18.05.2017 йилдаги ПФ-5044-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.05.2017 йилдаги ПФ-5044-сон
Date of entry into force
20.05.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, электр энергия ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланадиган гидроэнергетика ресурслари улушини изчил ошириш, янги экологик тоза энергия ҳосил қилувчи қувватларни ташкил этиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг гидроэлектростанциялари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувэнерго» бирлашмаси негизида «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидроэлектростанцияларда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш, гидротехник иншоотлардан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, гидроэнергетика объектларини марказлаштирилган технологик бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда республикамизнинг энергетика баланси таркибида гидроэнергетиканинг улушини кўпайтиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик, ўрта, кичик ва микро гидроэлектростанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ва ҳар томонлама чуқур асосланган илмий-техник ечимлар асосида янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича халқаро компаниялар ва молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикамизнинг сув салоҳиятига тежамкорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш, гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишда мавжуд флора ва фаунани сақлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг иқлим, табиий ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини самарали бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидроэнергетика соҳасида олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган кадрларни тизимли асосда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг гидроэлектростанциялари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувэнерго» бирлашмаси, «ТўполангсувГЭСқурилиш» МЧЖ, шу жумладан, халқаро молия институтлари, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан тузилган амалдаги битимлар доирасида ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг дастлабки устав капитали гидроэнергетика энергия ҳосил қилувчи корхоналарининг давлат улуши номинал қиймат бўйича берилиши, шунингдек, «Гидролойиҳа» АЖ, «Гидромахсусқурилиш» АЖ, «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» АЖ ва «Сувсаноатмаш» АЖнинг устав капиталидаги акцияларнинг давлат пакетлари ҳисобига шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекгидроэнерго» АЖга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-44-сон қарори билан тасдиқланган 2021 — 2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ижро этувчи ва масъул орган вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибидаги гидроэлектростанциялар томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда давлат томонидан электр энергиясини харид қилиш функцияси (ваколати) берилган орган томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектростанцияларда — 70 фоиз миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектростанцияларда — 100 фоиз миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидротўплаш электр станцияларида — 150 фоиз миқдорда сотиб олинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 06/22/220/0812-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, энергетика тизими барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 06/22/220/0812-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий диспетчерлик маркази орқали «Ўзбекгидроэнерго» АЖ корхоналарининг тезкор-диспетчер бошқарув масалалари умумий мувофиқлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиянинг 100 фоиз харид қилинишини амалга оширади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 06/22/220/0812-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 06/22/220/0812-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5044-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 06/22/220/0812-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАРҲ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон гидроэнергетика ресурсларига бой мамлакат ҳисобланади. Бу борада республикамизда ўзлаштирилиши мумкин бўлган гидроэнергетика ресурслари йилига 27,4 миллиард киловатт/соат электр энергия ишлаб чиқариш ҳажмига тенглигини айтишнинг ўзи кифоя. Шу билан бирга, ҳозирги кунда мамлакатимиз гидроэнергетика салоҳиятининг атиги 6,5 миллиард киловатт/соати ёки 23,7 фоизи ўзлаштирилган, холос.

Гидроэнергетика ресурслари табиий, экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаи бўлгани сабабли улардан фойдаланишни ҳар томонлама кенгайтириш республикамизнинг замонавий тараққиёт стратегиясига мосдир. Бу саноат ва коммунал корхоналари, қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларда аҳолининг электр энергиясига ошиб бораётган эҳтиёжини кафолатли қоплашни, мамлакатимиздаги органик ёқилғи захираларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тежашни, шунингдек, атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқарилиши камайтирилишини таъминлайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон гидроэнергетика соҳаси 36 та гидроэлектростанцияларни ўз ичига олади, улардан 25 таси 40 — 80 йил муқаддам ишга туширилган ва ўзининг техник ресурсларини деярли ўтаб бўлган, асбоб-ускуналар ва иншоотлар модернизация ва реконструкцияга муҳтождир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисидаги ПҚ-2947-сонли қарори республикамизнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, электр энергия ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланувчи гидроэнергетик ресурслар улушини ошириш, янги экологик тоза ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ҳамда мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш мақсадида қабул қилинди.

Айтиш жоизки, гидроэлектростанцияларнинг умумий сонидан йилига ўртача 5,2 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга 28 таси «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти тизимига киради, йилига ўртача 1,3 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга 8 та гидроэлектростанция эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Ўзсувэнерго» бирлашмаси тасарруфидадир. Бу каби бўлиниш пировардида гидроэнергетика соҳасини техник бошқаришнинг зарурий яхлитлигини таъминламайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан мамлакатимизнинг сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, гидроэнергетикани ривожлантиришга изчил равишда хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қондирилишини таъминлаш мақсадида илгари «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти таркибига кирган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Ўзсувэнерго» бирлашмасига қарашли бўлган барча гидроэлектростанцияларни бирлаштирувчи «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш кўзда тутилган.

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти зиммасига қуйидаги муҳим вазифалар юкланмоқда:

гидроэлектростанцияларда электр энергия ишлаб чиқариш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш, гидротехник иншоотлардан хавфсиз ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, гидроэнергетика объектларини марказлаштирилган технологик бошқариш;

гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда республикамизнинг энергетика баланси таркибида гидроэнергетиканинг улушини кўпайтиришни таъминлаш;

йирик, ўрта, кичик ва микро гидроэлектростанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида замонавий ва ҳар томонлама чуқур асосланган илмий-техник ечимлар асосида янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича халқаро компаниялар ва молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;

республикамизнинг сув салоҳиятига тежамкорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш, гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишда мавжуд флора ва фаунани сақлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг иқлим, табиий ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини самарали бошқариш;

гидроэнергетика соҳасида олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган кадрларни тизимли асосда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

Ўз навбатида, «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сонли қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ижро этувчи ва масъул орган функциялари юклатилганлигини таъкидлаш лозим.

Мамлакатимиз энергетика тизимининг барқарор ва ишончли фаолиятини таъминлаш мақсадида «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамиятининг қуйидаги ҳуқуқлари сақлаб қолинди:

мавжуд Миллий диспетчерлик маркази орқали «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти корхоналарини тезкор-диспетчерлик бошқариш масалаларини яхлит мувофиқлаштириш;

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини юз фоиз харид қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ижроси доирасида қабул қилинган «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилаётган «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг тузилмаси тасдиқланди ва унинг устав жамғармасини шакллантириш ва таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш билан боғлиқ тегишли топшириқлар берилди.

«Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятига республикамизда ва хорижда, жумладан, етакчи хорижий инжиниринг, консалтинг ва қурилиш компаниялари билан ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш учун консорциумлар ва ихтисослашган шуъба корхоналар ташкил этишга рухсат берилди.

Қабул қилинган қарор билан «Гидролойиҳа» акциядорлик жамияти «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида бош лойиҳаловчи этиб белгиланди, «ТўполангсувГЭСқурилиш» масъулияти чекланган жамиятига эса халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг шартлари асосида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларидан ташқари «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича бош пудратчи функциялари юкланди.

Ўз навбатида, «Гидролойиҳа» акциядорлик жамиятига «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти билан келишилган ҳолда, гидроэнергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун энг яхши маҳаллий ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини, шунингдек, етакчи мутахассислар ва экспертларни, субпудратчилар сифатида уларнинг ишини мувофиқлаштирган ҳолда, шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилди.

Гидроэнергетика соҳасининг олий ва ўрта махсус маълумотли, касб-ҳунарга эга малакали кадрларга бўлган талабини аниқлаш ва уларни республикамизнинг олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида, идоравий мансублигидан қатъи назар, тайёрлаш бўйича масъул орган функциялари «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятига юкланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги хамда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятига бошқа манфаатдор вазирлик, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда бажариш учун қуйидаги топшириқлар берилди:

гидроэнергетика соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида олий маълумот йўналишлари ва мутахассисликлари, ўрта махсус, касб-ҳунар йўналишлари, касблари ва мутахассисликлари рўйхатини ҳамда уларни тайёрловчи олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини аниқ белгилаш;

гидроэлектростанцияларда, гидротехника ва гидроэнергетика билан боғлиқ корхона ва ташкилотларда мажбурий ўқиш, амалиёт ва тажриба ўташни киритган ҳолда, таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини замонавий талаблар ва халқаро тажриба асосида танқидий қайта кўриб чиқиш;

ҳар йили ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул квоталарини шакллантириш давомида 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Дастур амалга оширилишини инобатга олган ҳолда, гидроэнергетика соҳасининг малакали мутахассисларга бўлган ҳақиқий талабини назарда тутиш;

олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг танлаган касблари ва мутахассисликлари бўйича гидроэнергетика соҳасидаги корхона ва ташкилотларда иш билан таъминланишлари устидан назорат, шунингдек, биринчи навбатда, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари жавобгарлигини оширишнинг амалий механизмларини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган Фармони ва қарори амалга оширилиши қуйидагиларга имкон яратади:

биринчидан, республикамизда мавжуд барча гидроэлектростанцияларнинг моддий-техник базасини ва уларга хизмат кўрсатувчи қурилиш, монтаж, таъмирлаш, созлаш, илмий-лойиҳалаштириш ташкилотларини ягона гидроэнергетика соҳасига бирлаштириш;

иккинчидан, электр энергиясини ишлаб чиқариш тартибини мувофиқлаштириш, гидроэлектростанцияларнинг асбоб-ускуналари ва иншоотларидан кўп йиллик хавфсиз фойдаланиш стратегиясини амалга ошириш, соҳани динамик ривожлантириш, ҳуқуқий ва норматив-методик базасини такомиллаштириш, юқори малакали мутахассисларни шакллантириш орқали гидроэнергетиканинг ташкилий, молиявий ва технологик бошқарувини амалга ошириш;

учинчидан, замонавий технологиялар ва жиҳозларни қўллаб, уларни эҳтимолий мужассамлаштириш ва стандартлаштириш, гидроэлектростанцияларни лойиҳалаштириш, қуриш ва назорат қилишда халқаро илмий-техник ютуқларни қўллаш орқали юқори энергетика кўрсаткичларини ва гидроэлектростанцияларнинг мақбул иш тартиби ва самарадорлигини таъминлаш;

тўртинчидан, мамлакатдаги гидроэнергетика ресурсларидан тўлақонли фойдаланиш, мавжуд бўлган гидроэлектростанцияларни янгилаш ва тўлиқ ишлашини таъминлаш, Ўзбекистон энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини ошириш учун турли қувватлардаги гидроэлектростанцияларни қуришни таъминловчи гидроэнергетикани босқичма-босқич ривожлантириш дастурини татбиқ этиш;

бешинчидан, мавжуд табиий салоҳият ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабат орқали республикамизда сув ва энергетика манбалари комплекс ўзлаштирилишини таъминлаш, энергетика, сув хўжалиги, ирригация, ичимлик суви ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатлари йўлида улардан оқилона фойдаланиш;

олтинчидан, юқори технологик меҳнат фаолиятининг нуфузини рағбатлантирган ҳолда, гидроэнергетика соҳасида билим олишга, кўникма ва малакаларини оширишга, турмуш тарзи ва сифатини кўтаришга интиладиган малакали муҳандис-техник ва касб-ҳунарли кадрларни амалий тайёрлаш, ўстириш ва тарбиялаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори мамлакатимизнинг энергетика мустақиллигини кучайтириш, мавжуд гидроэлектростанциялардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш, юқори маневрли ва самарали янги электр энергияси ишлаб чиқариш ташкилотларини яратиш орқали Ўзбекистонда ягона гидроэнергетика соҳасини яратиш йўлида улкан қадам ҳисобланади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 378-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2018 й., 06/18/5586/2230-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 10.09.2022 й., 06/22/220/0812-сон)