-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3295/0031-сон; 18.04.2018 й., 06/18/5420/1081-сон)