Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 25.05.1991 йилдаги ПФ-210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон ССР Президентининг Фармони, 25.05.1991 йилдаги ПФ-210-сон
Date of entry into force
25.05.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АҲОЛИГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ВА ТАБИИЙ ОФАТ ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий офатдан жабрланган аҳолига, ижарачиларга ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон ССР Молия вазирлиги ва Ўзбекистон ССР Давлат суғурта бошқаруви етказилган зарар миқдорини қонунда белгиланган тартибда аниқласин ва уни жабрланган аҳолига тўласин, бу ишга жойлардаги молия, суғурта ҳамда бошқа тегишли идораларни жалб этсин. Компенсациялар тўлаш бир ойлик муддат ичида тугатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят, район ва шаҳар Советларининг ижроия комитетлари, қишлоқ, посёлка ва овул Советлари барча мавжуд манбалар ва имкониятлар ҳисобидан жабрланган аҳолига аниқ-равшан моддий ёрдам кўрсатишда бевосита қатнашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аҳолига, ижарачиларга ва шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига катта зарар етганини эътиборга олиб, Ўзбекистон ССР Давлат суғурта бошқаруви белгиланганидан ташқари, республика ва маҳаллий бюджетлардан ҳар бир оилага 300 сўм миқдорида аниқ бир мақсадга қаратилган пул нафақаси ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси (ўртоқ И. Ҳ. Жўрабеков) табиий офат яксон қилган ва ювиб кетган экинларни тиклаш мақсадида зарур миқдорда ўғит, уруғлик, кўчатлар ва бошқа материалларни аҳолига ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига сотиш учун излаб топсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекбирлашув, Ўзбекистон ССР Савдо вазирлиги, Ўзбекистон ССР Давлат кооператив таъминот комитети ва Ўзбекистон ССР Қурилиш саноати материаллари вазирлиги, Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия комитетлари аҳолига ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларнинг эгаларига табиий офат натижасида вайрон бўлган уйлар ва бошқа иншоотларни тиклаш учун зарур бинокорлик материалларини биринчи навбатда ажратиш ва сотишни таъминласинлар. Бир ҳафталик муддатда ана шу мақсадларда бозор жамғармаларини кўпайтириш, бунга давлат жамғармаларини қайта тақсимлаш ҳам киради, тўғрисидаги таклифлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика қурилиш ташкилотлари уй-жой фонди ва бошқа иншоотларни тиклашга зудлик билан ёрдам берсинлар. Ўзбекистон ССР Иқтисод комитети ва Ўзбекистон ССР Молия вазирлиги ушбу қурилиш ташкилотларининг шу йилги режа-молия кўрсатгичларига тегишли тузатишлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқумли касалликларнинг олдини олиш юзасидан зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва профилактика ишларини ташкил этиш учун ҳаракатчан гуруҳлар тузиб, уларни республиканинг тегишли минтақаларига юборсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон АССР Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия комитетлари, район ижроия комитетлари, қишлоқ, посёлка ва овул Советлари меҳнатга лаёқатли барча аҳолини табиий офат оқибатларини тугатиш юзасидан бир ҳафталик умумхалқ ҳашарини ўтказиш учун жалб этишга доир кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳукумат комиссияси (ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков) Ўзбекистон ССР вазирликлари ва идораларининг, жойлардаги совет ҳамда хўжалик идораларини табиий офат оқибатларини тугатиш, ажратилаётган барча моддий ва бошқа ресурсларини ўз вақтида тақсимлаш ҳамда уни жабрланганларга етказиб беришга доир амалий ишларни мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон раҳбарияти ва ҳукумати республикамизнинг бутун аҳолисига ва биринчи навбатда жабрланганларга мурожаат этиб, республикада табиий офат зарар етказган ишчиларнинг аҳволини енгиллаштириш учун барча зарур чоралар кўрилишига, ҳеч ким ёлғиз қолмаслигига, ҳар бир кишига эътибор берилиши ва аниқ ёрдам кўрсатилишига сизларни тўла-тўкис ишонтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистоннинг меҳнаткаш халқига хос бўлган юксак интизомни, одамлар жипслиги ва ўзаро ёрдамни, ҳар бир кишига раҳм-шафқат ва меҳр-мурувватни кучайтириш ҳозирги кунда ҳар қачонгидан кўра кўпроқ талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 25 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-210-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 7-сон, 133-модда)