Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 02.07.2003 йилдаги 300-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 02.07.2003 йилдаги 300-сон
Date of entry into force
02.07.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2003 ЙИЛ 30 ИЮНДАГИ ПФ-3270-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 1 июлдан бошлаб савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби ўзгарганлиги муносабати билан ушбу корхоналарда ўша даврда амал қилган тизимидан келиб чиққан ҳолда ўтган давр учун солиқлар тўлаш бўйича мажбуриятлар сақланиб қолади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш учун пластик карталардан фойдаланиш бўйича зарур миқдорда махсус жиҳоз ўрнатиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 13 июндаги 208-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 31-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 41-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 65-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ярмарка савдосини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 13 ноябрдаги 391-сон қарорининг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 68-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 4 ва 5-иловалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 16 июндаги 270-сон қарорига илованинг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
300-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 13-сон, 104-модда; 2006 й., 51-52-сон, 507-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)