22.08.2003 йилдаги 363-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.08.2003 йилдаги 363-сон
Date of entry into force
22.08.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА УЛАРГА САРФЛАНАДИГАН ХАРАЖАТЛАРНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча даражалардаги, биринчи навбатда, хўжалик юритувчи субъектлар ажратадиган маблағлар ҳисобига таъминланадиган бошқарув органлари ходимларининг амалдаги сонини ўрганиб чиқиш натижасида ходимлар сонининг асоссиз равишда ўсиши ҳамда ходимлар сони кўп бўлган бошқарув аппарати сақланиб келиниши билан боғлиқ салбий ҳолатлар аниқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа бошқарув тузилмалари раҳбарлари ҳар йили бошқарув аппарати қисқартирилишига қарамай, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сифатида ҳамон ҳаддан ташқари ортиқча кенгайтириб юборилган бошқарув ходимларига эгадирлар, уларнинг таъминотига ҳам бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ҳам хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадларидан ажратиладиган маблағлар, кўп ҳолларда хизматларга нархлар ва тарифлар ўсиши ҳисобига сарфланмоқда. Бунга шунингдек бошқарув тузилмалари ходимларининг чекланган сонини хизмат кўрсатувчи ходимларни кўрсатмасдан тасдиқлашнинг мавжуд амалиёти ҳам имкон бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масалан, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви аппарати ходимларининг чекланган сони 58 нафар этиб белгилангани ҳолда унинг ходимларининг амалдаги умумий сони бундан 2,4 баравар кўпдир ва 137 нафарни, шу жумладан хизмат кўрсатувчи ходимлар 79 нафарни ташкил этади. «Ўзқишлоқхўжаликкимё», «Ўзбектуризм» компаниялари, «Ўзмашсаноат» уюшмаси, «Ўзфармсаноат» давлат концернида ҳам аҳвол худди шундай. Уларда ходимларнинг амалдаги умумий сони бошқарув ходимларининг белгиланган сонидан 2 баравардан ортиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув органлари ходимлари сонини тартибга солиш, маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, улар таъминотига сарф-харажатларни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳам бюджет маблағлари, ҳам хўжалик фаолиятидан маблағ ажратиш ҳисобига маблағ билан таъминланадиган давлат ва хўжалик бошқаруви республика ва ҳудудий органлари ходимларининг чекланган умумий сони, маъмурий-бошқарув ходимлари шу жумладан алоҳида ажратиб кўрсатилган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқарув органлари аппарати ходимларининг белгиланган чекланган умумий сонига риоя қилиниши, унинг ўзгариши динамикаси ва манбаларидан қатъи назар бошқарув аппарати таъминотига харажатларнинг мониторингини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва бошқа бошқарув органлари раҳбарларига улар учун белгиланган ходимларнинг умумий сони ва уларнинг таъминотига чекланган харажатлар доирасида бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони нисбатини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги барча даражалардаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари лавозимлари рўйхатини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви республика ва ҳудудий органлари бўйича бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони нисбатининг ҳисоблаб чиқилган нормативларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети ҳисобига таъминланадиган бошқарув органларининг харажатлари сметаси ва молиялаштирилишини рўйхатдан ўтказишни бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони нисбатининг тасдиқланган ҳисоблаб чиқилган нормативларини ҳисобга олган ҳолда мазкур қарор қоидаларидан келиб чиқиб амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Солиқ органларига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сонидан ортиқча ходимлар сақланиши аниқланган тақдирда бюджетдан таъминланадиган ташкилот бўлмаган тегишли бошқарув органларидан қўшимча равишда сақлаб келинган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг йиллик фонди миқдорида жарима ундириш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган ҳоллар давлат бюджети ҳисобига таъминланадиган бошқарув органларида аниқланган тақдирда ушбу ташкилотлар раҳбарлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган бошқарув органлари томонидан ходимларнинг умумий сонини қисқартириш натижасида тежалган маблағ олиб қўйилмайди ва ушбу органларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика ҳисоботи шаклларига мазкур қарор талабларига мувофиқ ахборот тақдим этилишини таъминловчи тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия органларига бошқарув органлари ходимлари умумий сони мониторингини олиб бориш учун тегишли ахборотни тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 22 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
363-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 134-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)