Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2018 10.01.2001 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 10.01.2001 йилдаги 16-сон
Date of entry into force
10.01.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясини ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги 229-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 9-10-сон, 77-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 704-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни тартибга солиш ва такомиллаштириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ республика солиқ органлари учун мутахассисларни мақсадли тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(кириш қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги 229-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 9-10-сон, 77-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ўқув маркази негизида солиқ кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия солиқ хизматлари учун кадрлар тайёрлаш тизимидаги ишларни мувофиқлаштиришни таъминловчи, давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича республика илмий-методик маркази ва олий таълим муассасаси ҳисобланади;
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 155-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 316-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда тингловчиларни ўқитиш кундузги ва сиртқи шаклларда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияга солиқ коллежларини тамомлаганлар 4 йил муддат билан бакалаврлар тайёрлаш дастури бўйича ўқитиш учун, олий ўқув юртларини тамомлаганлар қисқартирилган бир йиллик дастур бўйича қайта тайёрлаш ва 2 йил ўқитиш муддати билан магистрлар тайёрлаш учун қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия базасида солиқ органлари ходимлари учун ўқитиш муддати 3 ойгача бўлган малака ошириш курслари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиянинг маъмурий-бошқарув ва профессор-ўқитувчилар таркибига Давлат солиқ қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун хизматни ўташ шартлари татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги 229-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 9-10-сон , 77-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Академиянинг маъмурий-бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилар таркибининг штатлар сони 105 кишидан (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) иборат этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академия ректорига Академиянинг тузилмаси ва штатлар сонига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2003 йил 1 сентябргача Академия тузилмасида Резерв ва захира офицерларини тайёрлаш ҳарбий кафедрасини ташкил этсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги 229-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 9-10-сон , 77-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Академия тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академияда солиқ ва божхона кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича машғулотларнинг 2001 йил 1 сентябрдан бошланишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиядаги таълим йўналишлари бўйича ўқув режаларини, дастурларини ҳамда ўқув-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001/2002 ўқув йили бошлангунгача, ўқув жараёнини ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ўқитувчи кадрларни танлов асосида танлаш тизимини ишлаб чиқсинлар ва шу асосда Академиянинг профессор-ўқитувчилар таркибини юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тест маркази билан келишган ҳолда, Академияга тингловчиларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Солиқ ва божхона органлари Академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси 2001/2002 ўқув йилида «Солиқлар ва солиққа тортиш» ҳамда «Божхона иши» факультетларига қуйидаги дастурлар бўйича тингловчилар қабул қилинишини таъминласинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бакалаврлар тайёрлаш тўлиқ дастури бўйича ҳар бири 25 кишидан иборат иккитадан гуруҳ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир йиллик қайта тайёрлаш дастури бўйича ҳар бири 25 кишидан иборат биттадан гуруҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Академияни озиқ-овқат, ашёвий мулклар, мебеллар ва казарма жиҳозлари, озиқ-овқат хизмати анжомлари ва автотранспорт воситалари билан таъминлашнинг белгиланган нормаларини бир ой муддатда тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Академия Тошкент шаҳар, Собир Юсупов кўчаси, 3-уй ва Муқимий кўчаси, 166-уйдаги Тошкент солиқ коллежи ва Давлат солиқ қўмитасининг ўқув маркази биноларига жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди («Бизнес фонд») ва «Мадад» суғурта агентлигининг Собир Юсупов кўчаси, 1-уйда жойлашган биносини ҳамда «Ўзбексавдо» акциядорлик компанияси ўқув марказининг Собир Юсупов кўчаси, 3-уйда жойлашган биносини (туташ ҳудудлари билан) қолдиқ баланс қиймати бўйича Академия балансига берсинлар. Берилаётган бинолар учун тўлов Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси махсус фондлари маблағлари ҳисобига амалга оширилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
берилаётган бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларини тўловсиз ажратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди («Бизнес фонд»)ни ҳамда «Мадад» суғурта агентлигини жойлаштиришни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси харажатлар сметаларига ва штат жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академиясига таъминлаш учун белгиланган тартибда зарур бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Академия учун ошхона, ёрдамчи трансформатор станцияси ва назорат-ўтказиш пункти қурилишини, унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилишни 2001 йил инвестиция дастурига киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги 229-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 9-10-сон, 77-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 майдаги 175-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ў.Т.Комилов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 10 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 10 январдаги 16-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ академияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги229-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й.,9-10-сон, 77-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги 229-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 9-10-сон , 77-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 1-2-сон, 3-модда; 2003 й., 9-10-сон, 77-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)