Ҳужжат кучини йўқотган 12.02.2022 30.08.2017 йилдаги ПФ-5174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.08.2017 йилдаги ПФ-5174-сон
Date of entry into force
04.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 12.02.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фитосанитария бўйича аҳволни тубдан яхшилаш ва хавфсизликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини карантиндаги ва бошқа зарар етказувчи хавфли организмлардан ҳимоя қилиш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш, ўсимликларнинг ички ва ташқи карантини борасидаги давлат тадбирлари тизими самарадорлигини ошириш, давлат фитосанитария назоратини кучайтириш ҳамда карантин хизмати тизимини янада ривожлантириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция деб аталади) этиб қайта ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Инспекция фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи, ўсимликлар карантини соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунчиликнинг амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи, ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи, иқтисодиёт тармоқларига катта зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларнинг, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларнинг хорижий мамлакатлардан кириб келишидан республика ҳудудларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи, карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг ўчоқлари кенгайишига йўл қўймаслик ва уларни йўқ қилиш, шунингдек, республиканинг улар мавжуд бўлмаган туманлари ҳудудларига кириб келишининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимликлар маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва фойдаланишда ўсимликлар карантини бўйича тадбирларни амалга оширишда белгиланган қоидаларга риоя этиш юзасидан давлат назоратини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи, ўсимликлар карантини соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фитосанитария амалиётига фундаментал ва амалий тадқиқотлар натижаларини, инновация ишланмаларини татбиқ этишни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва илғор технологиялар ва иш услубларини карантин хизмати фаолиятларига татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, раҳбарлар ва мутахассисларнинг иш тартиби ва усулларини такомиллаштириш, зиммаларига юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли адо этишда уларнинг масъулиятини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бошлиғига Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси зиммасига юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишларини сифатли ва тўлақонли амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ва унинг бўлинмалари ўсимликлар карантини соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат назорати органларининг ягона тизимини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бошлиғи мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекция раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари тақдимномаси асосида Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги ва бошқа хавфли зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ишларини ташкил этиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат хокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ва унинг бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини бир ҳафта муддатда, белгиланган тартибда киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5174-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 918-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)