29.12.2014 йилдаги 369-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.12.2014 йилдаги 369-сон
Date of entry into force
31.12.2014
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик экспертизаси, шу жумладан, синовларнинг қуйидаги ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилиши маълумот учун қабул қилинсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 461-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази — ўсимликларнинг янги навлари бўйича;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — янги ҳайвон зотлари бўйича.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 461-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 461-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, ҳайвонларнинг янги зотлари бўйича талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳайвонларнинг янги зотлари яратилган ташкилотлар — чорва наслчилиги субъектларида ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 461-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Селекция ютуқларига доир талабномалар бўйича патентга лаёқатлилик экспертизасини ўтказиш учун тўланган давлат божининг (патент божининг) селекция ютуқларини рўйхатга олувчи давлат органига тегишли қисми ушбу экспертизани ўтказган ихтисослаштирилган ташкилотга тўлиқ ўтказилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 461-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда селекция ютуқлари синовларини ўтказиш услубиётини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2014 йил 29 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
369-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52 (I)-сон, 643-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 09/19/575/3415-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2023 й., 09/23/461/0696-сон)